Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 08.12.2019 й. 248-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.01.2020 й. 3210-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
13.01.2020 й.
N 3210
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ
ҚЎМОНДОНИНИНГ
08.12.2019 й.
N 248
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси
бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга
номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2018 йил 25 июлдаги 199-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 3060, 2018 йил 28 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2018 й., 10/18/3060/1806-сон);
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2018 йил 24 сентябрдаги 243-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 3060-1, 2018 йил 10 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2018 й., 10/18/3060-1/2031-сон).
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Қўмондон Б. Ташматов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 13 январь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2020 йил 20 январь, 1-2-сон, 17-модда