Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.06.2020 й. 352-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Хўжалик фаолияти бошқармаси тўғрисидаги низомни ҳамда унинг идоравий мансуб ташкилотлари уставларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.06.2020 й.

N 352




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ АППАРАТИНИНГ

ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ БОШҚАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ҲАМДА УНИНГ ИДОРАВИЙ МАНСУБ

ТАШКИЛОТЛАРИ УСТАВЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 22 январдаги ПҚ-4569-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4612-сон қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Хўжалик фаолияти бошқармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармаси Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармасининг устави 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармаси Автохўжалигининг устави 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармаси Хўжалик ҳисобидаги ошхонасининг устави 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармаси Босмахонасининг устави 5-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармаси "Семурғ" болалар соғломлаштириш оромгоҳининг устави 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғи икки ҳафта муддатда Бошқарма бошлиғи, Бошқарма бўлимлари мудирлари, бўлим мудирининг ўринбосари ва мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимотини тасдиқлаш учун киритсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг Хўжалик фаолияти бошқармаси тўғрисидаги низомни ҳамда унинг бўлинмалари уставларини тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 21 апрелдаги 228-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Хўжалик фаолияти бошқармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 29 мартдаги 260-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг бошлиғи Ё.Ж. Максудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 4 июнь