Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.05.2019 й. ПҚ-4338-сон "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.05.2019 й.

N ПҚ-4338



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



1. 2018 йил 2 ноябрь куни Остона шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг ҳукумат раҳбарлари Кенгаши йиғилишида имзоланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг чегаралари ҳудудида ўрмон касалликлари ва зараркунандаларини профилактика қилиш ва бартараф этиш тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ушбу халқаро шартнома бажарилишига масъул бўлган ваколатли орган этиб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ва ушбу халқаро шартноманинг бажарилишига масъул бўлган ваколатли орган тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 май