Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.12.2018 й. ПҚ-4080-сон "Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.12.2018 й.

N ПҚ-4080



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАГА

ҚЎШИЛИШ ТЎҒРИСИДА



1. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларнинг раҳбарлари томонидан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларнинг пенитенциар хизматлари раҳбарлари кенгашини ташкил этиш тўғрисида 2015 йил 16 октябрь куни Қозоғистон Республикасининг Бурабай посёлкасида имзоланган Шартномага қўшилиш маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартноманинг амалга оширилиши учун жавобгар бўлган ваколатли орган этиб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартномага қўшилиши учун зарур ички давлат тартиб-таомиллари бажарилганлиги, шунингдек, уни амалга оширишда жавобгар бўлган ваколатли орган тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома йўлласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 26 декабрь