Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида Битим (Чоржўй, 1996 йил 16 январь)

Внимание!!! Перед Вами ознакомительный фрагмент документа. Полный текст документа доступен на сайте nrm.uz
Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида

инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш

ва ҳимоя қилиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати, бундан кейин "Аҳдлашувчи Томонлар", деб аталувчилар,

иккала давлат ўртасидаги ўзаро фойдали кенгроқ иқтисодий ҳамкорликка ёрдам беришни мақсад қилиб,

бир Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларига бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида инвестициялар учун қулай шароитлар яратиш ва уларни сақлаш мақсадида инвестицияларни рағбатлантириш ҳамда ҳимоя қилиш зарурлигини тан олиб,

инвестицияларнинг барқарор асоси иқтисодий ресурслардан фойдаланишда ва ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришда энг юқори самарадорликни таъминлашига розилик билдириб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Умумий таърифлар


Мазкур Битим мақсадида:


1. "Инвестор" атамаси қуйидагиларга татбиқ этилади ва уларни ўз ичига олади:

а) Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари;

б) Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг юридик шахслари;

в) Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг халқаро ташкилотлари;

г) Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг фуқаролари, фуқаролар бирлашмалари ва фуқаролиги бўлмаган шахслари;


2. "Инвестициялар" атамаси ҳар қандай мулкий бойлик ва уларга эгалик ҳуқуқларини, шунингдек, муаллифлик ҳуқуқи, патентлар, фойдали моделлар, саноат намуналари ва моделлари, товар белгилари, фирма номи, ишлаб чиқариш ва тижорат сирлари, технологиялар, "гуд вил" ва "ноу-хау" каби ақлий, савдо ва саноат мулкига эгалик ҳуқуқларини англатади.


3. Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари ҳудудида инвестициялар қуйидаги йўсинда амалга оширилади:

а) тўлиқ тарзда инвесторга тегишли бўлган ёки уларда улушли иштирок этиш асосида хўжалик жамиятлари ва ширкатлари, банклар, суғурта ташкилотлари ва бошқа корхоналарни ташкил қилиш;

б) мол-мулк, акциялар ва бошқа қимматли қоғозларни сотиб олиш;

в) мол-мулкка эгалик ҳуқуқларини, шу жумладан ерга (шу жумладан, ижара асосида) ва табиий ресурсларга эгалик ва улардан фойдаланиш ҳуқуқларини сотиб олиш;

г) инвестицияларни жойлаштириш жойи бўйича Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудудида амалда бўлган қонунчиликка зид бўлмаган инвестицияларни амалга оширишга оид бошқача фаолият.

Бойликларни қўйиш дастлаб ёки такроран амалга оширилган шакллардаги ҳеч қандай ўзгартириш уларни инвестиция сифатида тавсифлашни ўзгартиришга олиб келмайди.


4. "Юридик шахслар" атамаси бир Аҳдлашувчи Томон давлат қонунчилигига кўра ўз мақомини олган ва

...