Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.2021 й. 218-сон "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.04.2021 й.

N 218




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКТАБГАЧА

ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ

АГЕНТЛИГИ ТИЗИМИДАГИ МАКТАБЛАРДА СОҒЛОМ

ОВҚАТЛАНТИРИШНИ АУТСОРСИНГ УСУЛИДА

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда белгиланган санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари талабларига асосан соғлом овқатлантиришнинг замонавий усулларини жорий этиш орқали таълим сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки, овқатлантириш аутсорсинг шартлари асосида ташкил этиладиган мактабларда:

аутсорсинг шартлари асосида овқатлантиришни ташкил этиш учун аутсорсер томонидан фойдаланиладиган коммунал хизматлар учун тўловлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига ажратилган маблағлар доирасида қопланади;

ижара шартномаси доирасида аутсорсерга вақтинча фойдаланишга бериладиган ошхонанинг ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари ва мебелидан фойдаланганлик учун тўлов "ноль" ставка бўйича белгиланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин:

бир ой муддатда ўқувчиларнинг физиологик ёшига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотларига қўйиладиган талабларни инобатга олган ҳолда, уларни рационал кунлик овқатлантириш меъёрларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар, шунингдек, уларда фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослиги, ошхоналар ходимлари томонидан санитария-гигиена тадбирлари бажарилишига қатъий риоя этилишини аниқлаш юзасидан тасдиқланган жадвал асосида ҳар ойда санитария ҳолати ўрганиб борилишини ташкил этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан биргаликда мактабларда ўқувчиларга берилаётган таомлар сифати устидан қатъий назоратни таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур қарор ижросини таъминлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири A.M. Хаджибаев, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Х.У. Умарова зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 15 апрель