Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 10.02.2020 й. 3219-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг 13.12.2019 й. 30/6-сон қарори билан тасдиқланган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2020 йил 10 февралда 3219-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2019 йил 13 декабрдаги

30/6-сон қарорига

ИЛОВА



Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари

фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга

солиш тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солинишини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) - молиявий маблағларни жалб қилиш ва уларни ипотека кредитларини қайта молиялаштиришга йўналтириш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс;


қарздор-банк - ташкилот томонидан молиявий ресурсларни ажратиш йўли билан ипотека кредитлари қайта молиялаштирилган тижорат банки (бундан буён матнда банк деб юритилади);

риск-аппетит - ташкилот стратегик мақсадларига ва бизнес-режа кўрсаткичларига эришишда ўзининг таваккалчиликларни бошқариш салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда, қабул қилишга тайёр бўлган таваккалчиликларнинг энг юқори даражалари ва турлари;


регулятив капитал - ташкилотнинг фаолиятини тартибга солиш ва пруденциал нормативлар ҳисоб-китобини амалга ошириш мақсадида ҳисоб-китоб қилиш йўли билан аниқланадиган капитал;


левераж - ташкилот жами активларининг капитал билан таъминланганлик даражасини акс эттирувчи кўрсаткич.


1-1. Ташкилот:

банкларга улар томонидан берилган ёки бериладиган ипотека кредитларига молиявий маблағлар тақдим этишга;

банклар томонидан берилган ипотека кредитлари бўйича талаб қилиш ҳуқуқини олишга;

пул маблағларини банклар томонидан чиқарилган ипотека қимматли қоғозларига жойлаштиришга;

ипотека кредитларини қайта молиялаштириш билан боғлиқ маслаҳат ва ахборот хизматларини кўрсатишга;

хизматларни масофадан туриб (электрон хизматлар) кўрсатишга, Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозларини, юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ва уларнинг қарз қимматли қоғозларини сотиб олишга, бўш пул маблағларини банкка омонатлар (депозитлар) сифатида киритишга, шунингдек қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлишга ҳақли.

2. Ташкилот ипотека кредитларини қайта молиялаштириш учун қарздор-банкка ва жисмоний шахсларга ажратилган ипотека кредитига мувофиқлик мезонларини (бундан буён матнда мувофиқлик мезонлари деб юритилади) белгилайди.


3. Ташкилот томонидан қарздор-банкка ажратиладиган кредитлар давлат қимматли қоғозлари, қарздор-банк томонидан жисмоний шахсларга ажратилган ипотека кредити (бундан буён матнда ипотека кредити деб юритилади) ва банк депозитлари билан таъминланиши мумкин.


4. Қарздор-банкка қуйидаги ҳолларда ташкилот томонидан кредит ресурслари ажратилмайди:

охирги ҳисобот санасига тузилган молиявий ҳисоботига салбий фикр билдирилган аудиторлик хулосаси тузилган бўлса;

қарздор-банк "Standard & Poor`s" ва "Fitch Ratings" компанияларининг "В-" ҳамда "Moody`s Investors Service" компаниясининг "В3" ёки Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу рейтинг даражасига тенг ёки ундан кам бўлган рейтинг баҳоларига эга бўлса;

кетма-кет охирги тўрт чоракда фаолиятини зарар билан якунлаган бўлса;

Марказий банк томонидан ўрнатилган капитал монандлилиги бўйича пруденциал нормативларга риоя этилмаган бўлса.

5. Ташкилот қарздор-банкнинг гаров таъминотини қайта молиялаштиришдан аввал тақдим этилган ипотека кредитларини уларга бўлган мувофиқлик талабларига мослигини таҳлилдан ўтказиши, шунингдек қайта молиялаштирганидан сўнг ҳар йили камида бир маротаба гаров таъминотларини иқтисодий таҳлил асосида қайта баҳолаши лозим.

6. Қайта молиялаштириш кредити таъминотига қабул қилинган ипотека кредити муддатидан олдин тўлиқ сўндирилса ёҳуд 90 кундан ошган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса, ташкилот қарздор-банкдан бундай таъминотни мувофиқлик мезонларига мос келувчи таъминотга алмаштириб берилишини талаб қилади. Таъминотга қабул қилинган ипотека кредити қисман сўндирилган ҳолларда кредитнинг сўндирилган қисмига тенг миқдордаги таъминот алмаштириб берилади.

Қарздор-банк таъминотни алмаштириб бериши ёки унга ажратилган ресурснинг мувофиқлик мезонларига мос келувчи таъминот билан таъминланмаган қисмини ташкилот талабига кўра қайтариб беради.

7. Ташкилот ўз фаолиятини қуйидаги маблағлар ҳисобидан молиялаштиради:

ўз маблағлари;

банкларнинг кредитлари;

грантлар;

ўз иштирокчиларидан (акциядорларидан) жалб этилган қарз маблағлари;

корпоратив облигацияларни жойлаштиришдан олинган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ҳамда давлат жамғармаларининг маблағлари;

халқаро молия институтларининг, чет эл ҳукумат молия ташкилотларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг, шу жумладан чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг қарз маблағлари;

юридик шахслардан, шу жумладан чет эл юридик шахсларидан олинган қарз маблағлари;

ипотека қимматли қоғозларини жойлаштиришдан олинган маблағлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

8. Ташкилот қуйидагиларга ҳақли эмас:

бевосита ишлаб чиқариш, суғурта, шунингдек савдо фаолиятини амалга оширишга ва ушбу Қонунда назарда тутилмаган бошқа фаолиятни амалга оширишга;

жисмоний ва юридик шахслардан омонатларни (депозитларни) жалб этишга;

жисмоний шахс бўлган иштирокчилардан (акциядорлардан) устав фондига (устав капиталига) киритилган ҳисса суммасидан ёки уларнинг эгалигидаги акцияларнинг номинал қийматидан ошадиган миқдорда қарз маблағларини жалб этишга, бундан облигациялар шаклидаги қарз маблағларини жалб этиш мустасно.

9. Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотининг фаолияти у ҳақидаги маълумотларни ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестрига киритиш воситасида ҳисоб рўйхатидан ўтказилганидан кейин амалга оширилади.

10. Ташкилот асосий ҳисобварағини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) очади.


11. Ташкилот бўш пул маблағларини қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозларини сотиб олишга;

Ўзбекистон Республикасидаги банкларга депозитга, шунингдек репо операцияларига йўналтириши мумкин.

11-1. Ташкилот ва унинг филиалларини ташкил этиш, жумладан ташкилотни ҳисоб рўйхатидан ўтказиш ва ташкилот ҳақидаги маълумотларни реестрдан чиқариш Ўзбекистон Республикаси "Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 2 ва 3-бобларига мувофиқ амалга оширилади.


5-БОБ. ТАВАККАЛЧИЛИКЛАРНИ БОШҚАРИШ

БОРАСИДАГИ МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР


32. Ташкилотнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган риск-аппетити доирасида ташкилотнинг таваккалчиликка мойиллигини чегаралаб туриши, ташкилот фаолиятининг барқарорлигини таъминлаши ҳамда унинг муассислари капитали қийматини сақлаб туриши учун таваккалчиликларни самарали аниқлаши ва бошқариши талаб этилади.


33. Ташкилотда таваккалчиликларни бошқариш сиёсати ишлаб чиқилиши ва у ликвидлилик, фоиз, кредит, операцион ҳамда бошқа таваккалчиликларни бошқаришни назарда тутиши лозим.


34. Ташкилотга фаолиятида (балансида) очиқ валюта позициясига эга бўлишга йўл қўйилмайди. Ташкилот хорижий валютада операцияларни амалга оширганда, баланснинг қарама-қарши томонида тенг миқдорда маблағлар (актив ёки мажбурият) бўлиши ёки валюта таваккалчилиги тўлиқлигича хеджирланиши лозим.


35. Ташкилотнинг кузатув кенгаши ташкилотни ривожлантириш стратегиясига мувофиқ келувчи риск-аппетити ва таваккалчиликларни бошқариш сиёсатини белгилайди, шунингдек таваккалчиликларни бошқариш устидан тегишли назоратни амалга оширади.

Кузатув кенгаши томонидан ташкил этилган таваккалчиликларни бошқариш қўмитаси таваккалчиликларни бошқариш бўйича самарали назоратни амалга ошириши ҳамда таваккалчиликларни бошқаришга оид сиёсатни ишлаб чиқиши лозим.


36. Ташкилотнинг ижроия органи кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган сиёсатларни амалга оширишга, шу жумладан ташкилотда таваккалчиликларни аниқлаш, ҳисоблаш, бошқариш, мониторинг қилиш ва ҳисобот беришга қаратилган самарали ички назорат тизими мавжудлигини таъминлашга масъулдир.


37. Ташкилотда таваккалчиликларни бошқариш бўйича тегишли таркибий тузилма ташкил этилиши лозим. Мазкур тузилма кузатув кенгашига ҳисобдор бўлади.


38. Ташкилот инвестиция сиёсатида ликвидлиликни бошқариш бўйича тегишли назоратни белгилаши зарур, бунда инвестиция сиёсати қуйидагиларни қамраб олиши талаб этилади:

кузатув кенгаши, ижроия орган ҳамда ликвидлиликни ва таваккалчиликларни бошқариш қўмитасининг вазифа ва мажбуриятларини;

ликвидлилик таваккалчиликларини аниқлаш, ҳисоблаш, баҳолаш, назорат қилиш, бартараф этиш бўйича услублар ва улар ҳақида ҳисобот бериш тартибини;

ликвидлиликни стресс-тестлар асосида таҳлилини;

ликвидлиликни бошқариш режаларини.


39. Ташкилот фоиз ставкаларининг ўзгариши натижасида юзага келадиган таваккалчиликларни камайтириш мақсадида ўзининг қайта молиялаштирилган кредитлари ва уларнинг манбалари муддатлари ўртасидаги тафовутни имкон қадар мувофиқлаштириб бориши керак.


40. Ташкилот актив ва пассивларни бошқариш сиёсатини ишлаб чиқиши ва у ўз ичига қуйидагиларни олиши керак:

кузатув кенгаши ва ижроия органининг актив ва пассивларни бошқаришга доир вазифа ва мажбуриятлари;

актив ва пассивларни бошқариш бўйича тегишли таркибий тузилмаларнинг вазифа ва мажбуриятлари;

фоиз таваккалчиликларини аниқлаш, ҳисоблаш, баҳолаш, назорат қилиш, бартараф этиш бўйича услублар ва улар ҳақида ҳисобот бериш тартиби.


41. Ташкилот ликвидлилик ва фоиз ставкалари бўйича номутаносибликлар лимитларини белгилайди.


42. Ташкилот кредит сиёсатини ишлаб чиқиши ва у ўз ичига қуйидагиларни олиши керак:

кузатув кенгаши, ижроия органи ҳамда кредит таваккалчиликларини бошқариш бўйича тегишли таркибий тузилмаларнинг вазифа ва мажбуриятлари;

кредит таваккалчиликларини аниқлаш, ҳисоблаш, баҳолаш, назорат қилиш, бартараф этиш бўйича самарали услублар ва улар ҳақида ҳисобот бериш тартиби;

мувофиқлик мезонлари;

қарздор-банкларга кредит лимитларини ўрнатиш тартиби;

ипотека кредитларини қайта молиялаштиришда талаб этиладиган ҳужжатлар;

гаровларни бошқариш;

қарздор-банкнинг тўлов мажбуриятларини бажара олмаслик ҳолатлари.


43. Кузатув кенгаши қарздор-банкка нисбатан кредит ажратишнинг энг кўп миқдорини белгилаши мумкин.


44. Таъминотни бошқариш мақсадида ташкилот таваккалчиликларни бошқариш сиёсатида:

кредитнинг гаровга нисбати бўйича минимал талаб;

мувофиқлик талабига жавоб берувчи таъминот турлари;

кредит таъминоти, муддатидан аввал ёки тўлиқ тўланган ва муддати ўтган қайта молиялаштирилган ипотека кредитлари бўйича қарздор-банк томонидан топшириладиган ҳисоботлар турлари ва муддатларига қўйиладиган талаблар;

муддатидан аввал тўланган, муддати ўтган қайта молиялаштирилган ипотека кредитлари юзага келганда таъминотни ўзгартириш шартлари белгиланади ва ўрнатилади.


45. Агар таъминот қиймати кредит сиёсатида ўрнатилган кредитнинг гаровга нисбати бўйича минимал талабдан кам бўлса, ташкилот қарздор-банкдан мувофиқлик талабларига жавоб берувчи қўшимча таъминотни талаб қилади.


46. Қайта молиялаштирилган ипотека кредитларининг фоиз ставкалари ва ўртача сўндириш муддатлари қайта молиялаштириш кредитларининг ўртача фоиз ставкаси ва муддатларидан кам бўлмаслиги керак.


47. Ташкилот қайта молиялаштирилган кредитлар ҳолати юзасидан доимий мониторинг ўтказади.



6-БОБ. ТАШКИЛОТДА АКТИВЛАР СИФАТИНИ

ТАСНИФЛАШ ВА УЛАР БЎЙИЧА ЭҲТИМОЛИЙ

ЙЎҚОТИШЛАРНИ ҚОПЛАШ УЧУН

ЗАХИРАЛАР ШАКЛЛАНТИРИШ


48. Ташкилотнинг активлари (банкларга ажратилган ресурслар, банкларга жойлаштирилган депозитлар) сифатига кўра "стандарт", "субстандарт", "қониқарсиз", "шубҳали" ва "умидсиз" тоифаларга таснифланади.


49. Ташкилотнинг банкларга жойлаштирган активлари сифати қуйидагича таснифланади:

асосий қарз ва (ёки) фоизлар ўз муддатида қайтарилишига шубҳа туғдирмайдиган активлар - "стандарт";

асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш муддати 5 кунгача кечиктирилганда - "субстандарт";

асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш муддати 5 кундан 10 кунгача кечиктирилганда - "қониқарсиз";

асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш муддати 11 кундан 30 кунгача кечиктирилганда - "шубҳали";

асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш муддати 31 ва ундан ортиқ кунга кечиктирилганда, шунингдек актив жойлаштирилган банкнинг лицензияси чақириб олинган ёки бошқа тартибда уни тугатиш ишлари бошланганда - "умидсиз".

Бунда, ташкилот томонидан актив жойлаштирилган банкларнинг молиявий кўрсаткичлари ҳамда Марказий банк томонидан ўрнатилган пруденциал нормативларнинг бажарилиши мунтазам ўрганиб борилади.

51. Ташкилотнинг активлари сифатига кўра:

"субстандарт" деб таснифланганда - 10 фоиз;

"қониқарсиз" деб таснифланганда - 25 фоиз;

"шубҳали" деб таснифланганда - 50 фоиз;

"умидсиз" деб таснифланганда - 100 фоиз миқдорда эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захира шакллантирилади.


52. Активларнинг қуйида келтирилган асосий шартларидан ҳеч бўлмаганда биттаси қарз олувчининг молиявий қийинчиликлари сабабли ўзгартирилган бўлса, улар шартлари қайта кўриб чиқилган активлар деб ҳисобланади:

фоиз ставкасининг пасайтирилиши, шартномада белгиланган ўзгарувчан фоиз ставкаси пасайиши муносабати билан фоиз ставкасининг пасайтирилиши ҳолатлари бундан мустасно;

фоизлар ва (ёки) асосий қарзга доир тўловларнинг бир қисми ёки барчасидан воз кечилиши;

активнинг асосий ва (ёки) фоизларининг тўлаш муддати кечиктирилиши ёки узайтирилиши, қарз олувчини молиялаштиришни бошлаш муддати ўзгариши ҳисобига тўлов графигининг ёки тўловлар тўланадиган ой ичида тўлов санасининг ўзгартирилиши бундан мустасно.

Ташкилотнинг шартлари қайта кўриб чиқилган активлар сифатини таснифлаш тоифаси шартлари қайта кўриб чиқилишидан олдинги тоифасидан бир поғонага паст бўлади.

53. Ташкилот активлар сифатини таснифлаши ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захираларни Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари асосида шакллантириши мумкин.



7-БОБ. ИЧКИ НАЗОРАТГА ҚЎЙИЛГАН

МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР


54. Кузатув кенгаши ўз мажбуриятларини бажаришда унга кўмаклашувчи қўмиталар, хусусан аудит, таваккалчиликни бошқариш, бошқарув ва ходимлар билан ишлаш ҳамда бошқа масалалар бўйича қўмиталарни ташкил этади.


55. Кузатув кенгаши ўз вазифаларини бажаришда:

ташкилотда самарали ва эҳтиёткорлик билан бошқаришни таъминловчи, жумладан унинг аъзолари ўртасида масъулиятнинг тақсимланишини ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича бошқарув тузилмасини жорий этиши;

ташкилот бошқарувига оид қарорлар қабул қилишда назорат ва текширув функцияларини бажариш ва тўлиқлигича ташкилот фаолияти ва молиявий барқарорлигини таъминлаши лозим.


56. Ташкилотнинг ижроия органи ва филиаллари ўз фаолиятида қонун ҳужжатларига, ташкилотнинг устави ва сиёсатларига риоя этилишини, бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда ишончли тарзда акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек ташкилотни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ҳамда мониторинг олиб бориш мақсадида ташкилотда ички аудит хизмати ташкил этилади. Ташкилотнинг ички аудит хизмати кузатув кенгашига ҳисобдордир.

57. Ижроия орган ташкилотнинг молиявий ҳолати, Марказий банк томонидан ўрнатилган пруденциал нормативларнинг бажарилиши, ташкилотни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек ички назоратни амалга оширишда аниқланган камчиликлар тўғрисида кузатув кенгашига ҳар чоракда ҳисоботлар тақдим этади.


58. Йил давомида заруратга кўра барча сиёсатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Барча сиёсатлар уларнинг изчиллиги ва мувофиқлигини таъминлаш мақсадида камида ҳар 3 йилда бир марта қайта кўриб чиқилади.


59. Ташкилотда корпоратив бошқарув акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.



8-БОБ. ТАШКИЛОТДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ,

ҲИСОБОТИ ВА АУДИТ


60. Ташкилотнинг йиллик молиявий ҳисоботлари Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари асосида тузилиши ҳамда ташқи аудит текширувидан ўтказилиши лозим.


61. Ташкилотнинг аудиторлик текширувидан ўтказилган йиллик молиявий ҳисоботи, аудиторлик хулосаси ва аудиторлик текшируви натижаси бўйича ташкилот раҳбариятига берилган тавсиялар молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ташкилот томонидан Марказий банкка тақдим этилади.


62. Ташкилот ҳар йилги молиявий ҳисоботини молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай матбуотда ва ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилади.


63. Ташкилот молиявий ва назоратга доир ҳисоботларини мазкур Низомнинг 1-16-иловаларига мувофиқ шаклларда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача Марказий банкка тақдим этиши лозим.

Агар ойнинг 10-санаси дам олиш ёки байрам кунига тўғри келса, бунда ҳисоботлар дам олиш ёки байрам кунидан кейинги иш кунида тақдим этилиши лозим. Тақдим этилган молиявий ҳисоботларда хато ва камчиликлар аниқланганда, камчиликлар тузатилиб, икки иш кунида қайта тақдим этилиши шарт.

63-1. Молиявий ва назоратга доир ҳисоботлардаги маълумотлар ҳисобот ойининг охирги кунида амалга оширилган амалиётларни ҳисобга олган ҳолда мазкур ҳисобот ойининг охирги санаси ҳолатига кўрсатилиши керак.

63-2. Молиявий ва назоратга доир ҳисоботлар ташкилот ижро этувчи органи раҳбарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланиши лозим.


9-БОБ. ПРУДЕНЦИАЛ ТАЛАБЛАР


1-§. Капиталнинг монандлик коэффициентлари


64. Ташкилот левераж коэффициенти ҳамда регурятив капиталнинг жами таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларга нисбати сифатида аниқланадиган капитал монандлилиги коэффициентига риоя этади.


65. Ташкилот левераж коэффициентининг энг кичик даражаси 3 фоиздан, регулятив капиталнинг монандлик коэффициенти эса 10 фоиздан кам бўлмаслиги лозим лозим.


65-1. Регулятив капитал I даражали капитал ва II даражали капиталнинг йиғиндисидан иборат.


2-§. Ликвидлилик коэффициентлари


67. Ташкилот мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш мақсадида ликвидлиликни қоплаш коэффициенти ва соф барқарор молиялаштириш коэффициенти меъёрларига риоя қилиши лозим.


68. Ликвидлиликни қоплаш коэффициенти юқори ликвидли активларнинг кейинги 30 кун ичидаги жами соф чиқимга нисбати сифатида аниқланади. Бунда юқори ликвидли активларга қуйидагилар киради:

нақд пул;

Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари;

ташкилотнинг Марказий банкда очилган ҳисобварақларидаги маблағлари.


69. Кейинги 30 кун ичидаги кирим кейинги 30 кундаги чиқимнинг 75 фоизидан ошган тақдирда, кирим сифатида чиқимнинг 75 фоизи олинади.


70. Ликвидлиликни қоплаш коэффициенти 100 фоизлик меъёрдан кам бўлмаслиги лозим.


71. Cоф барқарор молиялаштириш коэффициенти барқарор молиялаштиришнинг мавжуд суммасини барқарор молиялаштиришнинг зарур суммасига нисбати сифатида аниқланади.


72. Cоф барқарор молиялаштириш коэффициенти 100 фоизлик меъёрдан кам бўлмаслиги лозим.


3-§. Бир қарз олувчи учун таваккалчилик даражаси


74. Ташкилотнинг бир қарз олувчи учун таваккалчиликнинг энг юқори миқдори унинг жами активининг 30 фоизидан ошмаслиги керак.


10-БОБ. ТАШКИЛОТНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ТУГАТИШ


76. Ташкилотни қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги, "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги, "Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида"ги қонунлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


11-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


78. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА


_________________________________________________________________нинг

(ташкилотнинг номи)


БАЛАНС ҲИСОБОТИ


20__ й "_____"___________ ҳолатига


минг сўмда

Тартиб

рақами

       

КЎРСАТКИЧЛАР

Миқдори

Миқдори


АКТИВЛАР




1

Кассадаги нақд пул ва бошқа тўлов хужжатлари



0

2

Марказий банкдаги мабгағлар



0

3

Банкларга қўйилган депозитлар ва бошқа маблағлар, брутто


0


4

минус: кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захиралар


0


5

Банкларга қўйилган депозитлар ва бошқа маблағлар, соф (3 - 4)



0

6

Инвестициялар, брутто


0


7

Минус: Инвестициялар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси


0


8

Инвестициялар, соф (6 - 7)



0

9

Кредитлар, брутто


0


10

Минус: кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси


0


11

Кредитлар, соф (9 - 10)



0

12

Умумий ҳисобланган фоизли ва фоизсиз даромадлар, соф



0

13

Мижозларнинг молиявий воситалар бўйича мажбуриятлари, соф



0

14

Асосий воситалар, соф



0

15

Номоддий активлар, соф



0

16

Бошқа активлар, брутто


0


17

Минус: кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захиралар


0


18

Бошқа активлар, соф (16 - 17)



0

19

Жами активлар (1+2+5+8+11+12+13+14+15+18)



0






МАЖБУРИЯТЛАР ВА КАПИТАЛ









МАЖБУРИЯТЛАР



0

20

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тўланиши лозим бўлган маблағлар


0

21

Тўланиши лозим бўлган кредитлар ва қарзлар



0

22

Ташкилот томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар



0

23

Тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар



0

24

Тўланиши лозим бўлган ҳисобланган солиқлар



0

25

Муддати узайтирилган даромадлар



0

26

Бошқа мажбуриятлар



0

27

Жами мажбуриятлар (20+21+22+23+24+25+26)



0






КАПИТАЛ








28

Устав капитали (29+30)



0

29

а. Акциялар - оддий



0

30

б. Акциялар - имтиёзли



0

31

Қўшилган капитал



0

32

Захира капитали (33+34)



0

33

а. Умумий захира фонди


0


34

б. Бошқа захира ва фондлар


0


35

Тақсимланмаган фойда



0

36

Жорий йил фойдаси (зарар)



0

37

Жами капитал (28+31+32+35+36 )



0


Жами мажбуриятлар ва капитал (27+37)



0

    

        


Раҳбар имзоси:

Ф.И.О.

Бош бухгалтер имзоси:

Ф.И.О.


        

        




Низомга

2-ИЛОВА


_________________________________________________________________нинг

(ташкилотнинг номи)


МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

ҲИСОБОТИ


20__ й "_____"___________ ҳолатига


минг сўмда

Тартиб

рақами

    

КЎРСАТКИЧЛАР

Миқдори


1. ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР



1

Кредитлар бўйича фоизли даромадлар


0

2

Банклардаги депозитлар бўйича фоизли даромадлар


0

3

Қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар


0

4

Бошқа фоизли даромадлар


0

5

Жами фоизли даромадлар (1+2+3+4)


0





2. ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР



6

Тўланиши лозим бўлган кредитлар бўйича фоизли харажатлар


0

7

Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар


0

8

Бошқа фоизли харажатлар


0

9

Жами фоизли харажатлар (6+7+8)


0




10

3. АКТИВЛАР БЎЙИЧА ЭҲТИМОЛИЙ ЙЎҚОТИШЛАРГА ҚАРШИ ЯРАТИЛГАН ЗАХИРАЛАРНИ БАҲОЛАШДАН ОЛДИНГИ СОФ ДАРОМАДЛАР


0

11

Минус: Кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш


0

12

Минус: Қимматли қоғозлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш


0

13

Минус: Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш


0

14

Активлар бўйича эҳтимолий зарарларни баҳолашдан кейинги соф даромад (10-11-12-13)


0





4. ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР



15

Воситачилик ва кўрсатилган хизматлар учун олинган даромадлар


0

16

Инвестициядан олинган фойда ва дивидендлар


0

17

Бошқа фоизсиз даромадлар


0

18

Жами фоизсиз даромадлар (15+16+17)


0





5. ФОИЗСИЗ ХАРАЖАТЛАР



19

Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик харажатлари


0

20

Инвестициядан кўрилган зарарлар


0

21

Бошқа фоизсиз харажатлар


0

22

Жами фоизсиз харажатлар (19+20+21)


0




23

6. ОПЕРАЦИОН ХАРАЖАТЛАРДАН ОЛДИНГИ СОФ ФОЙДА (14+18-22)


0





7. ОПЕРАЦИОН ХАРАЖАТЛАР



24

Ходимлар иш ҳақи ва улар учун қилинган бошқа харажатлар


0

25

Ижара ва таъминот харажатлари


0

26

Хизмат сафари ва транспорт харажатлари


0

27

Маъмурий харажатлар


0

28

Репрезентация ва хайрия


0

29

Эскириш харажатлари


0

30

Суғурта, солиқ ва бошқа харажатлар


0

31

Жами операцион харажатлар (24+25+26+27+28+29+30)


0




32

8. КРЕДИТ ВА ДЕПОЗИТЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛМАГАН КЎРИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ЗАРАРЛАРНИ БАҲОЛАШ






33

Фойда солиғини баҳолаш


0




34

ТУЗАТИШЛАРГАЧА БЎЛГАН ДАРОМАД (32-33)


0

35

Кўзда тутилмаган даромад ёки зарарлар, соф


0

36

Фойда бўйича бошқа тузатмалар, соф


0




37

СОФ ФОЙДА (ЗАРАР) (34+35(ёки -35)+36)


0

    

        


Раҳбар имзоси:

Ф.И.О.

Бош бухгалтер имзоси:

Ф.И.О.


        

        




Низомга

3-ИЛОВА


_________________________________________________________________нинг

(ташкилотнинг номи)


АКТИВЛАРНИ ТАСНИФЛАШ ВА УЛАР

БЎЙИЧА ЭҲТИМОЛИЙ ЙЎҚОТИШЛАРНИ

ҚОПЛАШ УЧУН ЯРАТИЛГАН

ЗАХИРАЛАРИ


20__ й "_____"___________ ҳолатига


минг сўмда

Тартиб рақами


Активлар

таркиби


Қолдиқ

Активлар сифати

(стандарт-I, субстандарт-II,

қониқарсиз-III, шубҳали-IV,

умидсиз-V)

      

Муддати ўтган қарздорлик (брутто)

     

Зарарларни қоплаш захираси

      

Жами

30 кунгача

31

кундан 60

кунгача

     

61

кундан

90

кунгача


91 кун

ва ундан ортиқ


Ҳақиқатдан яратилган захиралар

        

жами

Активлар сифат тоифаси бўйича

      

I


II


III

        

IV


V


I


II


III

     

IV


V



Жами активлар



















1

Кассадаги нақд пул ва бошқа тўлов хужжатлари



















2

Марказий банкдаги маблағлар



















3

Банкларга қўйилган депозитлар ва бошқа маблағлар



















4

Банкларга берилган қисқа муддатли (бир йилдан кам) кредитлар



















5

Банкларга берилган узоқ муддатли (бир йил ва ундан юқори) кредитлар



















6

Инвестициялар



















7

Суд жараёнидаги активлар



















8

Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар



















9

Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизсиз даромадлар



















10

Асосий воситалар



















11

Номоддий активлар



















12

Бошқа активлар



















    

        


Раҳбар имзоси:

Ф.И.О.

Бош бухгалтер имзоси:

Ф.И.О.


        

        




Низомга

4-ИЛОВА


_________________________________________________________________нинг

(ташкилотнинг номи)


РЕГУЛЯТИВ КАПИТАЛИ ҲИСОБ-КИТОБИ


20__ й "_____"___________ ҳолатига


минг сўмда

Тартиб

рақами


Кўрсаткичлар

Миқдори


I ДАРАЖАЛИ КАПИТАЛ




I ДАРАЖАЛИ АСОСИЙ КАПИТАЛ



1

Оддий акциялар, соф (1-2)


0

2

Тўлиқ тўланган оддий акциялар


0

3

Минус: қайта сотиб олинган оддий акциялар


0

4

Қўшимча капитал


0

5

Тақсимланмаган фойда (зарар), шу жумладан капитал захиралар (6+7+8+9)


0

6

Капитал захиралар


0

7

Тақсимланмаган фойда


0

8

Ўтган даврлар (йиллар) учун зарарлар


0

9

Жорий йил учун зарар


0

10

Чегирмалар ҳисоблангунга қадар жами I даражали асосий капитал (1+4)


0

11

I даражали асосий капиталдан чегирмалар (12+13)


0

12

Номоддий активлар


0

13

Юридик шахсларнинг капиталига қилинган инвестициялар суммаси, шу жумладан бундай юридик шахслар капиталини ташкил қилувчи қарз мажбуриятлари


0

14

ЖАМИ ТЎҒРИЛАНГАН I ДАРАЖАЛИ АСОСИЙ КАПИТАЛ (10-11)


0


I ДАРАЖАЛИ ҚЎШИМЧА КАПИТАЛ



15

Нокумулятив муддатсиз имтиёзли акциялар (16-17)


0

16

Тўлиқ тўланган имтиёзли активлар


0

17

Минус: Қайтариб сотиб олинган имтиёзли акциялар


0

18

Қўшимча капитал (имтиёзли)


0

19

ЖАМИ I ДАРАЖАЛИ ҚЎШИМЧА КАПИТАЛ (15+18)


0

20

ЖАМИ ТЎҒИРЛАНГАН I ДАРАЖАЛИ КАПИТАЛ (14+19)


0


II ДАРАЖАЛИ КАПИТАЛ



21

Жорий йилнинг соф фойдаси


0

22

Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган миқдори қолдиқлари


0

23

Субординар қарз


0

24

II даражали капиталнинг I даражали капиталдан ортиқча қисми (чегирмаси)


0

25

Жами II даражали капитал (21+22+23+24)


0

26

ТЎҒРИЛАНГАН II ДАРАЖАЛИ КАПИТАЛ


0

27

ЖАМИ РЕГУЛЯТИВ КАПИТАЛ (20+26)


0

28

ТАВАККАЛЧИЛИККА ТОРТИЛГАН АКТИВЛАР УМУМИЙ СУММАСИ (29+30)


0

29

Баланс ва балансдан ташқари активларнинг таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг умумий суммаси


0

30

Операцион таваккалчиликлар суммаси


0

31

ТАВАККАЛЧИЛИККА ТОРТИЛГАН КАПИТАЛНИНГ УМУМИЙ СУММАСИ


0

32

Левераж ҳисоб-китоби учун активлар



33

Жами активлар


0

34

Балансдан ташқари воситалар


0

35

Ҳосилавий (дереватив) воситалар


0

36

Минус: I даражали асосий капиталдан чегирмалар (11)


0

37

Левераж коэффициенти



    

        


Раҳбар имзоси:

Ф.И.О.

Бош бухгалтер имзоси:

Ф.И.О.


        

        




Низомга

5-ИЛОВА


_________________________________________________________________нинг

(ташкилотнинг номи)


ТАВАККАЛЧИЛИКЛАРНИ ҲИСОБГА

ОЛГАН ҲОЛДАГИ АКТИВЛАРИ

20__ й "_____"___________ ҳолатига


минг сўмда

Тартиб

рақами


Кўрсаткичлар

Таваккалчилик даражалари

      

0%


10%


50%

       

100%


150%


(A)


(Б)


(В)


(Г)

        

(Д)


(Е)



Активлар*

          

1

Кассадаги нақд пуллар







2

Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварақлари ва талаблар







3

Банкларга қўйилган депозитлар ва бошқа маблағлар







4

Қимматли қоғозлар:







4.1

давлат қимматли қоғозлари







4.2

хорижий давлатларнинг ҳукуматлари ва марказий банклари томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар







4.3

бошқа қимматли қоғозлар







5

Алоҳида депозит ҳисобварақларда сақланадиган ва нақд пул билан таъминланган кредитлар ёки бошқа активлар ва уларнинг қисмлари







6

Кредитлар:







6.1

жорий бозор баҳосида баҳоланган Ҳукумат, Марказий банк томонидан чиқарилган ёки кафолатланган қимматли қоғозлар билан таминланган кредитлар ва уларнинг қисмлари







6.2

банкларга ажратилган ипотека кредити билан таъминланган кредитлар







7

Таъминотга қабул қилинган суд жараёнида бўлган ипотека кредитлари







8

Таъминотга қабул қилинганмуддати ўтган ипотека кредитлари







9

Асосий воситалар







10

Номоддий активлар







11

Суд жараёнидаги активлар







12

Бошқа активлар







13

Жами баланс активларининг умумий миқдори


-

-

-

-

-

14

Таваккалчилик гуруҳларига асосан таваккалчиликка тортилган активларнинг умумий миқдори



-

-

-

-

15

Активларнинг таваккалчиликка тортилгандан сўнг умумий миқдори






-

          

           

Тартиб рақами

Кўрсаткичлар

кредитнинг қайта ҳисоблаш омили


Таваккалчилик даражалари

        

Таваккалчилик

қиймати

       

0%


10%

        

50%


100%


(A)


(Б)


(В)


(Г)

       

(Д)


(Е)


(Ж)


Балансдан ташқари воситалар*


1

Кредит бериш мажбуриятлари








1.1

Бир йилдан ортиқ муддатга ажратилган


50%





-

1.2

Бир йил ёки ундан кам муддатга ажратилган


20%





-

3

Бошқа балансдан ташқари воситалар


100%





-

4

Балансдан ташқари воситаларнинг умумий миқдори



-

-

-

-


5

Балансдан ташқари воситаларнинг таваккалчиликка тортилган жами қиймати







-

6

Жами активларнинг таваккалчиликка тортилган қиймати







-

       

*) Барча ҳисоб-китоблар захиралар айирилган холда амалга оширилади.

    

        


Раҳбар имзоси:

Ф.И.О.

Бош бухгалтер имзоси:

Ф.И.О.


        

        




Низомга

6-ИЛОВА


_________________________________________________________________нинг

(ташкилотнинг номи)


ОПЕРАЦИОН ТАВАККАЛЧИЛИГИ

ҲИСОБ-КИТОБИ


20__ й "_____"___________ ҳолатига


минг сўмда

Тартиб

рақами

        

Кўрсаткичлар номи

жами

1.

1 йилдаги ташкилотнинг ялпи даромади



1.1

фоизли даромад



1.2

минус фоизли харажат



1.3

фоизсиз даромад



1.4

минус фоизсиз харажат



2.

2 йилдаги ташкилотнинг ялпи даромади



2.1

фоизли даромад



2.2

минус фоизли харажат



2.3

фоизсиз даромад



2.4

минус фоизсиз харажат



3.

3 йилдаги ташкилотнинг ялпи даромади



3.1

фоизли даромад



3.2

минус фоизли харажат



3.3

фоизсиз даромад



3.4

минус фоизсиз харажат



4.

Ташкилотнинг охирги уч йилдаги ялпи даромадининг ўртача суммаси*



5.

Операцион таваккалчиликлар суммаси (100 / регулятив капиталнинг энг кичик даражаси) х (ташкилотнинг охирги уч йилдаги ялпи даромадининг ўртача суммаси х 15 фоиз)



         

*) Агар ялпи даромад қайсидир йилда нолга тенг ёки салбий кўринишда бўлганда, ўртача кўрсаткични ҳисоблашда у махраждан ва суратдан чиқариб ташланиши лозим.

    

        


Раҳбар имзоси:

Ф.И.О.

Бош бухгалтер имзоси:

Ф.И.О.


        

        




Низомга

7-ИЛОВА


_________________________________________________________________нинг

(ташкилотнинг номи)


ЛИКВИДЛИЛИК ТАҲЛИЛИ


20__ й "_____"___________ ҳолатига


минг сўмда

Тартиб

рақами


Кўрсаткичлар

Миқдори





1. Юқори ликвидли активлар



1.1.

Нақд пуллар



1.2.

Марказий банкдаги маблағлар



1.3.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банки томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар



1.4.

Жами юқори ликвидли активлар




2. Ликвидлилик коэффициентлари



2.1.

Ликвидлиликни қоплаш коэффициенти



2.1.1.

Юқори ликвидли активлар



2.1.2.

Кейинги 30 кун ичида соф чиқим




30 кунлик чиқим суммаси




30 кунлик кирим суммаси



3.1.

Соф барқарор молиялаштириш коэффициенти



3.1.1.

Барқарор молиялаштиришнинг мавжуд суммаси



3.1.2.

Хусусий капитал



3.1.3.

Бир йилдан ортиқ муддатли мажбуриятлар



3.1.4.

Бошқа муддатсиз мажбуриятларнинг 30 фоизи



3.1.5.

Бир йилдан кам муддатли жами мажбуриятларнинг 30 фоизи



3.1.6.

Барқарор молиялаштиришнинг зарур суммаси



3.1.7.

Бир йилдан ортиқ муддатли активлар



3.1.8.

Асосий воситалар, соф



3.1.9.

Суд жараёнида бўлган ёки белгиланган тартибда ундирилмаган активлар



3.1.10.

Қайтариш муддати бир йилдан кам бўлган бошқа активлар суммасининг 30 фоизи



3.1.11.

Балансдан ташқари воситаларнинг 15 фоизи



    

        


Раҳбар имзоси:

Ф.И.О.

Бош бухгалтер имзоси:

Ф.И.О.


        

        




Низомга

8-ИЛОВА


_________________________________________________________________нинг

(ташкилотнинг номи)


АКТИВЛАРИ ТАҲЛИЛИ


20__ й "_____"___________ ҳолатига


минг сўмда

Тартиб

рақами


Кўрсаткичлар

Сўндириш муддати (кунларда)

    

Жами

Коэффициент

Активлар суммаси

Юқори

ликвидли

активлар


Муддатсиз

1 дан

30

кунгача

31 дан

180

кунгача

181 дан

365

кунгача

   

1 дан

5

йилгача

5 дан

10

йилгача

     

10 йилдан ортиқ






АКТИВЫ













1

Кассадаги нақд пул










100%



2

Марказий банкдаги маблағлар










100%



3

Бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар










100%



4

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар (векселлар, облигациялар ва бошқа қарз қимматли қоғозлар)










100%



5

Банкларга берилган кредитлар, соф










50%



6

Суд жараёнидаги кредитлар, соф










0%



7

Асосий воситалар, соф










0%



8

Ҳисобланган воситалар










50%



9

Бошқа активлар










0%



10

Жами активлар










-



    

        


Раҳбар имзоси:

Ф.И.О.

Бош бухгалтер имзоси:

Ф.И.О.


        

        




Низомга

9-ИЛОВА


_________________________________________________________________нинг

(ташкилотнинг номи)


МАЖБУРИЯТЛАРИ ТАҲЛИЛИ


20__ й "_____"___________ ҳолатига


минг сўмда

Тартиб

рақами


Кўрсаткичлар

Сўндириш муддати (кунларда)

     

Жами

     

Коэффициент

    

30 кун

ичидаги

харажатлар


30 кун

ичидаги соф

харажатлар

   

Муддатсиз

      

1 дан

30

кунгача

     

31 дан

180

кунгача

    

181 дан

365

кунгача

     

1 дан

5

йилгача

     

5 дан

10

йилгача

   

10

йилдар

ортиқ

  


МАЖБУРИЯТЛАР













1

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тўланиши лозим бўлган маблағлар









100%



2

Бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган маблағлар










100%



3

Кредит ва лизинг бўйича тўланиши лозим бўлган маблағлар










100%



4

Ташкилот томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар










100%



5

Ҳисобланган фоизлар










100%



6

Бошқа мажбуриятлар










30%



7

ЖАМИ МАЖБУРИЯТЛАР










чиқим



    

        


Раҳбар имзоси:

Ф.И.О.

Бош бухгалтер имзоси:

Ф.И.О.


        

        




Низомга

10-ИЛОВА


_________________________________________________________________нинг

(ташкилотнинг номи)


АЖРАТИЛГАН КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА

ЎРТАЧА ТОРТИЛГАН ФОИЗ СТАВКАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТ


20__ й "_____"___________ ҳолатига


Тартиб

рақами

       

Сўндириш муддатлари

     

Ажратилган кредитлар ва бошқалар

     

Жами қиймати

(минг сўмда)

    

ўртача тортилган

фоиз ставкалари

(фоизда)

     

А


Б

       

В


1

Муддатсиз




2

1 дан 30 кунгача




3

31 дан 180 кунгача




4

181 дан 365 кунгача




5

1 дан 5 йилгача




6

5 дан 10 йилгача




7

10 йилдан ортиқ




8

Жами




    

        


Раҳбар имзоси:

Ф.И.О.

Бош бухгалтер имзоси:

Ф.И.О.


        

        




Низомга

11-ИЛОВА


_________________________________________________________________нинг

(ташкилотнинг номи)


ЖАЛБ ҚИЛИНГАН МАБЛАҒЛАР БЎЙИЧА

ЎРТАЧА ТОРТИЛГАН ФОИЗ СТАВКАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ


20__ й "_____"___________ ҳолатига


минг сўмда

Тартиб

рақами

     

Сўндириш муддати

Жалб қилинган кредитлар ва бошқа маблағлар

    

жами миқдори

(минг сўмда)

    

ўртача тортилган

фоиз ставкалар

     

1

Муддатсиз




2

1 дан 30 кунгача




3

31 дан 180 кунгача




4

181 дан 365 кунгача




5

1 дан 5 йилгача




6

5 дан 10 йилгача




7

10 йилдан ортиқ




8

Жами




    

        


Раҳбар имзоси:

Ф.И.О.

Бош бухгалтер имзоси:

Ф.И.О.


        

        




Низомга

12-ИЛОВА


_________________________________________________________________нинг

(ташкилотнинг номи)


ПРУДЕНЦИАЛ НОРМАТИВЛАРИ

ҲИСОБ-КИТОБИ


20__ й "_____"___________ ҳолатига


Тартиб

рақами

      

Кўрсаткичлар

Ҳисоб-қитоблар формуласи

Нормативнинг

жорий

кўрсаткичи

      

Белгиланган

нормативнинг

минимал

қиймати

    

Фарқи

1

Капиталнинг етарлилик коэффициентлари


1.1

Капиталнинг етарлилиги коэффициенти


Регулятив капитал



10%


Таваккалчиликка тортилган активлар


1.2.

Левераж


Регулятив капитал



3%


Активлар+балансдан ташқари воситалар+ дереватив (ҳосилавий) инструментлар - I даражали асосий капиталдаги чегирмалар


2

Ликвидлик коэффициентлари



2.1.

Ликвидликни қоплаш меъёри


Юқори ликвидли активлар



100%


Кейинги 30 кун ичида соф чиқим


2.2.

Соф барқарор молиялаштириш меъёри


Барқарор молиялаштиришнинг мавжуд миқдори



100%


Барқарор молиялаштиришнинг зарур миқдори


3

Қарз олувчилар билан боғлиқ меъёрлар



3.1.

Бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори


Бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори



30%


Жами активлар


    

        


Раҳбар имзоси:

Ф.И.О.

Бош бухгалтер имзоси:

Ф.И.О.


        

        




Низомга

13-ИЛОВА


_________________________________________________________________нинг

(ташкилотнинг номи)


БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ


20__ й "_____"___________ ҳолатига


Ҳисобварақ рақами

Ҳисобварақ номи

Ҳисобот санаси

бошига қолдиқ

     

Дебет

Кредит

Ҳисобот санаси

охирига қолдиқ

      

Дебет

   

Кредит

     

Дебет

   

Кредит

     

Ҳисобварақ туркуми


Ҳисобварақ туркумига тегишли асосий ҳисобварақлар (биринчи тартиб)


Асосий ҳисобварақларга тегишли субҳисобварақлар (иккинчи тартиб)


    

        


Раҳбар имзоси:

Ф.И.О.

Бош бухгалтер имзоси:

Ф.И.О.


        

        




Низомга

14-ИЛОВА


_________________________________________________________________нинг

(ташкилотнинг номи)


КАПИТАЛИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР


20__ й "_____"___________ ҳолатига


минг сўмда

Тартиб

рақами

        

Кўрсаткичлар

Миқдори

1

Ўтган йилдаги капитал


0

2

Ўтган йил ҳисоботида акс эттирилмаган капиталдаги тузатишлар, соф


0

3

Тузатишлардан сўнг ўтган йилдаги капитал (1+ 2)


0

4

Йил бошидан соф фойда


0

5

Устав капиталидаги жорий йилдаги ўзгаришлар


0

6

Қўшилган капиталдаги ўзгаришлар


0

7

Захира фондидаги ўзгаришлар


0

8

Текинга олинган мулкларнинг жорий йилдаги ўзгариши


0

9

Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси


0

10

МИНУС: ўтган йил фойдасининг тақсимланган қисми


0

11

МИНУС: жорий йил фойдасидан ҳисобланган дивидендлар


0

12

Жорий йил капиталига таъсир этган бошқа ўзгаришлар (соф)


0

13

Жами капитал (3+4+5+6+7+8+9-10-11+12)


0

    

        


Раҳбар имзоси:

Ф.И.О.

Бош бухгалтер имзоси:

Ф.И.О.


        

        




Низомга

15-ИЛОВА


_________________________________________________________________ томонидан

(ташкилотнинг номи)


БАНКЛАРГА УЛАР ТОМОНИДАН БЕРИЛГАН

ЁКИ БЕРИЛАДИГАН ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ

УЧУН АЖРАТИЛГАН МОЛИЯВИЙ МАБЛАҒЛАР

ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ


20__ й "_____"___________ ҳолатига


минг сўмда

Т/р

Банк

номи

     

Бош

шартнома

бўйича

кредит

миқдори


Маблағ

ажратилган

сана

     

Миқдори

Ҳисобот даврига

кредит колдиғи

   

Йиллик

фоиз

ставкаси

   

Ажратилган

маблағ

миқдори

  

Ўзлаштирилмаган

маблағ миқдори

  

Гаров миқдори

  

Таъминот

тури

    

1

  

2

3

4

5

6

7

8

      

9

10

11

    


  








     




     


  








    




   


  








   




   


  








   




   

    

        


Раҳбар имзоси:

Ф.И.О.

Бош бухгалтер имзоси:

Ф.И.О.


        

        




Низомга

16-ИЛОВА


_________________________________________________________________ томонидан

(ташкилотнинг номи)


СОТИБ ОЛИНГАН ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ВА

БАНКЛАРГА ЖОЙЛАШТИРИЛГАН БЎШ ПУЛ

МАБЛАҒЛАРИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ


20__ й "_____"___________ ҳолатига


минг сўмда

Т/р

Ҳ

Банк номи

Маблағ-ларни жойлаш-тирилган сана

Маблағ-ларни қайтариш санаси

Маблағ-ларни жойлаш-тириш мақсади

Маблағ жойлаш-тирилган санада миқдори

Ҳисобот санасига маблағ қолдиғи

Даромадлиги (йиллик %)

Жойлаштирилган санадан ҳисобот санасигача ҳисобланган даромад миқдори

             

Жойлаштирилган санадан ҳисобот санасигача олинган даромад миқдори

     

Изоҳ

жами ҳисобланган даромад миқдори

шу жумладан, фоизли даромад миқдори

шу жумладан, қайта баҳолашдан ҳисобланган даромад/(ҳаражатлар)

жами олинган даромад миқдори

шу жумладан, фоизли даромад миқдори

шу жумладан, қайта баҳолашдан олинган даромад/(ҳаражатлар)


1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

     

11

12

13

14

15

     

16












    






     













 






   












      






    


       

         


Раҳбар имзоси:

Ф.И.О.

Бош бухгалтер имзоси:

Ф.И.О.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 17 февраль, 6-сон, 69-модда