Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.03.2004 й. 147-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.03.2004 й.

N 147




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 29 мартдаги

147-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 1997 йил 17 июндаги 301-сон қарорида:

4-банднинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;

9-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ташкилий-кадрлар хизмати мақомини ўзгартириш тўғрисида" 2000 йил 3 августдаги 303-сон қарорининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 13-сон, 149-модда