Марказий банк Бошқарувининг 27.06.2020 й. 15/9-сон "Нобанк кредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 30.06.2020 й. 3263-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
30.06.2020 й.
N 3263
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
27.06.2020 й.
N 15/9
ҚАРОРИ
Нобанк кредит ташкилотларида бухгалтерия
ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Нобанк кредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. Нурмуратов
2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2007 йил 8 сентябрдаги 23/1-сон "Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1728, 2007 йил 12 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 426-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2011 йил 30 апрелдаги 13/2-сон "Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1728-1, 2011 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 239-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/4-сон "Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1728-2, 2015 йил 15 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 37-сон, 494-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/9-сон "Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1728-3, 2019 йил 8 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2019 й., 10/19/1728-3/2896-сон).
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 14 сентябрдаги 22/6-сон "Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1728-4, 2019 йил 25 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2019 й., 10/19/1728-4/3958-сон).
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 26 августдаги 21/8-сон "Ломбардларда бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2933, 2017 йил 29 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2017 й., 10/17/2933/0036-сон).
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/6-сон "Ломбардларда бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2933-1, 2018 йил 16 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2018 й., 10/18/2933-1/0910-сон).
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 15 декабрдаги 39/2-сон "Ломбардларда бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2933-2, 2018 йил 28 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/2933-2/2390-сон).
9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 24 август 21/6-сон "Ломбардларда бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2933-3, 2019 йил 7 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.09.2019 й., 10/19/2933-3/3705-сон).
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 30 июнь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2020 йил 3 август, 30-сон, 348-модда