Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.12.2019 й. ПҚ-4548-сон "Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.12.2019 й.

N ПҚ-4548



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАГА

ҚЎШИЛИШ ТЎҒРИСИДА



1. 2008 йил 10 октябрь куни Бишкек шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг ҳудудлараро ва чегара олди ҳамкорлиги бўйича кенгаши тўғрисидаги битимга қўшилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги юқорида кўрсатилган халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг мазкур халқаро шартномага қўшилиши ҳамда уни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган ҳақидаги тегишли билдиришномани депозитарийга юборсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирганидан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан ўрнатилган тартибда назоратни таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 9 декабрь