Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.03.2020 й. ПҚ-4642-сон "Тошкент шаҳрида рақамли технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
17.03.2020 й.
N ПҚ-4642
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА РАҚАМЛИ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси ва 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини ва ҳаёт сифатининг барқарор яхшиланишини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини юритиш ва "рақамли иқтисодиёт"ни ривожлантириш учун қулай муҳит яратиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Рақамли Тошкент" комплекс дастурини (кейинги ўринларда - Дастур) амалга ошириш бўйича таклифига розилик берилсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи "Рақамли Тошкент" комплекс дастури:
2020-2021 йилларда жорий этиладиган ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
"Рақамли Тошкент" комплекс дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ;
2020 йилда телекоммуникация инфратузилмасини кенгайтириш бўйича лойиҳалар рўйхати 3-иловага мувофиқ;
2021-2023 йилларда истиқболли ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Дастурнинг асосий вазифаси этиб шаҳар хизматларини бошқариш, ижтимоий соҳа объектлари, ишлаб чиқариш, йўл транспорт ва коммунал инфратузилманинг интеграциялашган ахборот муҳитини яратиш ва кейинчалик муваффақиятли тажрибани республиканинг бошқа ҳудудларида татбиқ этиш белгилансин.
3. Дастурга асосан 2020 йилда қуйидагилар амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин:
1 майга қадар авиа, темир йўл ва бошқа транспорт хизматларига электрон чипталарни онлайн сотиб олиш ягона ахборот тизимини жорий этиш;
1 сентябрга қадар барча умумтаълим мактабларида журнал ва ўқувчиларнинг кундаликларини қоғоз шаклида юритишни бекор қилиш ҳамда уларни электрон тарзда юритишга мўлжалланган ягона ахборот тизимини ишга тушириш;
1 ноябрга қадар коммунал хизматлар (табиий газ, электр энергияси, ичимлик сув ва иссиқ сув) бўйича тўловларни онлайн тўлаш ҳамда коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан электрон ҳамкорликни таъминловчи "Менинг уйим" ягона ахборот тизимини жорий этиш;
1 декабрга қадар "Ягона электрон тиббий карта" ахборот тизимини жорий этиш ва "Электрон поликлиника" ахборот тизимига 62 та оилавий поликлиникани улаш.
4. Қуйидагилар:
а) Тошкент шаҳар ҳокимлиги таъсисчилигида масъулияти чекланган жамияти шаклида Рақамли ривожланиш департаменти (кейинги ўринларда - Департамент) ташкил этилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
шаҳарнинг географик ахборот-таҳлил тизимини яратиш;
давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини, маълумотлар базаларини ва бошқа ахборот манбаларини ягона дастурий платформа орқали Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ахборот тизимлари билан интеграциясини таъминлаш;
Дастурнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот тизимларида маълумотларнинг ҳимояси ва сақланишини таъминлаш бўйича самарали ишларни ташкил этиш;
ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни тижоратлаштириш, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг кредитлари ва грантлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбаларни жалб қилиш;
б) Департамент тузилмасида тармоқ Лойиҳа офислари (кейинги ўринларда - Лойиҳа офислари) ташкил этилсин ва уларнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Дастур доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг концепциялари, лойиҳа ва техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тегишли йўналишлардаги ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва дастурий маҳсулотларга хизмат кўрсатиш;
шаҳар хизматларининг рақамли маълумотларини бирхиллаштириш ва уларнинг Дастурга интеграциялашуви, давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларида ягона идентификатор ва таснифлагичларни жорий қилиш ҳамда улардан фойдаланиш;
в) Департамент ҳузурида "Рақамли пойтахт" ахборот-таҳлил маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ташкил этилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
шаҳар хизматларида ахборот тизимларининг идоралараро электрон ҳамкорлиги натижасида олинган маълумотларни таҳлил қилиш ва қайта ишлаш;
шаҳар атроф-муҳитини ривожлантиришда тизимли муаммоларни аниқлаш, шаҳар хизматлари самарадорлигини ошириш ва умуман, шаҳар муҳитини яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда Департамент фаолиятини ташкил этсин, уни малакали мутахассислар билан тўлдирсин.
5. Белгилансинки, Департамент ходимларига давлат бошқаруви органларининг ходимларига белгиланган иш ҳақи миқдори ҳамда қонунчиликда белгиланган қўшимча ва устамалар қўлланилади.
Тошкент шаҳар ҳокимига Департаментга мутахассисларни меҳнат шартномалари асосида иш ҳақини мустақил белгилаган ҳолда ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш учун танлов (тендер) савдоларини ўтказмасдан, тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали мустақил консалтинг ташкилотларини жалб қилиш ҳуқуқи берилсин.
Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари Департаментнинг жорий харажатларини молиялаштириш манбаи этиб белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Департаментнинг жорий харажатларини молиялаштиришни 2020 йилда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан, 2021 йилдан бошлаб Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминласин.
6. Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб қуйидаги йиғимлар ва жарималар Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига ўтказилсин:
а) тўлиқ миқдорда:
Тошкент шаҳрида ташқи реклама объектлари учун реклама жойлари паспортларини беришдан тушадиган маблағлар ҳамда ташқи реклама объектларини қуриш ҳуқуқи учун электрон аукцион якунлари бўйича тўланган маблағлар (аукцион савдоларини ўтказганлик учун савдо ташкилотчисига тўланадиган маблағ чегириб қолинган ҳолда);
Тошкент шаҳрида ташкил этилган йўл четида пуллик вақтинча автомобил тўхтаб туриш жойларида тўхтаб туриш қоидаларини бузилганлиги учун жарималар;
б) Тошкент шаҳрида махсус автоматлаштирилган фото ва видеофиксация техника воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималарни 80 фоизи, қолган 20 фоизи эса - Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармасига.
7. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Ижро аппарати тузилмасига ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ҳоким ўринбосари - Департамент раҳбари лавозими киритилсин.
Белгилансинки, вазирликлар ва бошқа давлат органлари раҳбарларининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул бўлган ўринбосарлари Департамент ва Лойиҳа офислари билан самарали ҳамкорлик қилиш учун шахсан жавобгардир.
8. Белгилаб қўйилсинки, Дастур доирасида:
Лойиҳаолди ўрганишлар, лойиҳани амалга ошириш бўйича концепция ва техник топшириқларни ишлаб чиқиш Лойиҳа офислари томонидан амалга оширилади;
Лойиҳа-техник ҳужжатларининг экспертизаси фақат Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва "Киберхавфсизлик маркази" ДУК томонидан ўтказилади;
Aхборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқувчиларни ва интеграторларни жалб қилиш, улар билан шартномалар тузиш Департамент томонидан танлов орқали амалга оширилади;
Департамент ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқувчилар ва интеграторлар билан 1 миллиард сўмгача бўлган миқдорда лойиҳалар бўйича Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технопарки резидентлари ўртасида танлов ўтказиш йўли билан шартнома имзолаш ҳуқуқига эга.
9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
ноёб идентификаторлар, каталоглар ва таснифлагичлардан фойдаланилиши бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини тўлиқ хатловдан ўтказилишини;
идоралараро электрон ҳамкорликнинг ягона технологик талаблари, стандартлари ва шаклларини, шунингдек, Дастурни амалга ошириш доирасида таснифлагич ва маълумотномалар рўйхатини тасдиқланишини;
амалдаги маълумотлар базалари ва дастурий маҳсулотларнинг бошқа ахборот тизимлари билан ўзаро интеграциясини амалга ошириш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларини интеграция қилиш чораларини ишлаб чиқилишини;
Департамент ва Марказга Тошкент шаҳрининг "Хавфсиз шаҳар" интеграциялашган тизимига кириш ҳуқуқи берилишини таъминласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда бир ой муддатда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети негизида давлат органлари ва ташкилотларининг масъул ходимлари - Дастур ижрочиларининг рақамли технологиялар ва дастурий маҳсулотлардан самарали фойдаланиш кўникмаларини босқичма-босқич ошириш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
11. "Ўзстандарт" агентлиги Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 августга қадар аппарат-дастурий комплексларни яратиш бўйича мавжуд давлат стандартлари ва техник талабларини қайта кўриб чиқсин.
12. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
а) 2020 йил 1 сентябрдан ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқишда давлат органлари ва ташкилотлари қуйидагиларга мажбурдирлар:
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланган ягона технологик ечимлар, таснифлагичлар ва стандартлардан фойдаланиш;
дастурий маҳсулотларни жорий этишда асосан лицензиялаш чекловларидан ҳоли ягона очиқ форматдаги электрон ҳужжатлардан фойдаланишни таъминлаш;
тасдиқланган тегишли миллий стандартлар ва техник талабларга мувофиқ аппарат-дастурий тизимларни ўрнатиш;
б) 2020 йил 1 майдан давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурсларида ахборотни шакллантириш, сақлаш ва қайта ишлаш фақат қуйидаги ноёб идентификаторлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади:
жисмоний шахслар - жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);
юридик шахслар - солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
кўчмас мулк - кадастр рақами;
манзиллар - географик код;
транспорт воситалари - транспорт воситасининг идентификация рақами.
Алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тегишли йўналишларда махсус ўзига хос идентификаторлар белгиланиши мумкин.
13. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2020 йил 1 майга қадар шаҳар инфратузилмасининг ҳолати, давлат хизматларининг сифати ва аҳолини қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш учун "Халқ назорати" портали ва мобил иловасини ишга туширсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Ўзбекистон Миллий географик ахборот тизими фаолияти доирасида Тошкент шаҳар ҳокимлигига зарур картография материалларини беғараз тақдим этсин, шунингдек, кўчмас мулк объектлари манзилларининг ягона реестрига кириш, кўчмас мулк объектларига географик жойлашишни ҳисобга олган ҳолда объектнинг фазовий маълумотларини тақдим этсин.
15. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Рақамли Тошкент вазиятлар марказини Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, И. Каримов кўчаси, 51-бинода жойлашган Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳудудида қуриш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги вазиятлар марказининг қурилишини молиялаштириш учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети қўшимча даромадлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан зарур маблағларни ажратсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бир ой муддатда "Ўзбектелеком" АК Ахборотни қайта ишлаш марказининг технологик майдончасида Дастур лойиҳаларини жойлаштириш учун зарур сервер имкониятларини белгиланган тартибда ажратишни таъминласин.
17. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда:
комплекс дастур лойиҳалари амалга оширилишининг жамоатчилик назоратини ташкил этиш, лойиҳаларнинг ҳолати, иштирокчилари, молиялаштириш ва зарур ускуналарни етказиб берувчилари тўғрисида тўлиқ маълумот бериш учун очиқ ахборот порталини ишга туширсин;
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда ушбу қарордан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Дастур доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг ўзаро муносабатларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, шунингдек, қонун ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича таклифлар киритсин.
18. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда комплекс дастурнинг амалга оширилишини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласинлар.
19. Ушбу қарорнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилиш учун қуйидаги механизм жорий этилсин:
Департамент - ҳар ҳафтада назарда тутилган лойиҳалар ва тадбирларнинг бажарилишини назорат қилади, уларни амалга оширишда кечикиш сабабларини аниқлайди ва уларни бартараф этиш бўйича тегишли таклифларни ишлаб чиқади;
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ва Тошкент шаҳар ҳокими - ҳар ойда Дастурнинг бажарилишини танқидий кўриб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритади;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири - ҳар ойда камида бир марта тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг Дастур бажарилиши тўғрисидаги ахборотини эшитади ва унинг ўз вақтида ҳамда тўлиқ бажарилишини таъминлаш чораларини кўради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2020 йил 17 мартдаги
ПҚ-4642-сон қарорига
1-ИЛОВА
2020-2021 йилларда жорий этиладиган ахборот
тизимлари ва дастурий маҳсулотлар
РЎЙХАТИ
Изоҳ: лойиҳа-техник ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, экспертизадан ўтказилгандан сўнг лойиҳанинг параметрлари ва амалга ошириш муддатлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан келишилган ҳолда ўзгартирилиши мумкин.
Президентининг
2020 йил 17 мартдаги
ПҚ-4642-сон қарорига
2-ИЛОВА
"Рақамли Тошкент" комплекс
дастурини амалга ошириш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Т/р |
Чора-тадбирлар
|
Амалга ошириш босқичлари |
Муддати |
Ижрочилар |
1. |
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожлантириш департаменти (кейинги ўринларда -Департамент) фаолиятини ташкил этиш. |
1.Таъсис ҳужжатларини тайёрлаш, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожлантириш департаментини ваколатли органларда рўйхатдан ўтказиш.
|
2020 йил апрель |
Тошкент шаҳар ҳокимлиги |
2.Департамент ва унинг моддий-техник жиҳозларини жойлаштириш учун бинони аниқлаш.
|
2020 йил апрель |
|||
3.Департаментни малакали мутахассислар билан тўлдириш.
|
2020 йил май |
|||
2. |
Департаментда Лойиҳа офислари фаолиятини ташкил этиш. |
1."Рақамли Тошкент"ни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқ лойиҳа офислари рўйхатини шакллантириш.
|
2020 йил апрель |
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2.Лойиҳа офисларини малакали мутахассислар билан тўлдириш.
|
||||
3. |
"Рақамли Тошкент" комплекс дастурини амалга ошириш доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг идоралараро электрон ҳамкорлик тартибини ишлаб чиқиш. |
1.Давлат органлари ва ташкилотларининг идоралараро электрон ҳамкорлик тартибини ишлаб чиқиш.
|
2020 йил март |
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2.Давлат органлари ва ташкилотларининг идоралараро электрон ҳамкорлик тартибини тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
2020 йил апрель |
|||
4. |
"Рақамли Тошкент" комплекс дастурини амалга ошириш доирасида фойдаланиладиган маълумотномалар ва таснифлагичлар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
1.Давлат органларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини хатловдан ўтказиш.
|
2020 йил май |
Ахборот технологиялари вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2.Маълумотномалар ва таснифлагичлар рўйхатини шакллантириш ҳамда тасдиқлаш.
|
2020 йил июнь |
|||
3.Давлат органларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларининг тасдиқланган маълумотномалар ҳамда таснифлагичларга мувофиқлаштириш.
|
2020 йил мобайнида |
|||
5. |
Идоралараро ҳамкорликни таъминлаш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритаётган маълумотлар базалари ва дастурий маҳсулотларни интеграциялаштириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
1.Давлат органларининг маълумотлар базалари ва дастурий маҳсулотларини хатловдан ўтказиш.
|
2020 йил апрель |
Ахборот технологиялари вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2.Интеграциялаштириш лозим бўлган маълумотлар базалари ва дастурий маҳсулотлар рўйхатини шакллантириш ҳамда тасдиқлаш.
|
2020 йил апрель |
|||
3.Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
2020 йил май |
|||
6. |
"Рақамли Тошкент" вазиятларни бошқариш марказини ташкил этиш. |
1. Лойиҳаолди ўрганишни ўтказиш.
|
2020 йил март |
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.
|
2020 йил июнь |
|||
3. Пудратчи ташкилотни аниқлаш.
|
2020 йил июль
|
|||
4. Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш.
|
2020 йил август |
|||
5. Зарур техник ускуналар билан жиҳозлаш.
|
2020 йил сентябрь |
|||
6. Вазиятларни бошқариш марказини босқичма-босқич ишга тушириш ва давлат органларининг ахборот тизимлари билан интеграциялашувини таъминлаш.
|
2020 йил октябрь-ноябрь |
|||
7. |
"Хавфсиз шаҳар" комплексини яратиш лойиҳасининг вазиятларни бошқариш марказини ташкил этиш. |
1. Лойиҳаолди ўрганишни ўтказиш. |
2020 йил март |
Ахборот технологиялари вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, ваколатли вазирлик ва идоралар |
2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.
|
2020 йил июль |
|||
3. Қурилиш ва пудратчи ташкилотни аниқлаш.
|
2020 йил август |
|||
4. Ускуналар билан жиҳозлаш. |
2020 йил декабрь |
|||
5. Бинони босқичма-босқич реконструкция қилиш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш.
|
2020-2021 йй. |
|||
6. Объектни босқичма-босқич фойдаланишга топшириш ва "Рақамли Тошкент" тизими билан интеграциялаштириш.
|
2020 - 2022 йй. |
|||
8. |
Тошкент шаҳрида "112" Ягона диспетчерлик хизматини ишлаб чиқиш. |
1. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва экспертизадан ўтказиш.
|
2020 йил июнь |
Ахборот технологиялари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий гвардия, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, ваколатли вазирлик ва идоралар |
2. Ишлаб чиқувчи ва пудратчи ташкилотни аниқлаш ва шартнома тузиш.
|
2020 йил август |
|||
3. Аппарат-дастурий воситаларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш.
|
Шартномага мувофиқ |
|||
4. Идоралараро тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
2020 йил декабрь |
|||
5. Босқичма-босқич ишга тушириш, шошилинч оператив хизматлар ва "Рақамли Тошкент" тизими билан интеграциялаштириш.
|
2021 йил декабрь |
|||
9. |
ФВВ тизимида "101" "Навбатчи-диспетчерлик хизмати" аппарат-дастурий комплексини яратиш ва кейинчалик "Рақамли Тошкент" тизими билан интеграциялаштириш. |
1. Лойиҳаолди ўрганиш ўтказиш ва ахборот маълумотларини ўрганиш.
|
2020 йил март |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа саноати давлат қўмитаси |
2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.
|
2020 йил апрель |
|||
3. Лойиҳани амалга ошириш бўйича ишлаб чиқувчи ва пудратчи ташкилотни аниқлаш.
|
2020 йил июнь |
|||
4. Танлов савдоларини ўтказиш ва аппарат-дастурий воситалар мажмуасини харид қилиш.
|
2020 йил ноябрь |
|||
5. Лойиҳани ишга тушириш ва кейинчалик "Рақамли Тошкент" тизими билан интеграциялаштириш.
|
2020-2021 йй. |
|||
10. |
Тошкент шаҳрида интеграциялашган "Хавфсиз шаҳар" тизимини жорий этиш. |
1. Объектда лойиҳаолди ўрганиш ўтказиш.
|
2020 йил апрель |
Ахборот технологиялари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, вазирлик ва идоралар |
2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.
|
2020 йил июнь |
|||
3. Ишлаб чиқувчи ва пудратчи ташкилотни аниқлаш ва шартнома тузиш.
|
2020 йил июль |
|||
4. Аппарат-дастурий воситаларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш.
|
Шартномага мувофиқ |
|||
5. Лойиҳани босқичма-босқич ишга тушириш ва кейинчалик "Рақамли Тошкент" тизими билан интеграциялаштириш.
|
2020 - 2022 йй. |
12. |
Давлат бюджети ҳисобидан умумтаълим мактабларида рақамли инфратузилмани шакллантириш ва хавфсиз интернетни таъминловчи Wi-Fi майдонларини ташкил этиш. |
1. Умумтаълим мактабларнинг ички локал (тармоқ ускуналар) тармоқларини қуриш.
|
2021 йил август |
Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги |
2. Умумтаълим мактабларида Wi-Fi майдонларини ташкил этиш.
|
2021 йил сентябрь |
|||
3. Умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун хавфсиз Интернетни тақдим этиш.
|
2021 йил ноябрь |
|||
13. |
Тажриба лойиҳаси сифатида Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқувчиларига жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақамини бериш бўйича (ЖШШИР) аниқ чоралар кўриш. |
1. 1 - 11 синф ўқувчиларини хатловдан ўтказиш ва уларга ЖШШИР бериш.
|
2020 йил декабрь |
Адлия вазирлиги, Давлат персоналлаштириш маркази, Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги |
2. Берилган ЖШШИР асосида ўқувчиларнинг электрон маълумотлар базасини яратиш.
|
2020 йил декабрь |
|||
3. Давлат хизматлари орқали мактаб ёшидаги болалар учун ЖШШИР мавжуд янгиланган туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларга ўрнатилган тартиб асосида бериш.
|
2020 йил давомида |
|||
14. |
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожлантириш департаментининг геоахборот базасини, ортофотоплан, топографик харитасини актуал ҳолатда сақлаб туриш. |
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига учувчисиз учиш аппаратларини олиб кириб, уларни ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш.
|
2020 йилда |
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Давергеодезкадастр қўмитаси |
2. Тошкент шаҳри ва шаҳар атрофини 100 км радиусда учувчисиз учиш аппаратида аэрофотосуратга олиш ва иссиқлик йўқотиш оқимларини тепловизорлар ёрдамида суратга олиш. |
доимий равишда |
|||
3. Учувчисиз учиш аппаратларида олинган маълумотларни йиғиш, сақлаш ва таҳлил қилиш, ортофотопларни тайёрлаш, рельефнинг рақамли моделини, шаҳарнинг 3D моделини, топографик харита ва режаларини тузиш.
|
доимий равишда |
|||
4. Кўчмас мулк объектларининг иссиқлик энергияси самарадорлигини, муҳандислик тармоқларининг ва коммуникацияларининг, кўчмас мулк, йўл ва муҳандислик инфратузилма объектларининг қурилиш ва реконструкция ишлари бажарилишида лойиҳа ҳужжати талабларига мослиги бўйича аэрокосмик мониторинг ишларини юритиш.
|
доимий равишда |
|||
15. |
Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг биллинг тизимларидаги маълумотларни бирхиллаштириш, шунингдек, биллинг тизимларининг давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш учун интеграцион шлюзини яратиш. |
1. Лойиҳаолди ўрганишни ўтказиш ва ахборот маълумотларини ўрганиш.
|
2020 йил апрель |
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Давергеодезкадастр қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, коммунал хизматлар кўрсатиш корхоналари |
2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.
|
2020 йил июль |
|||
3. Лойиҳани амалга ошириш бўйича ишлаб чиқувчи ва пудратчи ташкилотни аниқлаш.
|
2020 йил сентябрь |
|||
4. Интеграцион шлюзни ишлаб чиқиш ва коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг биллинг тизимларини босқичма-босқич улаш.
|
2020 йил декабрь |
|||
16. |
Жамоат шаҳар транспорти ҳаракатини мониторинг қилиш ахборот тизимини "Рақамли Тошкент" тизими билан интеграциялаштириш. |
1. Электрон ҳамкорликни ташкил этиш бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
2020 йил июнь |
Транспорт вазирлиги, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги |
2. Маълумотларни барқарор қайта ишлашни таъминлаш мақсадида зарур бўлган сервер ускуналарини харид қилишни ташкил этиш.
|
2020 йил август |
|||
3. Ахборот тизимини "Хавфсиз шаҳар" ва "Рақамли Тошкент" лойиҳалари билан интеграциясини таъминлаш.
|
тизимлар ишлаб чиқилгандан кейин |
|||
17. |
Кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларини ушбу объект бўйича рўйхатдан ўтган жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақамлари (ЖШШИР) ва солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамлари (юридик шахслар учун) билан боғлаш. |
1. Электрон ҳамкорликни ташкил этиш бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
2020 йил апрель |
Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давергеодезкадастр қўмитаси, Давлат персоналлаштириш маркази |
2. Маълумотларни барқарор қайта ишлашни таъминлаш мақсадида сервер ускуналарини харид қилиш ёки ижарага олишниташкил этиш.
|
2020 йил июнь |
|||
3. Дастурий модул ишлаб чиқиш ва тегишли ахборот тизимларининг идоралараро электрон ҳамкорликни ташкил этиш. |
2020 йил сентябрь |
|||
18. |
Кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамлари, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамлари бўлган фуқаролар билан коммунал хизматлар маълумотлар базаларини бирхиллаштириш ва долзарблаштириш (текшириш). |
1. Тегишлилиги бўйича идоралараро электрон ҳамкорлик регламентини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
2020 йил май |
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, коммунал хизматлар кўрсатиш корхоналари, Ички ишлар вазирлиги, Давергеодезкадастр қўмитаси |
2. Электрон ҳамкорликни ташкил этиш бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
2020 йил июль |
|||
3. Маълумотларни барқарор қайта ишлашни ва алмашинувини таъминлаш мақсадида зарур бўлган сервер ускуналарини харид қилиш ёки ижарага олишни ташкил этиш.
|
2020 йил июль |
|||
4. Дастурий модул ишлаб чиқиш ва тегишли ахборот тизимларининг идоралараро электрон ҳамкорлигини ташкил этиш.
|
2020 йил октябрь |
|||
19. |
Тошкент шаҳрида жойлашган давлат улуши бўлган деҳқон ва буюм бозорлари ҳамда савдо мажмуалари ҳудуди ва атрофида жойлашган автотураргоҳларни ягона интегратор бўлган "Пойтахт автопаркинг" МЧЖ бошқарувига ўтказиш ва электрон ҳисобга олиш тизимини жорий этиш. |
1. Тошкент шаҳрида жойлашган деҳқон ва буюм бозорлари ҳамда савдо мажмуалари атрофи ва ҳудудида жойлашган автотураргоҳларни хатловдан ўтказиш.
|
2020 йил май |
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги |
2. Аниқланган автотураргоҳларни ягона интегратор бўлган "Пойтахт авто паркинг" МЧЖ бошқарувига ўтказиш.
|
2020 йил июнь |
|||
3. "Пойтахт авто паркинг" МЧЖ автотураргоҳларни электрон ҳисобга олиш ва назорат тизими билан жиҳозлаш.
|
2020 йил сентябрь |
Изоҳ: Чора-тадбирлар режасига лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказилгандан сўнг лойиҳанинг параметрлари ва амалга ошириш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан келишилган ҳолда ўзгартирилиши мумкин.
Президентининг
2020 йил 17 мартдаги
ПҚ-4642-сон қарорига
3-ИЛОВА
2020 йилда телекоммуникация
инфратузилмасини кенгайтириш бўйича
ЛОЙИҲАЛАР РЎЙХАТИ
Т/р |
Лойиҳа |
Тадбирлар |
Муддати |
Сарф-харажатлар (млрд сўм)
|
Молиялаштириш манбалари |
Ижрочилар |
1. |
Соғлиқни сақлаш муассасаларини юқори тезликдаги маълумотларни узатиш тармоғига улаш. |
1. Объектларни зарур алоқа каналлари билан таъминлаш (107 км оптик алоқа линияларини қуриш).
|
август |
2,7 |
Ахборот технологиялари вазирлиги |
"Ўзбектелеком" АК, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
2. Кенг полосали кириш портларини ўрнатиш.
|
октябрь |
|||||
3. 271 та соғлиқни сақлаш муассасаларини Интернет тармоғига улаш.
|
ноябрь |
|||||
2. |
Мактабгача таълим муассасаларини юқори тезликдаги маълумотларни узатиш тармоғига улаш. |
1. Объектларни зарур алоқа каналлари билан таъминлаш (300 км оптик алоқа линияларини қуриш).
|
сентябрь |
7,5 |
Ахборот технологиялари вазирлиги |
"Ўзбектелеком" АК, Мактабгача таълим вазирлиги |
2. Кенг полосали кириш портларини ўрнатиш.
|
ноябрь |
|||||
3. 699 та мактабгача таълим муассасаларини Интернет тармоғига улаш.
|
декабрь |
|||||
3. |
Умумтаълим мактабларини юқори тезликдаги маълумотларни узатиш тармоғига улаш. |
1. Объектларни зарур алоқа каналлари билан таъминлаш (5 км оптик алоқа линияларини қуриш).
|
апрель |
0,125 |
Ахборот технологиялари вазирлиги |
"Ўзбектелеком" АК, Халқ таълими вазирлиги |
2. Кенг полосали кириш портларини ўрнатиш.
|
май |
|||||
3. 321 та умумтаълим мактабларни Интернет тармоғига улаш.
|
июнь |
|||||
4. |
FTTx технологиясини қўллаган ҳолда кенг полосали оптик тармоқларни кенгайтириш. |
1. Телекоммуникация ускуналарини ўрнатиш учун жойларни режалаштириш.
|
сентябрь |
8,5 |
Телекоммуникация оператор ва провайдерлари |
Телекоммуникация тармоқлари оператор ва провайдерлари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги |
2. 52 мингта кенг полосали кириш портларини ўрнатиш.
|
ноябрь |
|||||
3. Лойиҳани ишга тушириш.
|
декабрь |
|||||
5. |
Оптик-толали алоқа линияларини қуриш. |
1.Узунлиги 338 км бўлган оптик-толали алоқа линияларини қуриш.
|
босқичма-босқич |
8,4 |
Телекоммуникация оператор ва провайдерлари |
Телекоммуникация тармоқлари оператор ва провайдерлари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги |
2.Ускуналарни ўрнатиш ва ишга тушириш.
|
йил якунига қадар |
|||||
6. |
Wi-Fi технологияси ёрдамида жамоат жойларида симсиз кенг полосали тармоқларни кенгайтириш. |
1. Симсиз Wi-Fi кириш нуқталарини ўрнатиш жойларини режалаштириш. 2. Интернетга кириш учун 100 тақўшимча жойларга ускуналарни ўрнатиш ва ишга тушириш.
|
алоҳида жадвалга асосан |
алоҳида ҳисоб-китобларга асосан |
Телекоммуникация оператор ва провайдерлари |
Телекоммуникация тармоқлари оператор ва провайдерлари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги |
7. |
"Ўзбектелеком" АКнинг маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказини кенгайтириш. |
1. Телекоммуникация ускуналарини ўрнатиш ва созлаш ишларини олиб бориш.
|
июль |
42 |
"Ўзбектелеком" АК, Хитой кредитлари |
"Ўзбектелеком" АК |
2. 5 Пбайт қувватга эга лойиҳани ишга тушириш.
|
август |
|||||
8. |
Мобил алоқа тармоқларини кенгайтириш ва модернизация қилиш. |
1. Мобил алоқа база станцияларини ўрнатиш жойларини режалаштириш.
|
май |
алоҳида ҳисоб-китобларга асосан |
Мобил алоқа операторлари |
Мобил алоқа операторлари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги |
2. Ускуналарни ўрнатиш ва созлаш ишларини олиб бориш.
|
сентябрь |
|||||
3. 260 та база станцияларини ишга тушириш. |
декабрь |
|||||
9. |
5G технологияси асосида мобил алоқа тармоғини жорий этиш. |
1. Мобил алоқа база станцияларини ўрнатиш жойларини режалаштириш.
|
май |
алоҳида ҳисоб-китобларга асосан |
Мобил алоқа операторлари |
Мобил алоқа операторлари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги |
2. Ускуналарни ўрнатиш ва созлаш ишларини олиб бориш.
|
сентябрь |
|||||
3. 11 та алоқа база станцияларини ишга тушириш.
|
ноябрь |
Президентининг
2020 йил 17 мартдаги
ПҚ-4642-сон қарорига
4-ИЛОВА
2021-2023 йилларда истиқболли ахборот
тизимлари ва дастурий маҳсулотлар
РЎЙХАТИ
Т/р |
Ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар
|
Муддати |
Ижрочилар |
I. "Электрон соғлиқни сақлаш" ахборот тизимлари комплекси |
|||
1. |
Мажбурий тиббий суғурта ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
|
2021-2022 йиллар |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
2. |
Соғлиқни сақлаш тизимида ихтисослаштирилган тиббий хизматга ордер беришни тўлиқ электрон тизимини ишлаб чиқиш.
|
2021-2022 йиллар |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
3. |
Рентген ва график тасвирлар билан ишлашнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш.
|
2021-2022 йиллар |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
II. "Таълим" ахборот тизимлари комплекси |
|||
4. |
Дарсликларнинг электрон шаклларидан кенг омма томонидан фойдаланиш имкониятини берувчи ягона таълим платформасини жорий этиш.
|
2021-2022 йиллар |
Халқ таълими вазирлиги |
5. |
Олий таълим тизимида ўқув жараёнларини бошқариш тизими, бакалавр ва магистр дипломлари базаси ҳамда талабалар ўқишини электрон юритишга мўлжалланган "Олий таълим" ахборот тизимини яратиш.
|
2021-2022 йиллар |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
6. |
Олий ўқув юртларида масофавий таълимни ташкил этиш бўйича "Электрон университет" ахборот тизимини босқичма-босқич жорий этиш.
|
2022-2023 йиллар |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
7. |
Вазирлик ва идоралар ахборот тизимлари билан интеграциялашган мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимини такомиллаштириш.
|
2021-2022 йиллар |
Мактабгача таълим вазирлиги |
III. "Коммунал" ахборот тизимлари комплекси
|
|||
8. |
Истеъмолчиларга кўрсатилаётган коммунал хизматлар учун ўзаро ҳисоб-китобларнинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотни шакллантириш мақсадида Коммунал хизматларнинг ягона биллинг тизимини жорий этиш.
|
2021-2022 йиллар |
Ахборот технологиялари вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
|
9. |
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида диспетчерлик фаолиятини автоматлаштириш. |
2021-2022 йиллар |
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
|
10. |
Сув таъминоти ва канализация тизими объектларига оид барча зарур ахборотни киритиш, сақлаш, мунтазам янгилаш ҳамда мониторинг қилишни таъминлайдиган ягона геоахборот тизимини жорий қилиш.
|
2021-2022 йиллар |
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги |
11. |
Ичимлик сувини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш бўйича иншоотларда сув ҳисобини электрон тарзда ҳисобини юритувчи ахборот тизимини жорий этиш.
|
2021-2022 йиллар |
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги |
12. |
Электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш ва электр энергияси истеъмоли ҳисобини назорат қилиш бўйича автоматлаштирилган электр ҳисоблагичларни ўрнатиш.
|
2021 йил |
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ |
IV. "Қурилиш" ахборот тизимлари комплекси
|
|||
13. |
Лойиҳа смета ҳужжатларини тайёрлаш, қурилиш объектлари тендерларини ўтказиш, қурилиш жараёнларини мониторинг қилиш бўйича дастурий таъминот ишлаб чиқиш.
|
2021 йил |
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги |
14. |
Қурилиш соҳасидаги (қурилишга рухсат бериш, лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш) электрон давлат хизматларини жорий этиш.
|
2021 йил |
Қурилиш вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги |
V. "Транспорт" ахборот тизимлари комплекси
|
|||
15. |
Йўловчи ташиш йўналишларини очиқ тендерлар орқали ташувчиларга бириктириш бўйича электрон ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.
|
2021 йил |
Транспорт вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги |
VII. "Экология" ахборот тизимлари комплекси
|
|||
16. |
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат хизматларини ривожлантириш мақсадида ягона электрон базани шакллантириш.
|
2021 йил |
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси |
17. |
Сув, ер ва ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш доирасида ягона автоматлаштирилган тизимни яратиш.
|
2021 йил |
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси |
VIII. "Савдо ва туризм" ахборот тизимлари комплекси
|
|||
18. |
Онлайн касса машиналари орқали нақд пул тушуми устидан автоматлаштирилган назорат қилиш тизимини такомиллаштириш.
|
2022 йил |
Давлат солиқ қўмитаси |
19. |
Ўзбекистон Республикасида айрим турдаги маҳсулотларни рақамли маркировкалаш ва уларни кузатиш имкониятини таъминлаш тизимини жорий этиш.
|
2021 йил |
Давлат солиқ қўмитаси |
20. |
Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимини модернизация қилиш ва такомиллаштириш.
|
2021-2022 йиллар |
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 18 март
"Халқ сўзи", 2020 йил 19 март
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2020 йил 24 март, 11-сон, 121-модда