Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.04.2019 й. ПҚ-4274-сон "Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.04.2019 й.

N ПҚ-4274



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


1. Қуйидагилар:

2018 йил 28 сентябрь куни Душанбе шаҳрида имзоланган космик фазони тадқиқ этиш ва ундан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги конвенцияси;

2018 йил 2 ноябрь куни Остона шаҳрида имзоланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг космик фазони тадқиқ этиш ва ундан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик фаолиятини амалга ошириш тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги юқорида кўрсатилган халқаро шартномаларни амалга ошириш юзасидан ваколатли орган этиб белгилансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида, шунингдек, уларни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган ҳақида депозитарийга тегишли билдиришномани йўлласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга кирганидан сўнг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 10 апрель