Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2020 й. 310-сон "Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва сувни етказиб бериш бўйича харажатларни қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
22.05.2020 й.
N 310
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА СУВДАН
ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИНИ
ОШИРИШ ВА СУВНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ
БЎЙИЧА ХАРАЖАТЛАРНИ ҚОПЛАШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармони ҳамда "Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4486-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг сувни етказиб бериш бўйича харажатларни сув истеъмолчилари томонидан қоплашни сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари миқдорига босқичма-босқич қўшиш орқали амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги 2020 йил 15 июнгача сувни етказиб бериш бўйича харажатларни инобатга олган ҳолда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларининг янги миқдори юзасидан асослантирилган таклифларни "2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасида назарда тутиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига киритсин.
3. Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув ресурларини бошқариш, ҳисобга олиш ҳамда истеъмол қилинган сув ресурсларининг ҳисоботини юритиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ тасдиқласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:
а) "Давергеодезкадастр" давлат қўмитаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда рақамли технологияларни қўллаган ҳолда сув омборларининг фойдали сиғимига даврий равишда аниқлик киритиб бориш чора-тадбирларини тасдиқласин;
б) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда 2 ва 3-иловаларга мувофиқ сув хўжалиги объектларида сув ресурслари ҳамда электр энергиясидан фойдаланишни "oнлайн" режимида назорат қилиш имконини берувчи рақамли технологиялар жорий этилишини таъминласин.
в) Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда сув хўжалиги ташкилотлари ҳисобидаги:
сув омборлари ва ирригация тизимларидаги сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари (гидропостлар) билан жиҳозлаш;
сув омборлари, ирригация тизимлари ва насос станцияларда рақамли технологияларни жорий қилиш, сув ресурслари ва электр энергиясидан фойдаланишни "онлайн" режимда назорат қилиш технологияларини жорий этиш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари, хорижий инвестициялар, шу жумладан, жалб этиладиган грантлар ҳисобидан молиялаштирилишини ташкил қилсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари икки ой муддатда сув истеъмолчилари уюшмалари суғориш тармоқларидаги гидротехник иншоотларни таъмирлаш ва тиклаш, фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа сув истеъмолчиларининг бош сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш муддатлари ва ушбу тадбирларни молиялаштириш манбалари юзасидан келишилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
6. Тижорат банкларига сув истеъмолчиларига сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш ишларини амалга ошириш учун зарур миқдорда кредитлар ажратиш тавсия этилсин.
7. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда сув омборлари ва ирригация тизимларидаги сув олиш жойларини 2022 йил 1 декабрга қадар сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан тўлиқ жиҳозлаш ҳамда 2023 йил 1 декабрга қадар рақамли технология асосида туманлар чегарасида "онлайн" режимида сув ресурслари ва вазирлик тизимидаги насос станцияларда электр энергиясидан фойдаланишни назорат қилишни жорий қилишга;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда сув истеъмолчилари уюшмалари билан биргаликда 2023 йил 1 декабрга қадар сув истеъмолчиларининг бош сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан тўлиқ жиҳозлашни ташкил қилишга;
барча сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига тўлиқ амал қилишга ҳамда сувнинг ҳисоб-китобини ўз вақтида юритишга масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
8. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
а) Ўзбекистон Республикасининг "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ сув истеъмолчилари:
белгиланган сув олиш лимитлари ва сув истеъмоли қоидаларига риоя этиши, сувни махсус истеъмол қилишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рухсатномани расмийлаштириши;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаши, ички сув объектлари ва иншоотларини техник жиҳатдан соз ҳолда сақлаши, улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя этиши ҳамда сувни шартнома асосида истеъмол қилиши зарур;
б) сув истеъмолчилари томонидан олинган сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботи Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади;
в) Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ сув истеъмолчилари лимитдан ортиқча сув олганда, лимитдан ортиқча олинган сув учун, шунингдек, рухсат берувчи ҳужжатларсиз сув ресурсларини истеъмол қилганда, сувдан фойдаланганлик учун солиқ белгиланган ставкага нисбатан беш баробарга оширилган миқдорда ундирилади.
9. Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш ҳамда сувнинг ҳисоб-китоби юритилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин, жойларда мақсадли ўрганишлар ўтказсин ҳамда ҳар чорак якуни бўйича бажарилган ишлар тўғрисида Сув хўжалиги вазирлигига ахборот тақдим қилиб борсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 19 мартдаги 82-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 3-сон, 20 модда) 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Р. Сариев ҳамда вилоятлар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2020 йил 22 майдаги
310-сон қарорига
1-ИЛОВА
Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан
сув ресурларини бошқариш, ҳисобга олиш ҳамда истеъмол
қилинган сув ресурсининг ҳисоботини юритиш юзасидан
КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР
2020 йил 22 майдаги
310-сон қарорига
2-ИЛОВА
Сув омборлари ва ирригация тизимларида сув
ресурсларидан фойдаланишни рақамли технологиялар
ёрдамида "oнлайн" режимида назорат қилишни
жорий қилиш кўрсаткичлари
Жами ўрнати- ладиган қурилма сони, дона |
шу жумладан: |
||||||||||||||
сув омборларда |
ирригация тизимларида: |
||||||||||||||
вилоятлараро ирригация тизимларида |
туманлараро ирригация тизимларида |
туманлар ирригация тизимларида |
|||||||||||||
жами |
шундан: |
жами |
шундан: |
жами |
шундан: |
жами |
шундан: |
||||||||
2021 й. |
2022 й. |
2021 й. |
2022 й. |
2021 й. |
2022 й. |
2023 й. |
2021 й. |
2022 й. |
2023 й. |
||||||
Қорақалпоғистон Республикаси |
1 302 |
37 |
30 |
7 |
180 |
36 |
63 |
81 |
1 085 |
162 |
271 |
652 |
|||
вилоятлар: |
|||||||||||||||
Андижон |
2 086 |
2 |
1 |
1 |
32 |
26 |
6 |
196 |
39 |
68 |
89 |
1 856 |
278 |
164 |
1 414 |
Бухоро |
1 319 |
3 |
1 |
2 |
34 |
27 |
7 |
121 |
24 |
42 |
55 |
1 161 |
174 |
290 |
697 |
Жиззах |
664 |
7 |
3 |
4 |
23 |
18 |
5 |
132 |
26 |
46 |
60 |
502 |
75 |
125 |
302 |
Қашқадарё |
1 515 |
13 |
5 |
8 |
52 |
39 |
13 |
169 |
33 |
59 |
77 |
1 281 |
192 |
320 |
769 |
Навоий |
327 |
13 |
10 |
3 |
44 |
9 |
15 |
20 |
270 |
40 |
67 |
163 |
|||
Наманган |
2 330 |
11 |
4 |
7 |
21 |
15 |
6 |
143 |
28 |
50 |
65 |
2 155 |
322 |
538 |
1 295 |
Самарқанд |
1 241 |
5 |
2 |
3 |
18 |
14 |
4 |
168 |
33 |
58 |
77 |
1 050 |
157 |
262 |
631 |
Сурхондарё |
991 |
5 |
2 |
3 |
19 |
14 |
5 |
143 |
28 |
50 |
65 |
824 |
123 |
206 |
495 |
Сирдарё |
1 461 |
1 |
1 |
24 |
16 |
8 |
96 |
19 |
33 |
44 |
1 340 |
201 |
335 |
804 |
|
Тошкент |
2 433 |
3 |
1 |
2 |
25 |
20 |
5 |
180 |
36 |
63 |
81 |
2 225 |
334 |
556 |
1 335 |
Фарғона |
2 550 |
5 |
2 |
3 |
26 |
20 |
6 |
224 |
44 |
79 |
101 |
2 295 |
344 |
573 |
1 378 |
Хоразм |
357 |
1 |
1 |
20 |
16 |
4 |
99 |
20 |
34 |
45 |
237 |
36 |
59 |
142 |
|
ЖАМИ |
18 576 |
56 |
21 |
35 |
344 |
265 |
79 |
1 895 |
375 |
660 |
860 |
16 281 |
2 438 |
3 766 |
10 077 |
2020 йил 22 майдаги
310-сон қарорига
3-ИЛОВА
Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос
станцияларида электр энергиясидан фойдаланишда
рақамли технологиялар ёрдамида "oнлайн" режимида
назорат қилишни жорий қилиш
дона
Жами насос станция сони |
Ўрнатиладиган |
шундан: |
||||
электр энергия ҳисоблагич сони |
қурилма сони |
|||||
2021 йил |
2022 йил |
2023 йил |
||||
Қорақалпоғистон Республикаси |
273 |
409 |
409 |
62 |
123 |
224 |
вилоятлар: |
||||||
Андижон |
147 |
133 |
133 |
20 |
40 |
73 |
Бухоро |
31 |
20 |
20 |
3 |
6 |
11 |
Жиззах |
35 |
44 |
44 |
7 |
13 |
24 |
Қашқадарё |
62 |
82 |
82 |
12 |
25 |
45 |
Навоий |
41 |
54 |
54 |
9 |
16 |
29 |
Наманган |
206 |
277 |
277 |
42 |
83 |
152 |
Самарқанд |
91 |
62 |
62 |
10 |
18 |
34 |
Сурхондарё |
110 |
132 |
132 |
19 |
40 |
73 |
Сирдарё |
42 |
103 |
103 |
16 |
31 |
56 |
Тошкент |
150 |
154 |
154 |
23 |
46 |
85 |
Фарғона |
168 |
174 |
174 |
27 |
52 |
95 |
Хоразм |
298 |
435 |
435 |
67 |
130 |
238 |
Қашқадарё магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси |
14 |
14 |
14 |
2 |
4 |
8 |
Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси |
11 |
41 |
41 |
6 |
12 |
23 |
Жиззах бош насос станциясидан фойдаланиш бошқармаси |
8 |
14 |
14 |
2 |
4 |
8 |
ЖАМИ |
1687 |
2148 |
2148 |
327 |
643 |
1178 |
2020 йил 22 майдаги
310-сон қарорига
4-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида сувдан
фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 19 мартдаги 82-сон қарорига
киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 2-банднинг биринчи хатбошисидан "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси" сўзлари чиқариб ташлансин.
2. 1-иловада:
а) 4-банддан "ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (ер ости иссиқ сувлари ва минерал сувлар)" сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 5-банддаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси" сўзлари "Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 7-банднинг тўртинчи хатбошисидан "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси" сўзлари чиқариб ташлансин;
г) 23-банднинг иккинчи хатбошисидан "ҳамда ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда (ер ости иссиқ сувлари ва минерал сувлар бўйича) ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;
д) 29-банднинг "а" кичик бандида:
иккинчи хатбошидаги "корхоналар" сўзи "ташкилотлар" сўзи билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши "объектларида" сўздан кейин "белгиланади" сўзи билан тўлдирилсин;
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
е) 31-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 34-банддаги "ва шу кабилар" сўзлари "суғориш ва коллектор тармоғи, ер ости сувлари ва бошқа сув манбаи" сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 40-бандда:
учинчи хатбошидаги "ирригация тизими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг" сўзлари "туманлар ирригация бўлимлари, ирригация тизими бошқармалари, магистрал каналлар (тизим) бошқармалари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;
тўтинчи хатбошидаги "ҳавза тизими, катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари" сўзлари "тизимлари ҳавза бошқармалари, катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларидан фойдаланувчи сув хўжалиги ташкилотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;
и) 45-банднинг биринчи хатбошисидан "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси билан (ер ости иссиқ сувлари ва минерал сувларни олишда)" сўзлари чиқариб ташлансин;
к) 47-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш (аҳоли томорқа ерлари бундан мустасно) воситалари билан жиҳозлаш";
л) 54-банднинг биринчи хатбошисидаги "ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (ер ости иссиқ сувлари ва минерал сувлар)" сўзлари чиқариб ташлансин;
м) 55-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"55. Сувдан махсус фойдаланувчилар ва махсус сув истеъмолчиларининг ҳаммаси Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ, коммунал сув таъминоти тизимидан сув олинган тақдирда эса - Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ сувдан фойдаланиш ва сув таъминоти, шунингдек сув чиқариш тўғрисида ҳисоб ва ҳисоботни юритишлари, шунингдек, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ миқдорини ҳисоблаб чиқариш мақсадида тегишли сув етказиб берувчи ташкилотга (фойдаланувчи сув хўжалиги ташкилотлари ёки сув истеъмолчилари уюшмалари) ер усти ва ер ости манбаларидан олинган сув миқдори тўғрисида алоҳида ҳисобот тақдим этишлари шарт.
Сув фойдаланиш ва сув истеъмоли учун олинган сув ресурси миқдори сувни етказиб берувчи ташкилот (сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари ёки сув истеъмолчилари уюшмаси) билан сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчи ўртасида сувнинг олди-берди журнали юритилади.
Ушбу журнал шнурланган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бўлинмалари томонидан белгиланган тартибда рўйхатга олинади ҳамда журнал ҳар бир сув бериш жойи бўйича икки (шартнома уч томонлама тузилган тақдирда уч) томонлама олиб борилиб, биттаси сув етказиб берувчи ташкилот вакилида иккинчиси сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчисининг ваколатли шахсида сақланади.
Сувнинг олди-бердиси сув етказиб берувчи ташкилот ва сув истеъмолчисининг алоҳида буйруқлари билан тайинланган ваколатли шахслар томонидан олиб борилади.
Ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 5-санасигача олинган сув миқдори юзасидан сув етказиб берувчи ташкилот билан сув истеъмолчи ўртасида юритилган кундалик олди-берди маълумотлар таҳлил қилинади.
Таҳлил натижалари асосида ҳар ойнинг якуни билан кейинги ойнинг 10-санасигача белгиланган тартибда сув етказиб берувчи ташкилот ва сув истеъмолчиси ўртасида икки томонлама далолатнома расмийлаштирилади ҳамда имзоланади.
Расмийлаштирилган далолатнома сув етказиб берувчи ташкилот томонидан ҳар ойнинг якуни билан кейинги ойнинг 15-санасигача белгиланган тартибда туман (шаҳар) солиқ инспекциясига сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ миқдорини ҳисоблаш учун тақдим қилинади";
н) 60-банднинг учинчи хатбошиси "сув истеъмолчилари томонидан" сўзларидан кейин "сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозламасдан сув олиш" сўзлари билан тўлдирилсин;
о) 64-банддаги "сув олиш жойини" сўзлари "қурилган сув олиш иншоотлари ва очилган сув олиш жойлари ҳамда ўрнатилган сув олиш қурилмаларини (насос станцияси, сифон ва бошқалар)" сўзлари билан алмаштирилсин;
п) 65-банддаги "Корхоналар, муассасалар" ва "қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлар)" сўзлари чиқариб ташлансин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 23 май