Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 05.03.2019 й. 01/10-12/49-сон "Баҳоловчининг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 15.04.2019 й. 3153-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.04.2019 й.

N 3153




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ

АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

05.03.2019 й.

N 01/10-12/49


БУЙРУҒИ



Баҳоловчининг малака сертификатини

бериш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 июндаги ПҚ-3764-сон "Баҳолаш хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Баҳоловчининг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2018 йил 7 августдаги 230-сон "Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 3063, 2018 йил 29 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2018 й., 10/18/3063/1811-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                              Н. Жўраев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 15 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 22 апрель, 16-сон, 315-модда