Мудофаа вазирининг 11.02.2020 й. 130-сон "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.03.2020 й. 3226-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
16.03.2020 й.
N 3226
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МУДОФАА ВАЗИРИНИНГ
11.02.2020 й.
N 130
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга
номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. Курбанов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 16 март
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2020 йил 24 март, 11-сон, 123-модда