Мудофаа вазирлигининг 1/263-сон, Ички ишлар вазирлигининг 6-сон, Миллий хавфсизлик хизматининг 9/576-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 1/4/6-211-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг сержантлик таркиби лавозимларида ҳарбий хизматни ўташ учун шартнома тузиш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги 05.06.2004 й. Қарори (АВ томонидан 02.07.2004 й. 1381-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
02.07.2004 й.
N 1381
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ 05.06.2004 й. N 1/263 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ 05.06.2004 й. N 6 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИНИНГ 05.06.2004 й. N 9/576 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ 05.06.2004 й. N 1/4/6-211 |
ЎЗБЕКИСТОН
АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ
АГЕНТЛИГИНИНГ
21.06.2004 й.
N 01-8/1361
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг
сержантлик таркиби лавозимларида ҳарбий хизматни
ўташ учун шартнома тузиш тартиби тўғрисида
йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
(2004 йил 12 июлдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 апрелдаги 170-сонли "Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сержантларининг статуси тўғрисида"ги қарорини бажариш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг сержантлик таркиби лавозимларида ҳарбий хизматни ўташ учун шартнома тузиш тартиби тўғрисида йўриқнома иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Мудофаа вазири
|
Қ. Ғуломов |
Ички ишлар вазири
|
З. Алматов |
Миллий хавфсизлик хизмати раиси
|
Р. Иноятов |
Фавқулода вазиятлар вазири
|
Б. Субанов |
Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги |
А. Арипов |
*) Илова рус тилидаги матнида берилган
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 26-сон, 311-модда.