Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.01.2020 й. 22-сон "Картография ва геодезия материалларининг (маълумотларининг) чекловчи грифларини белгилаш, фойдаланиш учун очиқ бўлган хариталарни яратиш, махфий картография ва геодезия материалларини бериш, ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби ҳамда геодезия ва картография соҳасидаги давлат сирларининг сақланишини таъминлаш бўйича рухсат бериш тартиботлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.01.2020 й.

N 22




КАРТОГРАФИЯ ВА ГЕОДЕЗИЯ

МАТЕРИАЛЛАРИНИНГ (МАЪЛУМОТЛАРИНИНГ)

ЧЕКЛОВЧИ ГРИФЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ, ФОЙДАЛАНИШ

УЧУН ОЧИҚ БЎЛГАН ХАРИТАЛАРНИ ЯРАТИШ, МАХФИЙ

КАРТОГРАФИЯ ВА ГЕОДЕЗИЯ МАТЕРИАЛЛАРИНИ БЕРИШ,

ҲИСОБГА ОЛИШ ВА САҚЛАШ ТАРТИБИ ҲАМДА ГЕОДЕЗИЯ

ВА КАРТОГРАФИЯ СОҲАСИДАГИ ДАВЛАТ СИРЛАРИНИНГ

САҚЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА РУХСАТ БЕРИШ

ТАРТИБОТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


[Кўчирма]


Давлат хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда аҳоли кенг қатламлари ва тадбиркорларнинг, шу жумладан чет эллик тадбиркорларнинг фазовий маълумотлардан фойдаланиш имкониятларини таъминлаш, шунингдек, геодезия ва картография фаолиятида давлат сирларини муҳофаза қилиш бўйича норматив ҳуқуқий базани такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларга:

1984 йилги умумжаҳон геодезия координаталари тизимига (WGS-84) боғланган ва белгиланган тартибда назорат кўригидан ўтказилган ҳар қандай рухсат этилган аэрокосмик суратлардан фойдаланишга;

1942 йилги давлат координаталар тизимида географик объектлар координаталарини аниқлашга чекловлар олиб ташлансин, тоифалаштирилган объектлар ва геодезия пунктлари бундан мустасно.


2. Картография ва геодезия материалларининг (маълумотларининг) чекловчи грифларини белгилаш, фойдаланиш учун очиқ бўлган хариталарни яратиш, махфий картография ва геодезия материалларини бериш, ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби ҳамда геодезия ва картография соҳасидаги давлат сирларининг сақланишини таъминлаш бўйича рухсат бериш тартиботлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси:

фойдаланиш учун очиқ бўлган хариталарни яратиш ва географик ахборот тизимлари маълумотларининг очиқлигини, геодезия ва картография соҳасидаги давлат сирларининг сақланишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин;

картография ва геодезия материалларининг (маълумотларининг) чекловчи грифларини белгилаш,  фойдаланиш учун очиқ бўлган хариталарни яратиш, махфий картография ва геодезия материалларини (маълумотларини) бериш, ҳисобга олиш ва сақлаш, геодезия ва картография соҳасидаги давлат сирларининг сақланишини таъминлаш бўйича рухсат бериш тартиботлари тўғрисида таклифлар киритган ҳолда, муаммоли масалаларни аниқлаш учун ушбу қарорни қўллаш амалиёти мониторингини юритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 15 январь