Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.2016 й. 69-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тузилиши тўғрисида" 1992 йил 11 февралдаги 59-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.03.2016 й.

N 69




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ

ВАЗИРЛИГИНИНГ ТУЗИЛИШИ ТЎҒРИСИДА"

1992 ЙИЛ 11 ФЕВРАЛДАГИ 59-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тузилмасини янада такомиллаштириш ва улар ходимлари сонини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 18 декабрдаги ПҚ-2450-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тузилиши тўғрисида" 1992 йил 11 февралдаги 59-сон қарорининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Вазирнинг беш нафар ўринбосари, шу жумладан икки нафар биринчи ўринбосари бўлишига рухсат берилсин. Вазирлик ҳайъати 11 кишидан иборат этиб белгилансин, унинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади".


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - Молия вазири Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)