Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Италия Республикаси Ҳукумати ўртасида автомобилларда халқаро йўловчи ва юк ташишни ўзаро тартибга солиш бўйича Битим (Рим шаҳри, 2000 йил 21 ноябрь)

Внимание!!! Перед Вами ознакомительный фрагмент документа. Полный текст документа доступен на сайте nrm.uz
Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Италия Республикаси Ҳукумати ўртасида

автомобилларда халқаро йўловчи ва юк

ташишни ўзаро тартибга солиш бўйича

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Италия Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар,

ўзаро манфаатли асосларда автомобилларда халқаро йўловчи ва юкларни бевосита ва транзит ташишни енгиллаштириш ва тартибга солиш мақсадида,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда


Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг ташувчилари бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудига ташувчи жойлашган Аҳдлашувчи Давлат мамлакатида рўйхатдан ўтказилган автотранспорт билан ушбу Битим қоидаларига мувофиқ ҳолда йўловчи ва юкларни бевосита ва транзит ташишларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўладилар.



I. ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ


1.1. Қўллаш соҳаси


2-модда


Икки Аҳдлашувчи Томон ҳудудига фуқароларнинг келиши ва унда бўлишига доир амалдаги қонунчилик меъёрларига мувофиқ ушбу Битим, ҳайдовчи ўрнини ҳам қўшиб ҳисоблаганда тўққиз ўриндиқдан кўп бўлган, йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт (автобус) билан икки мамлакат орасида амалга ошириладиган халқаро йўловчилар ташиш, шунингдек транзит ташишларга татбиқ этилади.



1.2. Икки мамлакат орасида мунтазам ташишлар


3-модда


1. Ушбу Битимга биноан йўловчиларни олдиндан белгиланган ва эълон қилинган жадвал ҳамда тарифларга биноан маршрут автобусларда ташишлар мунтазам ташишлар деб ҳисобланади.

2. Мазкур ташишларда йўловчиларни охирги пунктлар ҳамда бошқа белгиланган жойларда чиқариш ва туширишга рухсат берилади.

3. Ушбу Битим қоидалари ва йўловчиларни маршрут бўйича ташишни тартибга солувчи миллий қонунларга биноан, ташувчилар жўнаш ва тўхташ жойларида, бўш жойлар бўлган тақдирда, ҳар қандай йўловчиларни чиқариб олишга мажбурдирлар.



4-модда


Мунтазам ташишлар ушбу Битимнинг 25-моддасида кўрсатилган ваколатли органларнинг биргаликдаги ўзаро розилиги бўйича ва 26-модда билан кўзда тутилган Аралаш Комиссия таърифлари асосида ташкил этилади.



5-модда


1. Йўловчиларни мунтазам ташиш бошқа шахсга бериш ҳуқуқисиз тегишли рухсатномалар асосида ташкил этилади.

2. Рухсатнома Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари тарафидан ушбу органлар эришган бошқа битимлардан истисно тарзда, ўзаро асосда

...