Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 31.03.2021 й. 295/13-сон "Диссертация ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 09.04.2021 й. 2665-2-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.04.2021 й.

N 2665-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

РАЁСАТИНИНГ

31.03.2021 й.

N 295/13


ҚАРОРИ



Диссертация ва диссертация авторефератини

расмийлаштириш қоидаларига ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сон "Илмий даражали кадрларни тайёрлаш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2015 йил 20 мартдаги 214/8-сон қарори (рўйхат рақами 2665, 2015 йил 14 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 15-сон, 185-модда) билан тасдиқланган Диссертация ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                                 А.Т. Юсупов






Қарорга

ИЛОВА



Диссертация ва диссертация авторефератини

расмийлаштириш қоидаларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон "Олий таълимдан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2017 йил 22 майдаги 304-сон "Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) ҳамда фан доктори (Doctor of Sciences) диссертацияси (бундан буён матнда диссертация деб юритилади) ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидаларини белгилайди.".


2. 8-банднинг олтинчи хатбошисидаги "олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасасининг" деган сўзлар "илмий ташкилот ёки таълим муассасасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 40-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"биринчи бўлимда - тегишли илмий нашрларда чиқарилган илмий ишлар ва олинган патентлар кўрсатилади;".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 9 апрель