Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 24.07.2019 й. 6-мҳ-сон "Таълим муассасалари, корхоналар, турар жой даҳаларининг асосий жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва (ёки) спорт иншоотлари билан энг кам таъминланиш нормативларига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.08.2019 й. 2614-1-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.08.2019 й.

N 2614-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ

ВАЗИРИНИНГ

24.07.2019 й.

N 6-мҳ


БУЙРУҒИ



Таълим муассасалари, корхоналар,

турар жой даҳаларининг асосий жисмоний

тарбия-соғломлаштириш ва (ёки) спорт иншоотлари

билан энг кам таъминланиш нормативларига

ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон "Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2014 йил 14 августдаги 3-сон буйруғи (рўйхат рақами 2614, 2014 йил 10 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 37-сон, 478-модда) билан тасдиқланган Таълим муассасалари, корхоналар, турар жой даҳаларининг асосий жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва (ёки) спорт иншоотлари билан энг кам таъминланиш нормативларининг 1-бобидаги "Мактабгача таълим муассасаларининг" ва "Мактабгача таълим муассасасининг" деган сўзлар тегишлича "Мактабгача таълим ташкилотларининг" ва "Мактабгача таълим ташкилотининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                               Д. Набиев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 12 август, 32-сон, 564-модда