Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг Регламенти (ЎзР Конституциявий судининг 30.01.2004 й. 1-сонли қарори билан тасдиқланган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИНИНГ

РЕГЛАМЕНТИ


Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судида* иш юритиш процессини белгилайди, суд ва судьяларга иш фаолиятидан келиб чиқадиган талабларни ўрнатади ва "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонунда** назарда тутилган ваколатларни амалга ошириш учун ташкилий ишларга дахлдор бўлган бошқа масалаларни ҳам тартибга солади.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Конституциявий суднинг вазифалари


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 108-моддасига мувофиқ Конституциявий суд қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятларнинг ҳужжатлари Конституцияга мослигига доир ишларни кўрадиган суд ҳокимияти органи ҳисобланади.



2-модда. Конституциявий суднинг ваколатлари


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддасига, "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонуннинг 1-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, Конституциявий суд конституциявий судлов ишларини юритишда:

1) Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларининг, ҳукуматнинг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг, Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро шартномавий ва бошқа мажбуриятларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мослигини аниклайди;

2) Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар беради;

3) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари нормаларига шарҳ беради;

4) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан берилган ваколат доирасида бошқа ишларни ҳам кўриб чиқади.


Конституциявий суд "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонунда ва ушбу Регламентда белгиланган қуйидаш ваколатлардан фойдаланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасига мувофиқ Конституциявий суд қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга. Бу ҳуқуқ Конституциявий суд томонидан қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш орқали амалга оширилади;

2) Конституциявий суд судьясининг ваколатларини тўхтатади;

3) Конституциявий суднинг Регламентини қабул қилади;

4) Конституциявий суд судьясининг шаъни тўғрисидаги кодексни қабул қилади;

5) Конституциявий суднинг девони тўғрисидаги Низомни тасдиқлайди;

6) Конституциявий суд ҳузуридаги Илмий-маслаҳатлашув кенгаши тўғрисидаги Низомни ва унинг таркибини тасдиқлайди;

7) Конституциявий суд девонвда иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича Йўриқномани тасдиқлайди;

8) Конституциявий суд девони ходимларининг мансаб Йўриқномасини тасдиқлайди;

9) Конституциявий судда фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқиайди.

Конституциявий суд, шунингдек ўз фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиши мумкин.

Бу ҳолларда Конституциявий суднинг қарорлари баённома тарзида расмийлаштирилади.



3-модда. Конституциявий суд фаолиятининг асосий принциплари


Ўзбекистон Республикаси Конституциясига содиқлик, мустақиллик, коллегиаллик, ошкоралик ва судьялар ҳуқуқларининг тенглиги Конституциявий суд фаолиятининг асосий принципларидир.

Конституциявий суд ўз вазифаларини бажаришда мустақилдир.

Конституциявий суднинг мустақиллиги Конституциявий суд судьяларини сайлаш ва улар ваколати тугатилишининг қонунда белгиланган тартиби, суд ваколатига кирадиган ишлар ва масалаларни ҳал этиш юридик процессининг дахлсизлиги, қарорларни қабул қилиш пайтида судьялар маслаҳатлашувининг сир тутилиши, Конституциявий судга ҳурматсизлик ёки унинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик, Конституциявий суднинг фаолияти учун зарур бўлган моддий, ташкилий-техник шарт-шароитларни яратиш, шунингдек судьяларни моддий ва ижтимоий таъмин этиш билан белгиланади.

Конституциявий суд ишларни ҳал этиш чоғида фақат Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.

Конституциявий суд ваколатига кирадиган ишлар ва масалаларни ҳал этиш коллегиал амалга оширилади.

Конституциявий судда ишлар, қоида тарзида, очиқ кўрилади, суднинг қарори ошкора эълон қилинади.



4-модда. Конституциявий суднинг мустақиллиги


Конституциявий суд ва унинг судьялари ўз фаолиятларида мустақилдирлар ва фақат Ўзбекистон Республикаси Конституциясига бўйсунадилар.

Конституциявий суднинг фаолиятига аралашишга йўл кўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга биноан жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.



5-модда. Мажлисда тарафларнинг қонун

ва суд олдидаги тенглиги


Конституциявий судда масалаларни кўриб чиқиш тарафларнинг хизматдаги мавқеи, бўйсуниши ҳамда турган жойидан қатъи назар қонун ва суд олдида тенглиги асосида амалга оширилади.



6-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларшшг

конституциявийлиги презумпцияси


Конституциявий суд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг конституциявийлиги тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, давлатлараро шартномавий ва бошқа мажбуриятлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек давлат ҳокимияти маҳаллий органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг конституциявийлиги презумпциясига асосланади.



7-модда. Конституциявий суд ишларини юритиш вазифалари


Конституциявий суд ишларини юритиш вазифалари фуқароларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳуқуқларини, эркинликларини, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқларини, қонун билан қўриқланадиган манфаатларини химоя қилиш мақсадида ишларни тўғри, ўз вақтида кўриб чиқиш ва ҳал этишдан иборатдир.

Конституциявий суд ишларини юритиш қонунийлик ва ҳуқуқ тартиботини мустаҳкамлаш, демократияни, ижтимоий адолатни, фуқаролар ўртасида тинчлик ва миллий тотувликни таъминлаши шарт.



8-модда. Масалаларни кўриб чиқишда фактларнинг

ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текширилишини таъминлаш


Масалаларни кўриб чиқишда Конституциявий суд тарафларнинг далил-исботларига боғланган эмас. Конституциявий суд тақдим этилган материаллар, тушунтиришлар ва кўрсатувлар билан чекланиб қолмай, иш ҳолатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текширилиши, тарафларнинг, бошқа иштирокчиларнинг ҳуқуклари таъминланиши, улар ўз зиммаларига юкланган вазифаларни лозим даражада бажаришлари учун барча чораларни кўриши шарт.



9-модда. Конституциявий судлов тили


Конституциявий судда ишларни юритиш Ўзбекистон Республикаси давлат тилида амалга оширилади.

Давлат тилини билмайдиган мажлис иштирокчилари ўз она тилида сўзга чиқишлари ва тушунтиришлар беришлари ҳамда таржимон хизматидан фойдаланишлари мумкин. Суд мажлисини таржимон билан таъминлаш вазифаси Конституциявий суд девонининг котибияти зиммасига юкланади.



10-модда. Конституциявий суд мажлисида

тартиб ва хавфсизликни таъминлаш


Суд мажлисининг барча иштирокчилари ва мажлис залида ҳозир бўлган бошқа шахслар Конституциявий судга ҳамда суд интизоми ва одобининг белгиланган қоидаларига ҳурмат билан муносабатда бўлишлари, раислик қилувчининг мажлис тартибига риоя этиш ҳақидаги кўрсатмаларига сўзсиз итоат этишлари шарт.

Конституциявий суд мажлисининг тартибини бузиш, раислик қилувчининг мажлис тартибига риоя этиш ҳақидаги кўрсатмаларига бўйсунмаслик, Конституциявий судда қабул қилинган қоидаларни менсимаслик қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.



11-модда. Конституциявий суд раисининг суд мажлисини

тайёрлаш бўйича ваколатлари


1. Конституциявий суднинг раиси суд мажлисига тайёргарлик кўришга умумий раҳбарликни амалга оширади.


2. Конституциявий суднинг раиси тушган масалалар юзасидан қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

а) ишни суд кўриб чиқиши учун қабул қилиб олиш тўғрисида;

б) ишни дастлабки ўрганиш учун ижро этиш муддатини кўрсатган ҳолда бир судьяга ёхуд Конституциявий суд экспертларига топшириш тўғрисида;

в) масала чақириб олинган тақдирда уни қайтариб юбориш тўғрисида.


3. Ишни кўриб чиқишга қабул қилиш тўғрисида қарор чиқарилганидан кейин Конституциявий суднинг раиси ишни суд мажлисида кўришга тайёрловчи маърузачи судьяни тайинлайди ва ишни ниҳоясига етказиш учун, қоида тариқасида, материаллар Конституциявий судга келиб тушган кундан бошлаб икки ойдан ошмаган муддатни белгилайди. Конституциявий суднинг раиси кўриб чиқилаётган масаланинг ўта мураккаблиги муносабати билан белгиланган муддатни бир ойдан ортиқ бўлмаган вақтга узайтириши мумкин.


4. Маърузачи судья ўзига боглиқ бўлмаган сабабга кўра (касаллиги, меҳнат таътилида, хизмат сафарида бўлиши) суд мажлисида ўзига топширилган иш юзасидан маълумот бера олмаса, бу ҳақда сабабини аниқ кўрсатиб Конституциявий суднинг раисига ёзма маълумот беради, шундан сўнг Конституциявий суд раиси бошқа маърузачи судьяни тайинлайди.


5. Маърузачи судья якунловчи қарор лойиҳасини тайёрлайди.


6. Конституциявий суднинг раиси иш материалларининг Конституциявий судда кўриб чиқиш учун тайёрлиги тўғрисида маърузачи судьянинг маълумотини эшитгач, суд мажлисига таклиф этилиши лозим бўлган шахслар доирасини белгилайди, мажлис жойи ва вақти тўғрисида, шунингдек зарур материалларни мажлис иштирокчиларига юбориш ва судьяларга топшириш тўғрисида фармойишлар беради.



12-модда. Конституциявий суд котибияти мудирининг

суд мажлисларини тайёрлаш бўйича ваколатлари


Конституциявий суд котибиятининг мудири суд мажлисларини тайёрлаш бўйича ишларни амалга оширар экан:

- ишни кўриб чиқишга тайёрлаш юзасидан Конституциявий суднинг раиси томонидан белгиланган муддатларга риоя этилиши бўйича Конституциявий суд девони фаолияти ва тайёргарлик жараёни устидан назоратни;

- Конституциявий суд томонидан кўриб чиқилаётган иш юзасидан хулосалар бериш тўғрисидаги таклифлар режаси лойиҳасини тузишни, уни суд кўриб чиқиши учун тақдим этишни;

- Конституциявий суд тасдиқлаган режани девон ходимларига тарқатишни;

- Конституциявий суд раиси масалани судда кўриб чиқишга киритиш тўғрисида қарор қабул қилганидан кейин уч кундан ошмаган муддатда ишни ва унга илова қилинган материалларнинг нусхаларини судьяларга тарқатишни;

- Конституциявий суднинг навбатдаги мажлиси кун тартибини судьяларга ва иштирокчиларга тарқатишни;

- Конституциявий суднинг мажлисини ўтказишда техник ва ташкилий жиҳатдан таъминлашни, шу жумладан мажлис иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш, хавфсизликни таъминлаш чораларини кўриш;

- Конституциявий суд мажлисларида баённома юритишни ташкил этади.



II. КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДДА ИШЛАРНИ ЮРИТИШ


13-модда. Конституциявий суд мажлисларини чақириш


Конституциявий судга масалаларни киритиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар томонидан киритилган, тўхтамга келиниши лозим бўлган барча масалалар Конституциявий суд раиси томонидан Регламентнинг 11-моддаси 6-бандига асосан суд мажлиси муҳокамасига киритилади.

Конституциявий суднинг мажлиси Регламентда белгиланган қоидалар ва тартибларга риоя этилган ҳолда ўтказилади.

Конституциявий суднинг мажлислари раис томонидан, у йўқлигида - Конституциявий суд раисининг ўринбосари томонидан, Конституциявий суднинг раиси ва унинг ўринбосари йўқлигида ёки улар ўз вазифаларини бажариш имкониятига эга бўлмаганларида - Конституциявий суднинг энг катта ёшли судьяси томонидан чақирилади.

Конституциявий суднинг судьялари навбатдаги мажлис вақти ва жойи ҳақида суд мажлиси бошланишидан камида ўн кун олдин хабардор қилинадилар. Айни вақтда уларга мажлиснинг кун тартиби ва ишни кўриб чиқиш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар топширилади.



14-модда. Конституциявий суднинг таркиби


Конституциявий суднинг раиси, раиснинг ўринбосари ва беш нафар судья Конституциявий суднинг аъзолари ҳисобланадилар.

Конституциявий суд камида тўрт судьядан иборат таркибда қарорлар қабул қилишга ва ишни бошлашга ваколатлидир.



15-модда. Конституциявий суд таркибининг

суд мажлисида ўзгармаслиги


Иш Конституциявий суд томонидан, қоида тариқасида, судьяларнинг айни битта таркиби томонидан кўриб чиқилади.



16-модда. Конституциявий суднинг мажлисига

олиб чиқиладиган масалалар сони


Конституциявий суднинг мажлисида битта ёки бир неча масала кўрилиши мумкин. Ҳар бир масала юзасидан алохида қарор қабул қили-нади.



17-модда. Конституциявий суднинг мажлисида масалаларни

кўриб чиқишнинг бевоситалиги ва оғзакилиги


Конституциявий суд масалаларни кўриб чиқишда бевосита тарафларнинг, улар вакилларининг тушунтиришларини, гувоҳларнинг кўрсатмаларини, экспертларнинг хулосаларини, мутахассисларнинг фикрларини, суд мажлиси бошқа иштирокчиларининг сўзларини эшитади, зарур ҳужжатларни ўқиб эшиттиради.

Барча судьяларда ва тарафларда бор бўлган ҳужжатлар, агар уларнинг мазмуни иш муҳокамаси жараёнида оғзаки баён қилинса, ўқиб эшиттирилмаслиги мумкин. Бироқ, агар судьялар ёки мажлис иштирокчиларидан бирортаси уларнинг тўлиқ ёки қисман ўқиб эшиттирилишини қатъий талаб қилса, бундай ўқиб эшиттириш Конституциявий суднинг қарори билан амалга оширилиши мумкин.

Конституциявий суднинг мажлиси ҳар бир масала бўйича, қоида тариқасида, узлуксиз ўтади, мажлис иштирокчиларига дам олиш учун ёки якунловчи нутқларга тайёрланиш учун ажратилган вақт бундан мустасно.

Тарафлардан бирининг илтимоси билан бошқа тараф тақдим этган материалларни қўшимча ўрганиш учун, шунингдек мажлиснинг нормал давом этишига тўсқинлик қиладиган ҳолатлар пайдо бўлган ҳолларда суд мажлисида танаффус қилиниши мумкин.



18-модда. Конституциявий суднинг

мажлисини кейинга қолдириш


Конституциявий суднинг мажлиси қуйидаги ҳолларда кейинга қолдирилиши мумкин:

1) агар Конституциявий суд кўриб чиқилаётган масалани етарлича тайёрланмаган деб топса;

2) тарафлар ёки бир тарафнинг, гувоҳ ёки экспертнинг келмаганлиги сабабли, агар уларнинг йўклиги ишнинг тўғри ҳал этилишига таъсир кўрсатиши мумкин бўлса;

3) талаб қилинган материаллар тақдим этилмаганлиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаганлиги сабабли, агар улар ишни кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун жиддий аҳамиятга эга бўлса;

4) агар масалани кўриб чиқишни кейинга қолдиришни судьялардан бирортаси, тарафлар ёки тараф, уларнинг вакиллари қатъий талаб қилса, улар келтирган важларни Конституциявий суд асосли деб топса;

5) судьялардан бирортасининг йўқлиги, мажлис вақтида касал бўлиб қолганлиги туфайли Конституциявий суд мажлисида кворум бузилган бўлса;

6) суд мажлиси нормал давом этишига ёки масала ҳар томонлама ва тўлиқ кўриб чиқилишига тўсқинлик қиладиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса, агар бу ҳолатлар Конституциявий суднинг мажлисини тўхтатиб туриш имконини берадиган муддатларда бартараф қилиниши мумкин бўлмаса.

Конституциявий суднинг мажлисини кейинга қолдириш тўғрисидаги қарор мажлисда қатнашаётган судьяларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Мажлисни кейинга қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Конституциявий суд томонидан ҳозир бўлган экспертлар, мутахассислар ва гувоҳлар эшитилиши мумкин.

Кейинга қолдирилган ишни Конституциявий суд томонидан кўриб чиқиш, уни кейинга қолдиришга асос бўлган ҳолатлар йўқотилганидан сўнг давом эттирилади. Бунда Конституциявий суднинг мажлиси, қоида тариқасида, тўхтатилган жойидан бошланади. Эшитиб бўлинган экспертлар, мутахассислар ва гувоҳлар фақат зарур ҳолларда қайтадан чақирилади.



19-модда. Ишни юритишни тўхтатиб туриш


Конституциявий суд тарафлардан бирининг илтимосига биноан, бошқа тараф тақдим этган материалларни қўшимча ўрганиш учун, шунингдек масалани кўришнинг нормал боришига тўсқинлик қиладиган ҳолатлар пайдо бўлган ҳолларда ишни юритишни тўхтатиб туриши мумкин.

Тўхтатиб турилган иш юритиш уни тўхтатиб туришга асос бўлган ҳолатлар йўқолганидан сўнг тарафларнинг илтимосига ёки судьяларнинг ташаббусига биноан Конституциявий суд томонидан қайтадан бошланади.

Бир масалани кўришнинг тўхтатиб турилиши Конституциявий суд бошқа масалаларни кўришига тўсқинлик қилмайди.



20-модда. Ишни кўриб чиқишни тугатиш асослари


Конституциявий суд мажлисида ишни кўриб чиқиш қуйидаги ҳолларда тугатилиши мумкин:

1) Конституциявий суд мажлисига таклиф киритган субъект талабларидан воз кечиб, ўз таклифини чақириб олса;

2) айнан муҳокама қилинаётган масала бўйича Конституциявий суднинг қонуний кучга кирган қарори мавжудлиги аниқланса;

3) конституциявийлиги Конституциявий суд томонидан кўриб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки муайян норма суд ишни кўриб чиқишни бошлагандан сўнг ўз кучини йўқотган ёки бекор қилинган бўлса;

4) Конституциявий суднинг мажлиси давомида масалани кўриб чиқишга қабул қилишни рад этиш учун асослар аниқланган тақдирда;

5) Конституциявий суднинг мажлиси давомида конституциявийлигини текшириш таклиф этилаётган қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан ҳал қилинадиган масала Конституцияда ўз ечимини топмаганлиги ёки ўзининг моҳияти бўйича конституциявий масалалар қаторига кирмаслиги аниқланса.



21-модда. Конституциявий суднинг мажлисида раислик қилувчи


Конституциявий суднинг мажлисида Конституциявий суднинг раиси, у йўқлигида ёки унинг топшириғи бўйича - Конституциявий суд раисининг ўринбосари, раис ва унинг ўринбосари бўлмаган тақдирда ёки улар ўз вазифаларини бажаришларига имконият бўлмай қолганда - Конституциявий суднинг энг катта ёшли судьяси раислик қилади.

Раислик қилувчи Конституциявий суднинг мажлисига бошчилик қилади. Унинг суд залида тартибни сақлаш тўғрисидаги кўрсатмалари мажлиснинг барча иштирокчилари ва мажлислар залида ҳозир бўлган бошқа шахслар учун мажбурийдир.

Раислик қилувчи:

тарафларга ва уларнинг вакилларига ишнинг барча ҳолатлари бўйича тушунтиришлар бериш, ўз далилларини асослаш ва бир-бирларига ўзларининг нуқтаи назарларини аниқлаш ва равшанлаштириш мақсадида саволлар бериш учун тенг имкониятлар яратиш;

суд томонидан экспертларнинг оғзаки ва ёзма хулосаларини текшириш ҳамда баҳолаш;

мутахассисларнинг фикрларини, иш бўйича судга чақирилганларнинг кўрсатувларини эшитиш;

тарафларга ва суд мажлисининг бошқа иштирокчиларига кўриб чиқилаётган ишнинг ҳолатлари бўйича экспертларга, мутахассисларга ва гувоҳларга саволлар билан мурожаат этиш имкониятини бериш;

тарафлар ва суд мажлисининг бошқа иштирокчилари тақдим этган, шунингдек суд талаб қилиб олган ҳужжатларни Конституциявий суд томонидан кўриб чиқиш;

суд муҳокамасининг боришини ва натижаларини қайд этиш йўли билан кўриб чиқилаёттан масала бўйича ҳар томонлама тўлиқ ва холис муҳокамани таъминлаш юзасидан барча зарур чораларни кўради.

Раислик қилувчи кўриб чиқилаётган масалага алоқасиз барча нарсаларни иш бўйича муҳокама жараёнида бартараф этади.

Раислик қилувчи Конституциявий суд судьяларининг маслаҳатхонадаги маслаҳатлашувига раҳбарлик қилади, бунда судьяларга ўз фикрларини эркин ва монеликсиз билдириш имкониятини яратади.



22-модда. Конституциявий суднинг мажлисига

тарафларнинг келмаслиги оқибатлари


Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган тарафлардан бири ёки унинг вакили Конституциявий суд мажлисига келмаслигининг ўзи, масаланинг кўриб чиқилипшга ва унинг юзасидан қарор қабул қилинишига тўсқинлик қилмайди. Тарафлардан бири ёки унинг вакили суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида билдириш хатини олмаганлиги ёки ўз вақтида олмаганлиги оқибатида Конституциявий суднинг мажлисига келмаган такдирда ёхуд тараф билдириш хатини олганлиги ҳақида маълумотлар бўлмаса, агар тараф тегишли масалани қўриб чиқишда ўзининг иштирок этиш нияти борлигини билдирган бўлса, суд мажлиси кейинга қолдирилиши лозим. Судда масалани кўриш, иккала тараф келмаган, уларнинг келмаганликлари сабаби судга номаълум бўлган ҳолларда ҳам кейинга қолдирилиши мумкин.



23-модда. Гувоҳлар, экспертлар, мутахассисларнинг

Конституциявий суднинг мажлисига келмаслиги оқибатлари


"Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ, Конституциявий суд томонидан чақирилган гувоҳлар, экспертлар ва мутахассисларнинг келиши шарт.

Улар келмаган ҳолларда Конституциявий суд қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

1) гувоҳлар, экспертлар ёки мутахассислар йўқлигида ишни моҳияти бўйича кўриб чиқиш мумкинлиги тўғрисида;

2) гувоҳлар, экспертлар ёки мутахассислар келмаганлигининг оқибатларини ҳал қилиш масаласини иш материалларини текшириш тугаллангунга қадар кейинга қолдириш ва масаланинг моҳияти бўйича кўриб чиқиш бошланиши тўғрисида;

3) суд мажлисида танаффус эълон қилиш ва гувоҳлар, экспертлар ёки мутахассислар келишини таъминлаш чораларини кўриш тўғрисида;

4) агар келмаган гувоҳлар, экспертлар ёки мутахассислар йўқлигида ишни тўғри ҳал этишнинг имкони бўлмаса, ишни кўриб чиқишни кейинга қолдириш тўғрисида.



24-модда. Тарафлар ва уларнинг вакилларининг

илтимосларини ҳал этиш


Тарафлар ва уларнинг вакилларининг ҳужжатларни талаб қилиб олиш, экспертлар, мутахассислар ҳамда гувоҳларни қўшимча чақириш ва эшитиш тўғрисидаги илтимослари суд томонидан судьялар таркибининг кўпчилик овози билан ҳал этилади.



25-модда. Конституциявий суд қарорлари

ва талабларининг мажбурийлиги


Конституциявий суднинг қарорлари барча давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда жамоат бирлашмалари, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир.

Конституциявий суднинг норматив ва бошқа ҳужжатларни, уларнинг нусхаларини тақдим этиш тўғрисидаги, кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан тушунтириш ва маслаҳатлар бериш хусусидаги талаблари юборилган органлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир.



26-модда. Конституциявий суд мажлисида кўрилаётган

иш жараёнида очилган янги ҳолатлар бўйича тўхтамга келиш


Конституциявий суд мажлисида кўрилаётган иш жараёнида очилган янги ҳолатлар бўйича Конституциявий суд Конституция, "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўррисида"ги Қонун, Регламентга асосан қарор чиқариши мумкин.



27-модда. Конституциявий суд мажлисининг баённомаси


Конституциявий суднинг мажлисларида баённомалар юритилади. Баённомалар қуйидагиларни ўз ичига олган бўлиши лозим:

- мажлис вақти ва жойи ҳақидаги маълумот;

- ҳозир бўлган ва ҳозир бўлмаган судьяларнинг рўйхати;

- раислик қилувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ва вазифаси;

- мажлис котибининг фамилияси, исми, отасининг исми;

- кун тартиби;

- тарафлар ва мажлиснинг бошқа иштирокчилари тўғрисидаги маълумотлар;

- Конституциявий суднинг ҳаракатлари, улар қай тартибда бўлса, шу тартибда, уларнинг натижалари;

- тарафлар ва улар вакилларининг тушунтирипшари;

- гувоҳларнинг кўрсатмалари, экспертларнинг хулосалари ва мутахассисларнинг фикрлари, уларга берилган саволлар ва олинган жавоблар;

- ишда иштирок этаётган бошқа шахсларнинг сўзга чиқиши;

- тарафлар ва мажлиснинг бошқа иштирокчилари баённомада гувоҳлантириб қўйилишини сўраган фактлар ва ҳолатлар ҳақидаги маълумотлар;

- овоз беришга қўйилган масалалар ва овоз бериш натижалари;

- Конституциявий суд қабул қилган баён тарзидага қарорларнинг таърифи.

Агар Конституциявий суд мажлиси вақтида унинг қарорига биноан овозли ёзув, видео ёзув, фото-кино суратга олиш қўлланилган бўлса, унда фонограмма, видеотасма, фото-кино тасма суд мажлисининг баённомасига қўшиб қўйилади, бу ҳақда баённомада тегишли белги қўйилади.

Конституциявий суд мажлисларининг баённомалари суд мажлисининг котиби (котиблари) томонидан тузилади.

Тарафлар ва мажлиснинг бошқа иштирокчилари ўзлари иш учун муҳим деб ҳисоблаган фактлар ва ҳолатлар ҳақидаги маълумотларни баённомага киритишни илтимос қилишга ҳаклидирлар.

Барча ўзгартишлар ва қўшимчаларга баённомада изоҳ берилиши лозим.

Баённома мажлис тугаган пайтдан бошлаб беш сутка ичида расмийлаштирилиши лозим.

Суд мажлиси баённомаси раислик қилувчи ва суд мажлисининг котиби (котиблари) томонидан имзоланади ва ишга қўшиб қўйилади.

Тарафлар ва уларнинг вакиллари суд мажлисининг баённомаси билан танишишга ва баённома хусусида мулоҳаза билдиришга ҳаклидирлар, бу мулоҳазаларни раислик қилувчининг шахсан ўзи ўн кун ичида кўриб чиқиши лозим. Суд мажлисининг баённомасига билдирилган мулоҳазаларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан раислик қилувчи уларни баённомага қўшиб қўйиш ёки буни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.



28-модда. Конституциявий суднинг мажлисларида

иштирок этувчи шахслар


Тарафлар, тарафларнинг вакиллари, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар - Конституциявий суд мажлисининг иштирокчилари ҳисобланадилар.

"Узбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ Конституциявий суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис Крнунчилик палатасининг Спикери, унинг ўринбосарлари, Олий Мажлис Сенатининг Раиси, унинг ўринбосарлари, Бош вазир, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Адлия вазири қатнашишлари мумкин. Улар кўриб чиқилаётган барча масалалар юзасидан ўз фикрларини баён этишга ҳақлидирлар.

Конституциявий суднинг мажлисларида Конституциявий суд раисининг таклифига биноан Конституциявий суд ҳузуридаги Илмий-маслаҳатлашув кенгашининг аъзолари, олимлар, сиёсат ва жамоат арбоблари, депутатлар, судьялар, халқаро ташкилотларнинг, давлат органларининг, жамоат бирлашмаларининг, илмий муассасалар ва олий ўқув юртларининг вакиллари иштирок этишлари мумкин. Таклиф қилинганлар раислик қилувчининг рухсати билан кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан сўзга чиқишлари мумкин.



29-модда. Тарафлар ва уларнинг вакиллари


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг конституциявийлигини текшириш тўғрисида таклиф билан мурожаат этган ташаббускорлар, шунингдек конституциявийлигини текшириш тўғрисида масала қўйилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни чиқарган, халқаро шартномани тузган органлар, мансабдор шахслар конституциявий судловда тарафлар ҳисобланадилар.

Констшуциявий судда тарафлар томонидан уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш топширилган шахслар вакиллар деб аталадилар.

Суд мажлисида тарафларнинг вакиллари сифатида адвокатлар, мутахассислар ва тараф (тарафлар) томонидан уларнинг ваколатлари кўрсатилган ҳолда берилган ишончнома асосида бошқа шахслар иштирок этишлари мумкин.

Конституциявий судда лавозими бўйича қуйидагилар тарафларнинг вакиллари бўлишлари мумкин: таклифни киритган органнинг раҳбари, конституциявийлигини текшириш тўғрисида масала қўйилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни чиқарган, халқаро шартномани тузган органларнинг раҳбарлари, мансабдор шахслари.



30-модда. Тарафлар ва уларнинг вакилларининг

ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари


Тарафлар ва уларнинг вакиллари:

- кўриб чиқилаётган масала юзасидан Конституциявий суднинг мажлисига тайёргарлик кўриш пайтида олинган барча материаллар билан танишиш;

- ёзма фикрлар тақдим этиш;

- экспертиза тайинланишида экспертларнинг номзодларини таклиф қилиш;

- судга гувоҳлар, экспертлар ва мутахассисларни чақириш тўғрисида илтимос қилиш;

- ишда мавжуд бўлган ёки қўшимча тақдим этилган хужжатларни ўқиб эшиттириш тўғрисида масала қўйиш;

- она тилида тушунтиришлар бериш ва таржимон хизматидан фойдаланиш;

- бошқа тарафга, гувоҳларга, экспертларга ва мутахассисларга саволлар бериш;

- иш юзасидан ўз фикрини баён қилиш ҳуқуқига эгадирлар.

Тарафлар ва уларнинг вакиллари иш юзасидан ўзларига маълум бўлган ҳолатларни аниқ ва ҳаққоний баён қилишлари лозим.



31-модда. Гувоҳлар


Конституциявий суднинг мажлисига киритилган масалаларни кўриб чиқишга кун тартибига киритилган ишни ёки масалани тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга молик зарур маълумотлар ёки материалларга эга бўлган мансабдор шахслар ва фуқаролар гувоҳлар сифатида жалб этилишлари мумкин. Бу шахслар Конституциявий суднинг мажлисига унинг чақирувига биноан келишлари, кўриб чиқилаётган масала бўйича ўзлари билган маълумотларни маълум қилишлари, суднинг талаби билан ўз ихтиёрларидаги тегишли материалларни тақдим этишлари, судьяларнинг ва суд мажлисида қатнашаётган шахсларнинг саволларига жавоб беришлари шарт.

Гувоҳ Конституциявий суднинг мажлисида сўзга чиқишдан олдин ушбу Регламентнинг 35 ва 36-моддаларига мувофиқ ўз зиммасига мажбурият олади.



32-модда. Экспертиза. Экспертнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Масалани ўрганиш вақтида, худди шунингдек уни кўриб чиқиш пайтида Конституциявий суд томонидан экспертиза тайинланиши мумкин бўлиб, уни амалга ошириш илмий муассасаларга ёхуд тегишли мутахассислик бўйича зарур билимга ва етарлича иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассисларга топширилади. Эксперт хулосаси Конституциявий судга белгиланган муддатларда ёзма тарзда тақдим этилиши лозим.

Экспертлар қўйилган масалалар юзасидан холис ва илмий асосланган хулоса беришлари шарт. Экспертлар ўртасида турлича фикр келиб чиққан тақдирда, ўзининг алоҳида фикрида қолган эксперт ўз хулосасини беради.

Эксперт хулоса бериш учун зарур бўлган тақдирда иш материаллари билан танишиш, Конституциявий суддан унга қўшимча материалларни олиш имконияти берилишини сўраш ҳуқуқига эга.

Эксперт Конституциявий суднинг чақирувига биноан келиши, ўтказилган эксперт текширишлари натижалари юзасидан тушунтиришлар бериши ва судьялар ҳамда суд мажлиси иштирокчиларининг саволларига жавоб бериши шарт.

Конституциявий судда сўзга чиқишдан олдин эксперт ушбу Регламентнинг 35 ва 36-моддаларига мувофиқ ўз зиммасига мажбурият олади.



33-модда. Мутахассис, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Муайян масалалар юзасидан махсус билимларга эга бўлган шахс мутахассис ҳисобланади.

Конституциявий суд, судья, агар айрим масалаларнинг тўлиқлигини таъминлаш учун мутахассиснинг билимларидан фойдаланиш зарур бўлса, уни чақиришга ҳақлидир.

Конституциявий судда сўзга чиқишдан олдин мутахассис ушбу Регламентнинг 35 ва 36-моддаларига мувофиқ ўз зиммасига мажбурият олади.



34-модда. Таржимон, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Конституциявий суд ёки судья томонидан судлов тилидан мажлисда иштирок этаётганлар биладиган тилга, шунингдек мажлис қатнашчилари биладиган тилдан судлов тилига таржима қилиш учун тайинланган шахс таржимон ҳисобланади.

Таржимон Конституциявий суднинг чақирувига биноан келиши ҳамда ўзига топширилган таржимани мукаммал ва аниқ бажариши шарт.



35-модда. Гувоҳнинг, экспертнинг, мутахассиснинг мажбурияти


Гувоҳ мажбуриятининг матни:

"Узбекистон Республикаси Конституциявий судига таклиф қилинган гувоҳ сифатида, Конституциявий судга ишнинг менга маълум бўлган ҳолатлари тўғрисида ҳақиқатни ва фақат ҳақиқатни сўзлаш ҳамда қўйилган саволларга виждонан жавоб бериш мажбуриятини оламан".


Эксперт мажбуриятининг матни:

"Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судига таклиф қилинган эксперт сифатида тақдим этилган материалларни тадқиқ этиш асосида холис, илмий асосланган хулоса бериш ва саволларга ўз билимим, малакамга мувофиқ ҳаққоний жавоб бериш мажбуриятини оламан".


Мутахассис мажбуриятининг матни:

"Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судига таклиф қилинган мутахассис сифатида олдимга қўйилган саволларга ўз билимим, малакамга мувофиқ ҳаққоний жавоб бериш мажбуриятини оламан".



36-модда. Мажбуриятни қабул қилиш тартиби


Раислик қилувчининг таклифига биноан гувоҳ, эксперт, мутахассис суд мажлисида мажбурият матнини овоз чиқариб ўқийдилар, унга имзо қўядилар ва баённомага қўшиб қўйиш учун суд мажлисининг котибига топширадилар.



37-модда. Конституциявий судда кўриб чиқиш учун

киритилаётган ишга қўйиладиган талаблар


Масала, "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ, Конституциявий судга масалалар киритиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар томонидан киритилган бўлиши керак.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг конституциявийлигини текшириш тўғрисидаги иш материаллари қуйидагиларни ўз ичига олган бўлиши лозим:

1) текширилиши лозим бўлган халқаро шартнома ёки норматив ҳуқуқий ҳужжатнинг номи, у эълон қилинган манбалар тўғрисидаги маълумотлар;

2) масаланинг Конституциявий судда кўриб чиқилиши учун асослар;

3) тарафнинг фикри, қонун ҳужжатларининг тегишли нормалари кўрсатилган ҳолдаги унинг ҳуқуқий асосланиши;

4) илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати.



III. КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДДА ИШНИ КЎРИШ


38-модда. Суд мажлисининг котиби


Суд мажлиси котиби судьялар мажлис залига кириб келаётганда ва ундан чиқиб кетаётганларида суд мажлиси иштирокчиларини бу ҳақда огоҳлантиради ва ўрниларидан туришларини сўрайди.

Иштирокчиларнинг келган-келмаганлиги ҳақида маълумот беради, келмаган шахсларга билдириш хатлари ўз вақтида топширилганини ёки топширилмаганини, келмаганлигининг сабабларини маълум қилади.



39-модда. Суд мажлисининг очилиши


Раислик қилувчи суд мажлисини очади, Конституциявий суд таркибини, қандай масала кўрилаётганини эълон қилади, ким ишда эксперт, мутахассис, таржимон сифатида иштирок этаётганини маълум қилади.



40-модда. Қатнашчилардан бирортаси суд мажлисига

келмаганлиги сабабли юзага келадиган масалаларни ҳал этиш


Суд мажлисига тарафлар (тараф) ёки уларнинг вакиллари келмаган тақдирда Конституциявий суд иш бўйича муҳокамани бошлаш ёки уни кейинга қолдириш тўғрисида қарор қабул қилади. Тарафнинг вакилида лозим даражада расмийлаштирилган ваколатлар бўлмагани ҳолда, процессда тараф ҳисобланувчи мансабдор шахснинг ўзи суд мажлисига келмаган тақдирда, раислик қилувчи ишни тараф йўқлигида ва унинг вакилисиз кўриб чиқиш мумкинлиги тўғрисидаги масалани судьялар муҳокамасига қўяди.

Суд мажлисига гувоҳлар, экспертлар ёки мутахассислардан бирортаси келмаган тақдирда Конституциявий суд ишни улар йўқлигида кўриб чиқиш мумкинлиги тўғрисида тарафларнинг фикрини эшитади. Шундан сўнг суд иш бўйича муҳокамани давом эттириш ёки суд мажлисида танаффус эълон қилиш ёхуд уни кейинга қолдириш тўғрисида қарор қабул қилади.



41-модда. Таржимонга унинг мажбуриятларини тушунтириш


Раислик қилувчи таржимонга судьянинг маърузасини, ишда иштирок этаётган шахсларнинг тушунтиришлари ва нутқларини, раислик қилувчининг фармойишларини, суд мажлисида ўқиб эшиттириладиган ҳужжатларни, судда бериладиган саволларни ва уларга қайтарилган жавобларни, шунингдек Конституциявий суднинг қарорларини тўлиқ ва аниқ таржима қилишдан иборат мажбуриятини тушунтиради.



42-модда. Суд мажлиси иштирокчиларига уларнинг

ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтириш


Раислик килувчи суд мажлиси иштирокчиларига уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтиради. Экспертлар, мутахассислар ва гувоҳларга, бундан ташқари, зиммаларига юкланган мажбуриятларни ноҳалол бажарганлик ёки уларни бажаришдан бўйин товлаганлик учун қонунда назарда тутилган жавобгарлик тушунтирилади.



43-модда. Суд мажлиси иштирокчиларининг

илтимосларини ҳал этиш


Раислик қилувчи тарафлар, уларнинг вакиллари, суд мажлисининг бошқа иштирокчиларидан ишни кўриб чиқиш бошлангунча уларнинг қўшимча материаллар талаб қилиб олиш, бошқа гувоҳларни чақириш ва ишни кўриб чиқишда янги экспертлар, мутахассислар иштирокига ижозат бериши тўғрисида илтимослари бор-йўқлигини сўраб чиқади.

Бундай илтимослар ёзма равишда тушган тақдирда, улар суд мажлисида ўқиб эшиттирилади ва кўриб чиқилаётган иш материалларига қўшиб қўйилади. Оғзаки илтимослар суд мажлиси баённомасига ёзиб қўйилиши лозим.



44-модда. Судьянинг сўзга чиқиши


Масалани кўриб чиқиш маърузачи судьянинг сўзга чиқишидан бошланади, у кўриб чиқилаётган масаланинг мохиятини, уни кўриб чиқиш асосларини, мавжуд материалларнинг қисқача мазмунини баён қилиб беради ва масалани кўриб чиқишга тайёрлаш юзасидан қилинган ишлар ҳақида ахборот беради. Маърузачи судья ўз сўзида таклифда баён қилинган далил-исботларни таҳлил этишга ва уларга ўз баҳосини беришга ҳақли эмас.



45-модда. Тарафлар ва улар вакилларининг тушунтиришлари


Маърузачи судьянинг нутқи тугаганидан сўнг раислик қилувчи кўриб чиқилаётган масаланинг моҳияти юзасидан тушунтиришлар беришни тарафларга таклиф этади.

Биринчи бўлиб, масалани кўриб чиқиш тўғрисида таклиф билан мурожаат этган тараф ёки унинг вакили сўзга чиқади, сўнгра раислик қилувчи бошқа тараф ёки унинг вакили сўзга чиқишига имконият беради.

Масалани кўриб чиқиш тўғрисида таклиф билан мурожаат этган тараф, шунингдек унинг вакили ўз сўзларида Конституциявий суд кўриб чиқиши учун киритилган масаланинг моҳиятини, ўз фикрини асослашга доир ҳуқуқий далиллар ва исботларни баён қилади. Бошқа тараф ёки унинг вакили билдирилган таклиф бўйича ўз эътирозларини, бу эътирозларни асослаш учун ҳуқуқий далиллар ва исботларни баён қилади.

Агар сўзга чиқувчи кўриб чиқилаётган масала мавзуидан четга чиқса ёки шаклан ёки мазмунан қўпол фикрлар билдирса, суд иш юритишининг белгиланган қоидаларини бузса, раислик қилувчи тараф ёки унинг вакилининг, суд мажлиси бошқа иштирокчиларининг сўзини тўхтатиб қўйишга ҳақли.

Тарафларнинг ҳар бири, уларнинг вакиллари сўзга чиқиб бўлганидан кейин раислик қилувчи судьяларга, тарафга, унинг вакилига саволлар бериш имкониятини беради, сўнгра сўзга чиққан тарафга саволлар бериш ҳуқуқи бошқа тарафга ва унинг вакилига берилади.



46-модда. Гувоҳларни эшитиш тартиби


Гувоҳларни навбатма-навбат эшитиш тартибини Конституциявий суд белгилайди.

Раислик қилувчи гувоҳга кўриб чиқилаётган масала моҳияти юзасидан ўзи билган ҳамма нарсани маълум қилишни таклиф этади. Гувоҳга саволлар берилиши мумкин. Гувоҳ кимнинг аризасига биноан чақирилган бўлса ўша тараф ёки унинг вакили гувоҳга биринчи бўлиб саволлар беради, сўнгра бошқа тараф ёки унинг вакили, шунингдек мажлиснинг бошқа иштирокчилари саволлар берадилар. Суднинг ташаббуси билан чақирилган гувоҳга масалани кўриб чиқиш тўғрисида таклиф билан мурожаат этган тараф ва унинг вакили биринчи бўлиб саволлар берадилар. Судьялар гувоҳга исталган пайтда саволлар беришга ҳақли.

Суд бошқа гувоҳларни, агар улар гувоҳлик бериши мумкин бўлган ҳолатлар етарлича тўлиқ аниқланди деб топса, эшитмаслиги мумкин.



47-модда. Ҳужжатларни текшириш


Ҳужжатлар суд мажлисида ўқиб эшиттирилади ва заруратга қараб тарафларга, уларнинг вакилларига, айрим ҳолларда эса экспертларга, мутахассисларга, гувоҳларга ва ишда иштирок этаётган бошқа шахсларга тақдим этилади. Шундан сўнг тарафлар ёки уларнинг вакиллари ўқиб эшиттирилган ҳужжат (ҳужжатлар) муносабати билан тушунтиришлар беришлари мумкин. Конституциявий суд мажлисида текширилган, белгиланган тартибда олинган ва масаланинг тўғри ҳал этилиши учун аҳамиятли ҳужжатлар юзасидан суд уларни иш материалларига қўшиб қўйиш ҳақида қарор чиқаради.



48-модда. Экспертларни, мутахассисларни эшитиш тартиби


Конституциявий суд зарурат бўлганда экспертларни, мутахассисларни эшитади. Суд мажлисида экспертларни, мутахассисларни навбатма-навбат эшитиш тартибини суд белгилайди.

Раислик қилувчи экспертга, мутахассисга кўриб чиқилаётган масала юзасидан уларнинг ўз номидан, экспертлар гурухи ёки илмий муассаса номидан тақдим этилаётган эксперт хулосаси (мутахассис фикри)ни ўқиб эшиттиришни таклиф қилади.

Экспертга, мутахассисга гувоҳлар учун белгилангандаги каби тартибда саволлар берилиши мумкин.



49-модда. Суд мажлиси иштирокчиларининг сўзга чиқиши


Тақдим этилган материалларни, экспертларнинг хулосаларини текшириш, тарафларнинг, уларнинг вакилларининг тушунтиришлари, гувохларнинг кўрсатмалари, мутахассисларнинг фикрларини эшитиш охирига етказилганидан кейин, агар сўзга чиқишни хохласалар, суд Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикери, унинг ўринбосарлари, Олий Мажлис Сенатининг Раиси, унинг ўринбосарлари, Бош вазир, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Раиси, Ўзбекистон Республика Бош прокурори, Адлия вазири ёки уларнинг вакиллари сўзларини эшитишга ўтади.

Тарафлар ва уларнинг вакиллари якунловчи сўзлар билан чиқишлари мумкин бўлиб, улар Конституциявий суд мажлисида текширилган материаллар ва далиллар тахлилини, уларнинг ҳуқуқий баҳоланишини ва кўриб чиқилаётган масалани ҳал этиш учун аҳамиятини, шунингдек тарафларнинг, уларнинг фикрича, қарор чиқаришда суд томонидан ҳисобга олиниши лозим бўлган хулосалари ва таклифларини ўз ичига олиши мумкин.

Конституциявий суд тарафларга уларнинг илтимосига биноан якунловчи нутқларга тайёргарлик кўриш учун, суд мажлисида бунинг учун танаффус эълон қилиб, вақт бериши мумкин.



50-модда. Иш материалларини текширишни янгидан бошлаш


Якунловчи нутқлар эшитилганидан кейин, агар Конституциявий суд ишни тўғри ҳал этиш учун муҳим аҳамиятга молик янги ҳолатларни аниқлаш ёки янги далилларни текширишни зарур деб топса, ишни кўриб чиқишни янгидан бошлаш ҳақида қарор чиқаради. Бунда Конституциявий суд ўз мажлисида танаффус эълон қилиши ва ишни кўриб чиқишни кейинга қолдириши мумкин.

Иш бўйича қўшимча муҳокама тугаганидан кейин ушбу Регламентнинг 49-моддасида кўрсатиб ўтилган шахслар янгидан сўзга чиқиш, тарафлар эса фақат янгидан бошланган суд муҳокамасининг натижалари ва уларнинг ишни ҳал этиш учун аҳамияти хусусида якунловчи нутқ сўзлаш ҳуқуқига эгадирлар. Шундан сўнг, Конституциявий суд қарор қабул қилиш учун маслаҳатлашувга чиқиб кетади.



51-модда. Бир қарорга келиш учун судьялар

маслаҳатлашувини ўтказиш тартиби


Тўхтамга келиш учун судьялар маслаҳатлашуви маслаҳатхонада ўтказилади.

Судьялар маслаҳатлашуви сир тутилади.

Раислик қилувчи кўриб чиқилаётган масала юзасидан фикр билдиришни хоҳлаган ҳар бир судьяга сўз беради.

Маслаҳатлашув пайтида судьялар бир-бирларидан иш бўйича ўз фикрларини аниқлаштиришни сўрашлари мумкин. Маслаҳатлашувни тамомлаб, раислик қилувчи қарор бўйича таклифларни овозга қўяди.



52-модда. Қарорни қабул қилиш


Конституциявий суднинг қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади.

Овоз бериш судьялардан номма-ном сўраш орқали ўтказилади.

Раислик қилувчи ҳаммадан кейин овоз беради.

Раислик қилувчи қарор бўйича таклифларни тушиш тартибига кўра овозга қўяди. Пировардида қарор матни тўлалигича овозга қўйилади.

Судья овоз беришда бетараф қолиш ёхуд қатнашмаслик ҳуқуқига эга эмас.

Мажлисда иштирок этаётган судьяларнинг оддий кўпчилиги ёқлаб овоз берган бўлса, Конституциявий суднинг қарори қабул қилинган деб ҳисобланади. Овозлар тенг бўлиниб қолганда, раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Қарор маърузачи судья томонидан ёки раислик қилувчининг топшириғига биноан бошқа судья томонидан ёзма тарзда баён қилинади.



53-модда. Судьянинг алоҳида фикри


Қабул қилинган қарорга қўшилмаган Конституциявий суд судьяси алоҳида фикрини ёзма тарзда баён қилиш ҳуқуқига эга бўлиб, у Конституциявий суд мажлиси баённомасига қўшиб қўйилади.



54-модда. Конституциявий суд қарорлари


Давлатлараро шартноманинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг конституциявийлиги юзасидан кўриб чиқилган ишнинг моҳияти бўйича Конституциявий суднинг тўхтами қарор деб аталади. Қарорлар Конституциявий суд томонидан Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилади.

"Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонуннинг 26-моддасида назарда тутилган ҳолларда Конституциявий суднинг қарорлари алоҳида ҳужжат шаклида баён қилинадиган хулоса тарзида қабул қилинади.



55-модда. Конституциявий суд қарорининг тузилиши


Конституциявий суднинг қарори кириш, тавсиф, асословчи ва қарор қисмларидан иборат бўлади.


Қарорнинг кириш қисмида:

қарорнинг номи, у қабул қилинган сана ва жой;

Конституциявий суднинг қарорни қабул қилган таркиби;

тарафлар ва мажлиснинг бошқа қатнашчилари;

масаланинг таърифи, уни кўриб чиқиш асослари кўрсатилади.


Қарорнинг тавсиф қисми:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонун ва ушбу Регламентнинг Конституциявий суднинг мазкур масалани кўриб чиқиш ҳуқуқи ёки мажбуриятини белгиловчи нормаларини;

конституциявийлиги текширилаётган ҳужжатнинг тўлиқ номини, у эълон қилинган (олинган) манба кўрсатилган ҳолда, ўз ичига олган бўлиши лозим.


Қарорнинг асословчи қисмида:

ишнинг Конституциявий суд томонидан аниқланган ва қарорга асос қилиб олинган ҳолатлари;

Конституциявий суд амал қилган норматив ҳужжатлар кўрсатилиши лозим.

Қарорнинг "қарор қисми" ҳужжатнинг конституциявийлиги (конституциявий эмаслиги) тўғрисидаги хулосани, Конституциявий суд қарорининг қонуний кучга кириши тартибини ва ижро муддатини ўз ичига олган бўлиши лозим.



56-модда. Конституциявий суднинг қарорини ўқиб эшиттириш


Конституциявий суднинг қарори судьялар маслаҳатлашуви тамом бўлгани ҳамон раислик қилувчи томонидан ўқиб эшиттирилади.



57-модда. Конституциявий суд қарорининг

қонуний кучга кириши


Конституциявий суднинг қарорлари, хулосалари ва бошқа тўхтамлари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. Конституциявий суднинг қарори у матбуотда эълон қилинган пайтидан қучга киради.

Конституциявий суднинг тўхтами қатьий ва унинг устидан шикоятга ўрин бўлмайди.



58-модда. Конституциявий суднинг қарорини

қайтадан кўриб чиқиш


Конституциявий суднинг қарори унинг ўз ташаббуси билан қуйидаги ҳолларда қайтадан кўриб чиқилиши мумкин:

тўхтам қабул қилинган пайтда Конституциявий судга номаълум бўлган янги муҳим ҳолатлар очилса;

тўхтам қабул қилинишига асос бўлган конституциявий норма ўзгарган бўлса;

Конституциявий суд тўхтам белгиланган иш юритиш тартибини бузган ҳолда қабул қилинган деб топса.



59-модда. Конституциявий суднинг қарорларини тарқатиш


Конституциявий суднинг қарори тарафларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти, Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери, Олий Мажлис Сенатининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирига юборилади. Конституциявий суд Раиси Конституциявий суднинг қарорини бошқа органлар ва шахсларга ҳам юбориш тўғрисида фармойиш бериши мумкин.



60-модда. Конституциявий суд қарорларининг ижро этилиши


1. Конституциявий суднинг котибияти суд қарорлари бажарилишининг бориши тўғрисидага ишларнинг аҳволини, ушбу қарорларнинг қисман ёки тўлиқ бажарилмаётганлиги сабабларини мунтазам таҳлил этиб боради.

2. Конституциявий суд котибиятининг мудири суд қарорлари бажарилишининг бориши тўғрисида суднинг раисига ярим йиллик ва бир йиллик таҳлилий-ахборот ҳисоботларини тақдим этади.

3. Конституциявий суд қарорининг бажарилмаганлиги ёки фақат қисман бажарилганлиги аниқланган тақдирда, ушбу қарорни тайёрлаган маърузачи судья унинг бажарилишини таъминлашга қаратилган тадбирлар тўғрисидаги таклифни суд раиси эътиборига ҳавола этади.



IV. КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДНИНГ

ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


61-модда. Хизматга оид кенгаш


Конституциявий суд раиси ёки унинг ўринбосари Конституциявий суднинг фаолияти ва суд девонининг иши масалалари юзасидан Конституциявий суд судьяларини, девон ходимларини хизматга оид кенгашларга чақиради.

Конституциявий суднинг раиси ва унинг ўринбосари йўклигида ёки улар ўз вазифаларини бажаришининг имконияти бўлмаган тақдирда ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган масалалар бўйича хизматга оид кенгашларни энг катта ёшли судья чақиради.

Хизматга оид кенгаш қарорлари баённома тарзида расмийлаштирилади.



62-модда. Конституциявий суд раисининг ваколатлари


Конституциявий суднинг раиси:

Конституциявий суднинг ишига раҳбарлик қилади, судьялар ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

Конституциявий суд мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади;

Конституциявий суд девонининг таркибий тузилишини ва штат жадвалини тасдиклайди;

Конституциявий суднинг девони ишига умумий раҳбарликни амалга оширади, девон ходимларини ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;

девон ходимларини рағбатлантириш чораларини кўради ва жазолаш чораларини қўллайди;

Конституциявий суднинг Ички меҳнат тартиби қоидаларини тасдиқлайди;

Конституциявий суднинг ишини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа вазифаларни бажаради.

Конституциявий суд раиси Конституциявий суднинг фаолиятини ташкил этиш масалалари юзасидан фармойишлар чиқаради.



63-модда. Конституциявий суд раиси

ўринбосарининг ваколатлари


Конституциявий суд раисининг ўринбосари Конституциявий суд судьясининг барча ҳуқуқларидан фойдаланади ва мажбуриятларни зиммасига олади, Конституциявий суднинг раиси бўлмаган тақдирда ёхуд унинг топшириғига биноан унинг вазифасини бажаради.



64-модда. Конституциявий суд судьясининг ваколатлари


Конституциявий суднинг судьяси:

- Конституциявий суд мажлисига таклиф киритиш, Конституциявий суднинг қарорлари юзасидан алохида фикр билдириш;

- Конституциявий суднинг барча мажлисларида ҳал қилув овози билан иштирок этиш ҳуқуқига эга;

- "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонунда ва ушбу Регламентда назарда тутилган ҳуқуқлар, мажбуриятларни зиммасига олади.

Конституциявий суд ваколатига кирадиган барча масалаларни ҳал этишда судьялар тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар.



65-модда. Хат-хабарларни қабул қилиш,

рўихатга олиш, кўриб чиқиш ва жўнатиш


Хат-хабарларни қабул қилиш, рўйхатга олиш, кўриб чиқиш ва жўнатиш, шунингдек Конституциявий судда ҳужжатлар билан ишлаш Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди девонида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича Йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.



66-модда. Конституциявий суднинг девони


Конституциявий суднинг фаолият кўрсатишини таъминлаш учун Конституциявий суд девони тузилади. Девоннинг иши Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг девони тўғрисидаги Низом асосида ташкил этилади.



67-модда. Суд чиқимлари


Суд чиқимлари экспертлар, мутахассислар, гувоҳлар, таржимонларга тўланиши лозим бўлган суммалардан, шунингдек ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ бошқа харажатлардан иборат бўлади.

"Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонуннинг 30-моддасига мувофиқ Конституциявий суднинг ишини молиявий таъминлаш республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Молиявий ҳисоб-китоблар қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



68-модда. Конституциявий суд ҳузуридаги

Илмий-маслаҳатлашув кенгаши


Конституциявий суднинг судьяларига илмий-маслаҳатлашув ёрдами кўрсатиш, Конституциявий суд ўз вазифаларини амалга ошириши билан боғлиқ айрим муаммоларни илмий жиҳатдан ишлаб чиқиш, унинг юридик илмий муассасалар, амалиётчи юристлар билан алоқаларини мустаҳкамлаш учун Конституциявий суд ҳузурида Илмий-маслаҳатлашув кенгаши тузилади.



69-модда. Илмий-маслаҳатлашув кенгашининг таркиби


Илмий-маслаҳатлашув кенгаши Конституциявий суд томонидан тузилади. Кенгаш аъзолари сиёсат ва ҳуқуқ соҳасидаги олимлар ва бошқа мутахассислардан иборат бўлади. Кенгаш жамоатчилик асосида ишлайди.

Илмий-маслаҳатлашув кенгаши раис, раис ўринбосари, илмий котиб ва кенгаш аъзоларидан иборат бўлади.



70-модда. Конституциявий суднинг халқаро алоқалари


Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди хорижий давлатлар конституциявий назорат органлари ва тегишли халқаро ташкилотлар, уларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатади.

Томонлар тегишли юридик адабиёт, ахборот ва маълумотлар, долзарб масалалар юзасидан қабул қилинган қарорларни бир-бирига юбориб турадилар, биргаликда ва алоҳида ташкил этиладиган илмий конференциялар, симпозиумлар ва турли бошқа анжуманларда қатнашадилар.



71-модда. Конституциявий суд Регламентининг кучга кириши


Ушбу Регламент Конституциявий суд тасдиқлаган кундан эътиборан кучга киради.


-------------------------------------------

*) Матнда бундан буён - Конституциявий суд ёки суд деб юритилади.

**) Матнда бундан буён - "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонун деб юритилади.