Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 63-сон, Ички ишлар вазирлигининг 86-сон "Ички ишлар органларининг вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ҳамда маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарда сақланаётган шахсларга давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 20.01.2019 й. Қарори (АВ томонидан 02.03.2019 й. 3141-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.03.2019 й.

N 3141

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.01.2019 й.

N 63


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.01.2019 й.

N 86


ҚАРОРИ




Ички ишлар органларининг вақтинча сақлаш

ҳибсхоналари ҳамда маъмурий қамоққа олинган

шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган

махсус қабулхоналарда сақланаётган шахсларга давлат

соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббий ёрдам кўрсатиш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида" ва "Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ички ишлар органларининг вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ҳамда маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарда сақланаётган шахсларга давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кунидан эътиборан кучга киради.

Соғлиқни сақлаш вазири

А. Шадманов

Ички ишлар вазири

П. Бобожонов

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 4 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 11 март, 10-сон, 181-модда