Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.06.2021 й. 336-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 29 январдаги 41-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
01.06.2021 й.
N 336
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
"МАҲАЛЛИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРНИ
ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА" 2021 ЙИЛ 29 ЯНВАРДАГИ 41-СОН
ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
Республика аҳолисини ўсимлик ёғи билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш, ташқи бозордаги салбий конъюнктура ўзгаришларининг мамлакатимиз ички бозоридаги нарх-навога ва ижтимоий ҳолатга таъсирини юмшатиш ҳамда ички бозорда ўсимлик ёғи нархининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 январдаги 41-сон қарори билан тасдиқланган Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхатидан 60-69-позициялар чиқариб ташлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 2 июнь