Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 11.08.2020 й. 9-СП-сон, Молия вазирлигининг 08.08.2020 й. 35-сон, Давлат божхона қўмитасининг 07.08.2020 й. 01-02/8-35-сон "Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 25.08.2020 й. 2131-4-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
25.08.2020 й.
N 2131-4
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ САВДО ВАЗИРЛИГИНИНГ 11.08.2020 й. N 9-СП |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 08.08.2020 й. N 35 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ 07.08.2020 й. N 01-02/8-35 |
ҚАРОРИ
Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни
ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4525-сон "Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 19 июлдаги ЭГ-01/10-4014, 60, 01-02/8-10-сон қарори (рўйхат рақами 2131, 2010 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 33-сон, 279-модда) билан тасдиқланган Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири
|
С. Умурзаков |
Молия вазири
|
Т. Ишметов |
Давлат божхона қўмитаси раиси |
М. Азимов |
ИЛОВА
Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни
ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
киритилаётган ўзгартиришлар
1. 27-банднинг иккинчи хатбошиси, 27-3-банднинг биринчи хатбошиси ва 27-4-банддан "ва муҳри (мавжуд бўлса)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 1а-иловадан "М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 25 август
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2020 йил 29 август, 34-сон, 402-модда