Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 11.07.2018 й. 215-сон "Баҳоловчиларга тоифалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.08.2018 й. 3052-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
11.08.2018 й.
N 3052
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ЛОЙИҲА
БОШҚАРУВИ МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ
ДИРЕКТОРИНИНГ
11.07.2018 й.
N 215
БУЙРУҒИ
Баҳоловчиларга тоифалар бериш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 июндаги ПҚ-3764-сон "Баҳолаш хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Баҳоловчиларга тоифалар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Ш. Садиков
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 13 август
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 20 август, 33-сон, 685-модда