Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2018 й. 551-сон "Энергия сервис хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
18.07.2018 й.
N 551
ЭНЕРГИЯ СЕРВИС ХИЗМАТЛАРИ
КЎРСАТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3238-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Энергия сервис хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги энергия ресурсларини тежашни ўлчаш ва верификациялаш, шу жумладан, уларнинг истеъмол ҳажмини ҳисоб-китоб ва ўлчаш усули билан аниқлаш методикасини бир ой муддатда тасдиқласин.
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 19 июль