Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамисининг 14.04.2020 й. 196-Ф-сон "Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги Саммитига тайёргарлик кўриш ҳамда Самарқанд вилоятига ташриф буюрадиган чет эл расмий делегацияларини юқори савияда қабул қилишни ташкил этиш тўғрисида"ги Фармойиши

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМИСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

14.04.2020 й.

N 196-Ф




Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги Саммитига тайёргарлик кўриш ҳамда Самарқанд вилоятига ташриф буюрадиган чет эл расмий делегацияларини юқори савияда қабул қилишни ташкил этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2020 йилда Самарқанд вилоятига ташриф буюриши кутилаётган юқори мартабали меҳмонлар, шу жумладан Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги Саммитига тайёргарлик кўриш юзасидан расмий делегацияларни қабул қилиш ҳамда ушбу тадбирлар учун зарур инфратузилма объектларини тайёрлаш ва бошқа харажатларни молиялаштириш учун Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетига 15,0 (ўн беш) млрд сўм маблағ ажратсин.


2. Самарқанд вилояти ҳокимлиги ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминласин.


3. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж. А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 14 апрель