Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.11.2018 й. 956-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 10 июлдаги 483-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.11.2018 й.

N 956




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ИМОМ БУХОРИЙ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА"

2017 ЙИЛ 10 ИЮЛДАГИ 483-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 10 июлдаги 483-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 йил, 7-сон, 140-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 26 ноябрдаги

956-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Ўзбекистон   Республикаси  Вазирлар  Маҳкамаси

ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот

маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"

2017 йил 10 июлдаги 483-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-банддаги "ислом динига оид қадимий, ноёб қўлёзма асарларни" сўзлари "қадимий, ноёб қўлёзма ва тошбосма асарларни" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 1-илованинг 15-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Марказ директорининг илмий-маърифий ишлар бўйича ва маъмурий ва хўжалик ишлар бўйича икки нафар ўринбосарлари бўлади. Марказ директори бўлмаган тақдирда унинг функциясини директор ўринбосарларидан бири бажаради.".


3. 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро

илмий-тадқиқот марказининг

ТУЗИЛМАСИ

        

Васийлик кенгаши

Халқаро маслаҳат кенгаши

Директор

Илмий котиб

Директорнинг илмий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

1

Директорнинг маъмурий ва хўжалик ишлари бўйича ўринбосари

1

Халқаро алоқалар бўлими

3


Бухгалтерия

2

Илмий тадқиқот бўлими

6

Маъмурий-хўжалик бўлими*

1


Кадрлар бўйича инспектор

1

Ахборот-кутубхона ва ахборот технологиялари бўлими

5


Бош юрисконсульт

1

Қўлёзмалар билан ишлаш

ва музей бўлими

4

Диний-марифий тадбирлар

бўлими

4

Нашрлар бўлими

3

     

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг ходимлари (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно) сони - 34 нафар.

Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун мутахассислар ва илмий ходимлар қўшимча равишда шартнома асосида жалб этилиши мумкин.


*) Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар асосида аниқланади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 27 ноябрь