Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.12.2019 й. ПҚ-4547-сон "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.12.2019 й.

N ПҚ-4547



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



1. 2006 йил 28 ноябрь куни Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг гуманитар ҳамкорлик бўйича кенгаши тўғрисидаги битим тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги юқорида кўрсатилган халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳамда уни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган ҳақидаги тегишли билдиришномани депозитарийга юборсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан ўрнатилган тартибда назоратни таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 9 декабрь