Марказий банк Бошқарувининг 28.09.2019 й. 24/5-сон "Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 19.12.2019 й. 3205-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
19.12.2019 й.
N 3205
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
28.09.2019 й.
N 24/5
ҚАРОРИ
Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини
тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июлдаги ПҚ-4400-сон "Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси М. Нурмуратов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 19 декабрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 23 декабрь, 51-сон, 915-модда