Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.03.2019 й. 220-сон "Ўзстандарт" агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.03.2019 й.

N 220



"ЎЗСТАНДАРТ" АГЕНТЛИГИ

ҲУЗУРИДАГИ СТАНДАРТЛАШТИРИШ,

СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ВА ТЕХНИК

ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА СОЛИШ ИЛМИЙ-

ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон қарорини ижро этиш юзасидан, шунингдек, "Ўзстандарт" агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти фаолияти самарали ташкил этилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти тўғрисидаги устав 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти (кейинги ўринларда Институт деб аталади) тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Республикада халқаро, давлатлараро, минтақавий стандартларни ва хорижий мамлакатларнинг стандартларини қабул қилиш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқтасдиқлансин.


2. Институт Тошкент шаҳри, Чўпонота кўчаси, 9-В уй манзили бўйича оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


3. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги:

Стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни икки ой муддатда тасдиқласин;

янгидан ташкил этилаётган Институтни зарур моддий-техника ресурслари билан таъминлаш, юқори малакали кадрлар билан тўлдириш орқали унинг самарали ишлашини ташкил этсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибияти ва "Ўзстандарт" агентлиги бош директори Д.Н. Саттаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасиниг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019йил 14 мартдаги

220-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг

Ўзбекистон стандартлар институти

ТУЗИЛМАСИ

   





Илмий кенгаш


Директор*





















































































Директорнинг стандартлаштириш бўйича ўринбосари*



      

Директорнинг мувофиқликни баҳолаш ва ўкув масалалари бўйича ўринбосари*

   



Директорнинг молиявий масалалар бўйича уринбосари*





























Илмий котиб*







































Стандартлаштириш илмий-тадқиқот бўлими

(1 нафар*/**)



Стандартлар ресурс маркази**



   

Ахборот технологияларини жорий этиш бўлими**

     



   

Матбуот котиби*

   




































Бухгалтерия

(1 нафар*/**)

    


























Санитария ва фитосанитария чоралари бўйича сектор



Тадбиркорга мувофиқликни баҳолашда услубий кўмак кўрсатиш бўлими**



Иктисодий таҳлил ва режалаштириш бўлими**
















   

Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорати*

    










































Оғир саноат сектори










Моддий техник таъминот бўлими**



  

Бош юрисконсульт*

     





Кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш































    

Кадрлар бўлими**

      



Машинасозлик саноати сектори























     

Мурожаатлар билан ишлаш ва ижро назорати бўлими**

    












"Milliy Standart" журнали таҳририяти ва нашриёти**






























Енгил саноат сектори









































Девонхона

































Нефть-кимё саноати сектори


































































































   

Электротехника саноати сектори

   



   

Стратегик ривожланиш ва инновацияларни жорий этиш бўлими**

  

















































































  

Ижтимоий ва АКТ соҳалари сектори

    
































































































 



  

Курипиш материаллари сектори

      


































































































   

Стандартлаштириш бўйича халқаро алоқалар бўлими (1 нафар */**)

    

























































































































    

Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот сектори

    




































































*) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган бошқарув ходимларининг чекланган жами сони - 10 нафар.


**) Молиялаштириш хўжалик фаолиятидан олинадиган ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади - 60 нафар. Зарурат бўлганда, хўжалик фаолиятидан молиялаштириладиган ходимлар сонига ўзгартириш киритилиши мумкин.


Ёрдамчи ходимлар сони қонун ҳужжатлари билан белгиланган нормативлар бўйича белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 15 март