Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.04.2019 й. ПҚ-4288-сон "Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.04.2019 й.

N ПҚ-4288



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРГА

ҚЎШИЛИШ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида"ги Қонунининг 23-моддасига мувофиқ:


1. Қуйидагиларга:

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлиги тўғрисида Битимга (2007 йил 25 май, Ялта);

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлиги тўғрисида 2007 йил 25 май куни имзоланган Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Баённомага (2012 йил 30 май, Ашхобод) қўшилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги мазкур халқаро шартномалар амалга оширилиши учун масъул ваколатли орган этиб белгилансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг мазкур халқаро шартномаларга қўшилиши ҳамда улар амалга оширилиши учун масъул ваколатли орган тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома йўлласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 апрель