Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.2020 й. 155-сон "Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни ташкил этиш ва молиялаштириш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.03.2020 й.

N 155




СУВ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДАГИ

ЛОЙИҲА-ҚИДИРУВ ИШЛАРИНИ ИЛМИЙ-ТЕХНИК

ЖИҲАТДАН КУЗАТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА

МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сув ресурсларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4486-сон қарори ижросини таъминлаш, сув хўжалиги соҳасида илмий ва илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни ташкил этиш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Сув хўжалиги вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра ҳар йилги Инвестиция дастурини шакллантириш жараёнида асосий кўрсаткичларни аниқлаштириб ва янгилаб борган ҳолда, 2020 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида келгуси йилларда амалга ошириладиган сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш учун лойиҳа-қидирув ишлари умумий қийматининг 10 фоизигача миқдорда қўшимча маблағлар ажратилишини назарда тутсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ушбу қарорнинг 2-бандида назарда тутилган маблағларнинг 50 фоизини лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни молиялаштиришга йўналтиришни, қолган 50 фоизи эса Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига ўтказилишини ва улардан мақсадли фойдаланишни назорат қилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев ва Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 14 март