Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2019 й. 471-сон "Олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог ходимларнинг меҳнатини янада рағбатлантириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
07.06.2019 й.
N 471
ОЛИС ҲУДУДЛАРДА ЖОЙЛАШГАН УМУМИЙ
ЎРТА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ФАОЛИЯТ
ЮРИТАЁТГАН ПЕДАГОГ ХОДИМЛАРНИНГ
МЕҲНАТИНИ ЯНАДА РАҒБАТЛАНТИРИШ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим мактабларида фаолият юритаётган педагог ходимларнинг меҳнатини янада рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларнинг базавий тариф ставкасига махсус устама белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Қуйидагилар:
Умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларга махсус устама белгиланадиган ҳудудлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларнинг базавий тариф ставкаларига иш стажидан келиб чиқиб белгиланадиган махсус устамалар миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги:
олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларнинг ойлик иш ҳақига иш стажи учун махсус устамалар берилишини қатъий назоратга олсин;
жойларда олий таълим муассасалари битирувчилари билан учрашувлар ташкил этиб, уларни чекка ҳудудларда жойлашган, педагог кадрларга эҳтиёж мавжуд бўлган умумий ўрта таълим муассасаларига жалб этиш, ёш мутахассисларга фаолият юритиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва таълим сифатини яхшилаш чораларини кўрсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2019 йил 7 июндаги
471-сон қарорига
1-ИЛОВА
Умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа
ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог
ходимларга махсус устама белгиланадиган ҳудудлар
РЎЙХАТИ
Ҳудуднинг номи |
Махсус устама белгиланаётган ҳудуд |
1. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
|
|
Нукус шаҳри |
"Қаратаў" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
Кегейли тумани |
"Аспантай" овул фуқаролар йиғини (ОФЙ) |
Қўнғирот тумани |
"Қорақалпоғистон" шаҳарча фуқаролар йиғини (ШФЙ) |
"Қирққиз" шаҳарча фуқаролар йиғини (ШФЙ) |
|
"Жаслиқ" шаҳарча фуқаролар йиғини (ШФЙ) |
|
Мўйноқ тумани |
"Қазахдарья" овул фуқаролар йиғини (ОФЙ) |
"Хаким ота" овул фуқаролар йиғини (ОФЙ) |
|
Тахтакўпир тумани |
"Қоструба" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
Тўрткўл тумани |
"Оккамиш" овул фуқаролар йиғини (ОФЙ) |
"Қумбоскан" овул фуқаролар йиғини (ОФЙ) |
|
"Пахтаобод" овул фуқаролар йиғини (ОФЙ) |
|
"Янбошқалъа" овул фуқаролар йиғини (ОФЙ) |
|
"Кўкча" овул фуқаролар йиғини (ОФЙ) |
|
Элликқалъа тумани |
"Чуқурқақ" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
2. БУХОРО ВИЛОЯТИ
|
|
Шофиркон тумани |
"Шароф Рашидов" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
Ромитан тумани |
"Газли" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
"Қизил Равот" қишлоқ фуқаролар йиғини (ҚФЙ) |
|
Ғиждувон тумани |
"Кўкча" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
Пешку тумани |
"Жонгельди" қишлоқ фуқаролар йиғини (ҚФЙ) |
3. ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ
|
|
Бахмал тумани |
"Бахмал" қишлоқ фуқаролар йиғини (ҚФЙ) |
"Музбулоқ" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
Ғаллаорол тумани |
"Гулчамбар" қишлоқ фуқаролар йиғини (ҚФЙ) |
"Жийдали" қишлоқ фуқаролар йиғини (ҚФЙ) |
|
"Қипчоқсув" қишлоқ фуқаролар йиғини (ҚФЙ) |
|
"Коризқудуқ" қишлоқ фуқаролар йиғини (ҚФЙ) |
|
"Қўйтош" шаҳарча фуқаролар йиғини (ШФЙ) |
|
"Оқтош" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
"Соврук" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
Шароф Рашидов тумани |
"Кўрпасой" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
"Тинчлик" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
Фориш тумани |
"Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
"Дарвоза" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
|
|
Қарши тумани |
"Поштон" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
"Чўлибўстон" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
"Боғобод" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
"Ҳилол" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
"Керайит" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
"Хонобод" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
Ғузор тумани |
"Қоракўл" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
Деҳқонобод тумани |
"Сарчашма" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
"Теракли" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
"Бошчорбоғ" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
"Оққишлоқ" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
"Тарқопчиғай" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
"Ойбек" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
"Обиравон" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
"Дуоб" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
"Чашмаимирон" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
"Чилгаз" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
Қамаши тумани |
"Катта ура" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
Косон тумани |
"Олачабоб" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
"Уйрот" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
"Хўжақудуқ" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
Нишон тумани |
"Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
"Қирққулоч" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
Касби тумани |
"Чўлқувар" қишлоқ фуқаролар йиғини (ҚФЙ) |
"Лангар" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
"Тарағай" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
"Қуруқсой" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
"Янгиҳаёт" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
"Қўшанҳор" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
"Пахталисой" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
"Шўрқудуқ" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
"Наврўз" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
"Галабек" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
Шаҳрисабз тумани |
"Ғилон" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
"Сарчашма" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
"Сайёд" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
"Кўл" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
Яккабоғ тумани |
"Татар" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
"Талоқтепа" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
"Умакай" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
"Айритом" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
"Эски Анҳор" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
"Ҳардури" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
"Қаноатли" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
"Чорвадор" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
"Тошли" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
"Гулистон" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
"Шўрбозор" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
"Хушали" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
12. ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
|
|
Қўшкўпир тумани |
"Араблар" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
Питнак шаҳри |
Нукус қ.а.п. (Ҳазорасп тумани "Нукус маскани" МФЙ таркибида) |
Ҳазорасп тумани "Ҳазорасп" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) |
|
Тупроққалъа қ.а.п. (Ҳазорасп тумани "Тупраққалъа маскани" МФЙ таркибида) |
2019 йил 7 июндаги
471-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим
муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият
юритаётган педагог ходимларнинг базавий тариф
ставкаларига иш стажидан келиб чиқиб
белгиланадиган махсус устамалар
МИҚДОРЛАРИ
Т/р |
Умумтаълим муассасасида ишлаган даври |
Махсус устама миқдори, фоизларда |
1. |
6 ойдан - 3 йилгача |
10 |
2. |
3 йилдан - 5 йилгача |
20 |
3. |
5 йилдан - 10 йилгача |
30 |
4. |
10 йилдан - 15 йилгача |
40 |
5. |
15 йилдан ортиқ |
50 |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 8 июнь