Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.02.2019 й. ПҚ-4188-сон "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.02.2019 й.

N ПҚ-4188



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



1. МДҲ иштирокчи-давлатлари раҳбарлари Кенгашининг 2018 йил 28 сентябрда Душанбе шаҳридаги йиғилишида имзоланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашишда ҳамкорлиги тўғрисида Битим тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли органлар этиб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳамда уни амалга ошириш учун масъул ваколатли органлар тўғрисида тегишли билдиришномани йўлласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 февраль