Мудофаа вазирининг 20.12.2019 й. 1236-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари авиациясининг учувчилар таркибини тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 31.01.2020 й. 3216-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
31.01.2020 й.
N 3216
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МУДОФАА ВАЗИРИНИНГ
20.12.2019 й.
N 1236
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари
авиациясининг учувчилар таркибини тиббий
кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабдаги ПҚ-4076-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари авиациясининг учувчилар таркибини тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. Курбанов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 31 январь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2020 йил 3 февраль, 4-сон, 43-модда