Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2018 й. 301-сон "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги "Обод қишлоқ" жамғармаси маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.04.2018 й.

N 301




ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

КЕНГАШИ ВА ВИЛОЯТЛАР ҲОКИМЛИКЛАРИ

ҲУЗУРИДАГИ "ОБОД ҚИШЛОҚ" ЖАМҒАРМАСИ

МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ҲАМДА

УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Обод қишлоқ" дастури тўғрисида" 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5386-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Обод қишлоқ" дастури тўғрисида" 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5386-сон Фармони билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузурида "Обод қишлоқ" Жамғармалари тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги "Обод қишлоқ" Жамғармаси маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофик тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари билан биргаликда бир ой муддатда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 26 апрель