Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.02.2019 й. ПҚ-4206-сон "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

22.02.2019 й.

N ПҚ-4206



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



1. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг ядровий фалокатларга ёки радиациявий авариялар билан боғлиқ вазиятларга тайёрликни ва уларнинг оқибатларини бартараф этишда ўзаро ёрдам кўрсатишни таъминлаш бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида МДҲ иштирокчи-давлатларининг ҳукумат раҳбарлари Кенгаши йиғилишида 2018 йил 2 ноябрь куни Остона шаҳрида имзоланган Битим тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги юқорида кўрсатилган халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ва унинг амалга оширилиши учун масъул бўлган ваколатли орган тўғрисидаги тегишли билдиришномани депозитарийга юборсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистон Республикаси мажбуриятлари бажарилишини белгиланган тартибда назорат қилишни таъминласин.


5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 февраль