Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Марказий банк Бошқарувининг 13.03.2004 й. 252-В (6/17)-сон "Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи қийматини баҳолаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 08.04.2004 й. 1336-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.04.2004 й.

N 1336




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

13.03.2004 й.

N 252-В (6/17)


ҚАРОРИ



Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи

қийматини баҳолаш тартиби тўғрисида

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2004 йил 18 апрелдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2003 йил 27 октябрдаги ПФ-3342-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи қийматини баҳолаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин..


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан ўн кун ўтгач амалга киритилсин.



Марказий банк Бошқаруви раиси                       Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 14-сон, 176-модда.