Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.07.2021 й. 411-сон қарорига илова)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 1 июлдаги

411-сон қарорига

ИЛОВА



Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари

ва реабилитация қилишнинг техник воситалари

билан таъминлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом ногиронлиги бўлган шахсларни, жумладан, ногиронлиги бўлган болаларни ҳамда ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги шахсларни (кейинги ўринларда - муҳтож шахслар) протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартибини белгилайди.


2. Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш давлат томонидан бериладиган маблағлар ҳисобидан исталган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини ишлаб чиқариш ва сотиш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлардан (кейинги ўринларда - ташкилотлар) тегишли протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини сотиб олиш имкониятини тақдим этувчи сертификат орқали амалга оширилади.


3. Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


4. Муҳтож шахсларга ушбу Низомга 2-иловада келтирилган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари рўйхатига мувофиқ электрон шаклдаги ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосага асосан туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда - Марказлар) орқали сертификат берилади.

Ҳар икки йилда бир марта мазкур рўйхатда келтирилган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари турлари ҳамда улардан фойдаланиш муддатлари янгилаб борилади.


5. Агар ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида назарда тутилган ҳамда белгиланган тартибда бепул таъминланиши керак бўлган реабилитация қилишнинг техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар ўз ҳисобидан қопланган бўлса, унга воситанинг ёки хизматнинг қиймати миқдорида Вазирлар Маҳкамасининг "Сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2009 йил 17 июндаги 166-сон қарорига мувофиқ белгиланган тартибда компенсация тўланади.


6. Меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланган, касб касалликларига чалинган ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарардан жабрланган ходимлар - муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш учун қилинган харажатлар жавобгар бўлган иш берувчи маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда тўланади.



2-БОБ. ПРОТЕЗ-ОРТОПЕДИЯ МОСЛАМАЛАРИ

ВА РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ ТЕХНИК

ВОСИТАЛАРИГА МУҲТОЖЛИКНИ БЕЛГИЛАШ

7. Муҳтож шахсларнинг протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлиги ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштириладиган тиббий хулоса асосида белгиланади. Бунда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосалар "Тиббий-ижтимоий экспертиза" электрон ахборот тизимида электрон шаклда муҳтож шахсларнинг доимий яшаш жойи бўйича:

а) пенсия ёшидаги муҳтож шахсларга Тиббий-маслаҳат комиссияси (кейинги ўринларда - ТМК) томонидан;

б) 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларга - Педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (кейинги ўринларда - ПТИЭК) томонидан;

в) 18 ёш ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсларга - Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (кейинги ўринларда - ТИЭК) томонидан расмийлаштирилади.

8. Пенсия ёшидаги муҳтож шахсга унинг ёки қонуний вакилининг аризасига ҳамда даволовчи врачнинг тиббий ҳужжатларига (амбулатория картаси, зарур бўлганда, касаллик тарихидан кўчирма) асосан тиббий хулоса расмийлаштирилади.

18 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болага қонуний вакилининг аризаси, 18 ёш ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлиги бўлган шахснинг ёки қонуний вакилининг аризаси асосида ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома расмийлаштирилади.

ТИЭК ва ПТИЭК томонидан шахсни ногиронлиги бўлган шахс ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган бола деб топиш бўйича хулоса бериш жараёнида улар муҳтож шахс деб топилганда бир йўла протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлиги белгиланади.

Пенсия ёшидаги муҳтож шахсларга берилган тиббий хулосалар муддати ҳар бир касаллик ҳолатида касалликнинг хусусияти ва кечишига, организм функцияларининг бузилиши даражасига ва компенсатор механизмларининг ҳолатига қараб белгиланади, ногиронлиги бўлган муҳтож шахсларга берилган тиббий хулосалар эса - ногиронликнинг муддатидан келиб чиқиб қайта ногиронликка ўтиш муддатигача берилади.


9. ТИЭК, ПТИЭК ва ТМК томонидан муҳтож шахсларнинг протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлик белгиланишида протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига кўрсатмаларга асосланилиши лозим. Расмийлаштирилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосалар ҳақидаги маълумотлар тегишли ТИЭК, ПТИЭК ва ТМК томонидан юритилади.

Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига кўрсатмалар рўйхати мазкур Низомга 4 ва 5-иловаларга мувофиқ ҳамда расмийлаштирилган тиббий хулосаларни қайд этиш журнали мазкур Низомга 6-иловага мувофиқ шаклда юритилади.


10. Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосаларнинг асосланганлиги ва тўғри расмийлаштирилиши учун уни расмийлаштирган ва имзолаган шахслар жавобгар ҳисобланади.


3-БОБ. ПРОТЕЗ-ОРТОПЕДИЯ МОСЛАМАЛАРИ

ВА РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ ТЕХНИК

ВОСИТАЛАРИГА БЎЛГАН ЭҲТИЁЖНИ АНИҚЛАШ


11. Марказлар томонидан ҳар кейинги йил учун ҳар йили 15 декабрга қадар ТИЭК, ПТИЭК ва ТМКлар билан биргаликда протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтож шахслар рўйхати (кейинги ўринларда - муҳтож шахслар рўйхати) шакллантирилади ва мунтазам равишда янгилаб борилади. Муҳтож шахслар рўйхати мазкур Низомга 7 ва 8-иловаларда келтирилган шаклларга мувофиқ юритилади.

Муҳтож шахслар рўйхатини шакллантиришда мазкур Низомга 2-иловада келтирилган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларидан фойдаланиш муддати ҳамда ТИЭК, ПТИЭК ёки ТМК томонидан биринчи марта ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулоса расмийлаштирилган муҳтож шахслар инобатга олиниши лозим.

12. Марказлар тегишли ТИЭК, ПТИЭК ва ВМК билан биргаликда ҳар йили 20 декабрдан кечиктирмай кейинги йил учун молиялаштириш ҳажмини аниқлаш мақсадида ҳудуд бўйича муҳтож шахслар рўйхатини тегишлича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар) тақдим этади.

13. Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш учун зарур бўладиган харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

14. Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш учун зарур бўладиган йиллик маблағлар ҳудудий бошқармаларнинг асосланган ҳисоб-китобларига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан маблағлар ажратилади.

Ҳисобот йили давомида ТИЭК, ПТИЭК ва ВМК томонидан биринчи марта ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулоса расмийлаштирилган ҳамда муҳтож шахслар рўйхатига киритилмаган муҳтож шахслар тўғрисидаги маълумотлар ТИЭК, ПТИЭК ва ВМК томонидан тегишли Марказга тақдим қилинади. Бунда ҳар ой бўйича маълумотлар кейинги ойнинг 5-кунидан кечиктирмай тақдим этилиши лозим.

Марказлар қабул қилиб олинган қўшимча эҳтиёж бўйича маълумотларни улар қабул қилиб олинган кундан бошлаб 5 иш куни ичида тегишли ҳудудий бошқармаларга тақдим этади

Биринчи марта ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулоса расмийлаштирилган ҳамда муҳтож шахслар рўйхатига киритилмаган муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш учун зарур бўладиган маблағларни ҳудудий бошқармаларнинг асосланган ҳисоб-китобларига кўра Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан ажратиш чоралари кўрилади.


4-БОБ. ПРОТЕЗ-ОРТОПЕДИЯ МОСЛАМАЛАРИ

ВА РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ ТЕХНИК

ВОСИТАЛАРИНИ ОЛИШ УЧУН СЕРТИФИКАТ

РАСМИЙЛАШТИРИШ


15. Ҳудудий бошқармалар тегишли Марказларни муҳтож шахслар эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ҳар йили январь ойи якунига қадар мазкур Низомга 9-иловада келтирилган шаклга мувофиқ сертификатлар билан таъминлайди.

Сертификатлар махсус ҳимояланган қоғозда тайёрланган ҳамда рақамланган бўлиши шарт.

Сертификат 3 та - "А", "В" ва "С" қисмдан иборат бўлади.


16. Марказ сертификатни қабул қилиб олгач муҳтож шахсларни ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосалар асосида ўзи танлаган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш учун муҳтож шахслар рўйхатида белгиланган муддатда сертификатни расмийлаштиради.

Биринчи марта мурожаат қилган муҳтож шахсларга сертификат расмийлаштирилиш муддати мурожаат қилинган кундан бошлаб ўттиз иш кунидан ошмаслиги лозим.

Марказлар протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари учун расмийлаштирилган сертификатни қайд этиш журнали шакли Низомга 10-иловага мувофиқ юритилади.

17. Биринчи марта мурожаат қилган муҳтож шахсларга сертификат расмийлаштирилганда бу ҳақида Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан белгиланган шаклга мувофиқ юритиладиган Муҳтож шахснинг картасига қайд этилади.

Муҳтож шахснинг картаси Марказ томонидан муҳтож шахс учун очилган йиғмажилдда сақланади. Муҳтож шахснинг яшаш жойи ўзгарган тақдирда, унинг йиғмажилди янги яшаш жойидаги Марказга юборилади.

18. Муҳтож шахс тегишли протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини олиш учун мурожаат этиши мумкин бўлган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини ишлаб чиқариш ва сотиш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотларни (кейинги ўринларда - ташкилотлар) ўз хоҳишига кўра танлайди.

Бунда муҳтож шахс Марказ томонидан протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини олиш учун мурожаат этиши мумкин бўлган ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар билан таништирилади.

Ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган рўйхат Агентлик томонидан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда йилда икки марта шакллантириб борилади.

19. Ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

ташкилотларнинг номи, манзили, боғланиш учун телефон рақамлари;

мазкур йўналишда фаолият кўрсатиши учун ҳар бир маҳсулотнинг мувофиқлик сертификати ва тегишли гувоҳномаси;

ҳудудлардаги мавжуд филиалларининг манзили;

ташкилотларда ишлаб чиқариладиган ҳар бир протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларининг номи, нархи, фойдаланиш ва кафолат муддатлари, кафолат ва фойдаланиш муддатлари тугамасдан ёки тугаганидан сўнг амалга ошириладиган тадбирлар;

ташкилотларда ишлаб чиқариладиган ҳар бир протез-ортопедия мосламаси ва реабилитация қилишнинг техник воситасининг техник паспорти, фойдаланиш бўйича йўриқнома, тайёрлаш ва/ёки етказиб бериш муддати.

Ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларда муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлашда енгиллик яратиш ҳамда қўллаб-қувватлаш бўйича бошқа маълумотлар ҳам бўлиши мумкин.

Ушбу бандда келтирилган ҳужжатлардан биттаси мавжуд бўлмаган ҳолатда шу ташкилот муҳтож шахсга протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини олиш учун мурожаат этиши мумкин бўлган ташкилотлар рўйхатига киритилмайди.

Бунда мазкур йўналишда фаолият кўрсатиши учун ҳар бир маҳсулотнинг мувофиқлик сертификати ва тегишли гувоҳномаси муддатлари тугаган ҳолатда ташкилотлар рўйхатидан чиқарилади.

Ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар Агентликнинг расмий веб-сайтига ҳам жойлаштирилади ва янгилаб борилади.


20. Сертификатнинг амал қилиш муддати расмийлаштирилган йил учун ҳақиқий ҳисобланади ҳамда кейинги йил учун амал қилмайди.



5-БОБ. ПРОТЕЗ-ОРТОПЕДИЯ МОСЛАМАЛАРИ

ВА РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ ТЕХНИК

ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ


21. Сертификат ҳар бир протез-ортопедия мосламаси ва реабилитация қилишнинг техник воситаси учун алоҳида расмийлаштирилади (пойабзаллар ва қўлтиқ таёқлар учун унинг бир жуфтига битта сертификат расмийлаштирилади).


22. Сертификатнинг "А", "В" ва "С" қисмларининг тегишли бандлари Марказ томонидан тўлдирилади ҳамда тасдиқланади.

23. Муҳтож шахс расмийлаштирилган сертификат асосида ўзи танлаган ташкилотга мурожаат қилади.


24. Муҳтож шахс протез-ортопедия мосламаларини тайёрлаш учун ташкилотга мурожаат қилганда, унга ташкилот томонидан тегишли протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари тўғрисида техник таснифи, тайёрлаш учун кетадиган вақт ҳисобга олинган ҳолда тахминий тайёр бўлиш куни ҳақида маълумот берилади.

Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини тайёрлаш ва етказиб бериш муддати ўттиз иш кунидан, мураккаб турдаги протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини тайёрлаш ва етказиб бериш муддати қирқ беш иш кунидан ошмаслиги лозим.


25. Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини тайёрлаш ва етказиб беришнинг сўнгги санаси ҳар йилнинг 20 декабридан кечикмаслиги лозим.


26. Ташкилот томонидан ҳар бир тайёрланган протез-ортопедия мосламаси ва реабилитация қилишнинг техник воситаси техник паспорти, фойдаланиш бўйича йўриқнома ҳамда буюртма берган муҳтож шахс тўғрисидаги маълумотлар билан биргаликда берилиши шарт.

Фойдаланиш йўриқномасида протез-ортопедия мосламаси ва реабилитация қилишнинг техник воситасини сақлаш, фойдаланиш тартиб ва қоидалари фойдаланувчилар учун содда ва осон тушунадиган ҳолда ёритилиши ҳамда ўзбек ва рус тилларида чоп этилиши лозим.

Муҳтож шахс протез-ортопедия мосламаси ва реабилитация қилишнинг техник воситасидан фойдаланиш йўриқномаси билан тўлиқ танишиб чиқиши ҳамда протез-ортопедия мосламаси ва реабилитация қилишнинг техник воситасини сақлаш, ундан фойдаланиш тартиб ва қоидаларига риоя қилиши лозим.


27. Маҳсулот тайёрлаб берилгандан кейин сертификатнинг тегишли қисмлари ташкилот томонидан тўлдирилади ва тасдиқланади.


28. Ташкилот томонидан ҳар ой якунлари бўйича кейинги ойнинг 10-кунига қадар қабул қилинган ва етказиб берилган буюртмалар тўғрисидаги маълумотлар киритилгандан ва сертификатнинг тегишли бандлари тўлиқ тўлдирилгандан ҳолда унинг "С" қисми ҳудудий бошқармага юборилади. Сертификатнинг "В" қисми ташкилотда қолади.

Тегишли бандлари ташкилот томонидан тўлиқ тўлдирилмаган сертификатлар бўйича ўрганиш ўтказилмайди ҳамда беш кун муддат ичида ташкилотга қайтарилади.

Ташкилот томонидан қабул қилинган ва етказиб берилган буюртмалар тўғрисидаги маълумотлар шакли Низомга 11-иловага мувофиқ юритилади.


29. Ташкилот томонидан тақдим этилган ва етказиб берилган буюртмалар тўғрисидаги маълумотлар икки кун муддатда Марказларига юборилади. Марказлар томонидан беш кун муддатда муҳтож шахсларнинг протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан амалда таъминланганлиги ўрганилади ҳамда натижаси тўғрисида ҳудудий бошқармага маълумот тақдим этилади.

30. Тайёр бўлган ҳамда ўзига мос келишини ўлчаб кўриш зарур бўлган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтож шахс уларни ўзи бевосита ташкилотдан қабул қилиб олади. Бошқа ҳолатларда муҳтож шахсларга тегишли протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари ташкилотлар томонидан ушбу шахснинг яшаш жойига етказиб берилиши шарт.


31. Ҳудудий бошқарма томонидан муҳтож шахсларнинг протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан амалда таъминланганлиги ўрганилгандан сўнг сертификатнинг "С" қисми ўн кун муддатда Марказга сақлаш учун юборилади.

Марказ сертификатнинг "С" қисмига асосан ушбу сертификат расмийлаштирилиши учун асос бўлган ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосанинг қайтарма қисмини ўн кун муддатда тегишли ТИЭК, ПТИЭК ёки ТМКга сақлаш учун юборади.

ТИЭК ва ПТИЭКга юборилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг қайтарма қисми муҳтож шахснинг кўрик ишида, ТМКга юборилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг қайтарма қисми муҳтож шахснинг якка тартибдаги амбулатория картасида сақланади.

32. Марказлар ойлик ҳисоботларни ҳар ой якунлари бўйича кейинги ойнинг 5-кунидан кечиктирмасдан тегишли ҳудудий бошқармага, ҳудудий бошқармалар эса - ҳар чорак якунлари бўйича кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай Агентлик томонидан белгиланган шаклга мувофиқ протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминланган муҳтож шахслар ҳақидаги ҳисоботларни Агентликка тақдим этади.

33. Ташкилот қабул қилинган буюртмаларни белгиланган нархда, сифатда ва муддатда тайёрлаш учун жавобгар ҳисобланади.



6-БОБ. ХАРАЖАТЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


34. Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларининг ўртача нархлари кейинги йил учун ҳар йили 5 декабрга қадар ҳудудий бошқармалар томонидан шакллантирилади ҳамда 15 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда тасдиқланади.

35. Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилиш техник воситаларининг ўртача нархи ташкилотлар томонидан ушбу маҳсулотларга расмий эълон қилинадиган маълумотлардан, прайс-варақларда кўрсатилган нарх тўғрисидаги маълумотлардан шакллантирилади.

Инфляция даражаси ва бозор конъюнктураси ўзгаришларини ҳисобга олиб, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари ўртача нархлари заруратга қараб, лекин бир йилда камида бир марта қайта кўриб чиқарилади.

Ташкилот томонидан муҳтож шахсларнинг протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминланганлигини ўрганиш натижасига кўра ҳудудий бошқарма томонидан белгиланган тартибда тегишли ташкилотга маблағ ўтказиш муддати беш иш кунидан ошмаслиги лозим. Бунда тўлаб бериладиган маблағ миқдори муҳтож шахсларга расмийлаштирилган сертификатда белгиланган ўртача нархдан ортиқ бўлмаслиги шарт.

Муҳтож шахслар расмийлаштирилган сертификатда белгиланган нархдан паст ёки юқори бўлган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини танлаш ҳуқуқига эга.

Расмийлаштирилган сертификатда белгиланган нархдан юқори бўлган нархдаги фарқ муҳтож шахс томонидан тўланади.

Бунда тўлов нақд пул маблағлари кўринишда, банк кассалари, электрон терминаллар ва бошқа қурилмалар орқали ўтказилган ҳолда амалга оширилади. Тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар муҳтож шахснинг ўзида қолади ва сақланади.

Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари нархи расмийлаштирилган сертификатда белгиланган нархдан паст бўлган ҳолатда ташкилот сертификатнинг "С" қисмида маҳсулот нархини кўрсатиб ўтади ва ҳудудий бошқармалар томонидан кўрсатилган нарх асосида маблағ ўтказилади.



7-БОБ. ПРОТЕЗ-ОРТОПЕДИЯ МОСЛАМАЛАРИ

ВА РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ ТЕХНИК

ВОСИТАЛАРИНИ ТАЪМИРЛАШ ЁКИ

АЛМАШТИРИШ


36. Протез-ортопедия мосламаси ва реабилитация қилишнинг техник воситаси мазкур Низомга 2-иловада кўрсатилган кафолат муддатида носоз бўлиб қолганда, етказиб берган ташкилот томонидан бепул таъмирлаб берилади ёки бошқа янгисига алмаштирилади.

Бунда муҳтож шахс томонидан ташкилотга мурожаат қилинган кундан тегишли протез-ортопедия мосламаси ва реабилитация қилишнинг техник воситаси ташкилот томонидан таъмирлаб берилиши ёки янгисига алмаштирилиши беш кун муддатдан, қўшимча текшириш зарур бўлганда эса ўн кун муддатдан ошмаслиги шарт.


37. Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосага асосан қуйидаги ҳолларда фойдаланиш муддати тугамасдан бошқасига алмаштириб берилади:

муҳтож шахсларнинг жисмоний ривожланиши оқибатида протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари ўлчамлари уларга тўғри келмаса;

муҳтож шахсларда касаллик кечишининг ёмонлашуви, шунингдек, ўтказилган жарроҳлик муолажаларидан сўнг юзага келган анатомик ёки физиологик ўзгаришлар оқибатида протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолса.

Бунда Марказлар томонидан далолатнома расмийлаштирилади ҳамда протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари учун мазкур Низомда белгиланган тартибда ташкилотга мурожаат қилиш учун далолатнома расмийлаштирилган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмаган муддатда сертификат янгидан расмийлаштириб берилади.

38. Протез-ортопедия мосламаси ва реабилитация қилишнинг техник воситаси кафолат муддати тугагандан кейин носоз бўлиб қолганда, уларни таъмирлаш ёки алмаштириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Бунда протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари носозлиги тўғрисида тегишли Марказлар томонидан далолатнома расмийлаштирилади ҳамда расмийлаштирилган кундан бошлаб беш кундан ошмаган муддатда таъмирланиши ёки алмаштирилиши лозим бўлган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари учун сертификат янгидан расмийлаштириб берилади.


8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


39. Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини бошқа шахсларга фойдаланиш учун бериш тақиқланади.


40. Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан назорат қилинади.

41. Муҳтож шахслар протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш натижасидан норози бўлган тақдирда, юқори турувчи орган ёки судга мурожаат қилиши мумкин.


42. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА


Муҳтож шахсларни протез-ортопедия

мосламалари ва реабилитация қилишнинг

техник воситалари билан таъминлаш

СХЕМАСИ


Босқичлар

      


      

Субъектлар

       


        

Тадбирлар

    


      

Муддатлар

       








        

I. ПРОТЕЗ-ОРТОПЕДИЯ МОСЛАМАЛАРИ ВА РЕАБИЛИТАЦИЯ

ҚИЛИШНИНГ ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИГА МУҲТОЖ ШАХСЛАР

РЎЙХАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ҲАМДА УЛАРНИ

ТАЪМИНЛАШ УЧУН МАБЛАҒ АЖРАТИШ

         








1-босқич


  

Марказ, Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси, Педиатрик тиббий- ижтимоий эксперт комиссияси ва Тиббий-маслаҳат комиссияси

        


Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтож шахслар рўйхатини шакллантириш ва янгилаб бориш


Ҳар йили 15 декабрга қадар, мунтазам равишда








2-босқич


     

Марказ, Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси, Педиатрик тиббий- ижтимоий эксперт комиссияси ва Тиббий-маслаҳат комиссияси

        


Ҳудуд бўйича муҳтож шахслар рўйхатини ҳудудий бошқармаларга тақдим этиш


Ҳар йили 20 декабрга қадар








3-босқич


Ҳудудий бошқармалар


      

Зарур бўладиган йиллик маблағларни ажратиш юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига мурожаат этиш

       


Ҳар йили декабрь ойи

якунига қадар











4-босқич


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


      

Зарур бўладиган йиллик маблағларни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра ажратиш

       


Ҳар йили 1 апрелга қадар








          

II. ПРОТЕЗ-ОРТОПЕДИЯ МОСЛАМАЛАРИ ВА

РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИ

ЎРТАЧА НАРХЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

          








5-босқич


Ҳудудий бошқармалар


  

Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари ўртача нархларини кейинги йил учун шакллантириш

          


Ҳар йили 5 декабрга қадар








6-босқич


        

Ҳудудий бошқармалар, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари

         


Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари ўртача нархларини келишиш ҳамда тасдиқлаш


Ҳар йили 15 декабрга қадар








       

III. МУҲТОЖ ШАХСЛАРНИ ПРОТЕЗ-ОРТОПЕДИЯ

МОСЛАМАЛАРИ ВА РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ ТЕХНИК

ВОСИТАЛАРИ УЧУН СЕРТИФИКАТ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

          








7-босқич


Ҳудудий бошқармалар


        

Марказларни муҳтож шахслар эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда сертификатлар билан таъминлаш

        


Ҳар йили январь ойи якунига қадар








8-босқич


Марказ


       

Муҳтож шахсларни ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосалар асосида ўзи танлаган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш учун сертификатни расмийлаштириш


Белгиланган муддатда








9-босқич


Муҳтож шахс


       

Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини олиш учун мурожаат этиши мумкин бўлган протез- ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини ишлаб чиқариш ва сотиш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотга мурожаат қилиш

        


Сертификатни олгандан кейин ўз хоҳишига кўра











         

IV. МУҲТОЖ ШАХСЛАРНИ ПРОТЕЗ-ОРТОПЕДИЯ

МОСЛАМАЛАРИ ВА РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ

ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

ҲАМДА ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ

          








10-босқич


Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини ишлаб чиқариш ва сотиш фаолияти билан

шуғулланувчи ташкилот


Тегишли протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини тайёрлаш ва муҳтож шахсга етказиб бериш


       

1. Муҳтож шахс мурожаат қилган кунидан бошлаб

30 иш куни мобайнида.


2. Мураккаб турдаги протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари учун мурожаат қилинган кундан бошлаб 45 иш

куни мобайнида

       








11-босқич


    

Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини ишлаб чиқариш ва сотиш фаолияти билан

шуғулланувчи ташкилот

          


Етказиб берилган буюртмаларга тегишли сертификатнинг "С" қисмини ҳудудий бошқармага юбориш


Кейинги ойнинг 10-кунига қадар








12-босқич


Ҳудудий бошқармалар


Етказиб берилган буюртмалар тўғрисидаги маълумотларни Марказларга юбориш


    

Ташкилотлар томонидан тақдим этилган кундан

бошлаб 2 кун муддатда

         








13-босқич


Марказлар


    

Муҳтож шахсларнинг протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан амалда таъминланганлигини ўрганиш ҳамда натижаси тўғрисида тегишли ҳудудий бошқармасига маълумот тақдим этиш

        


Етказиб берилган буюртмалар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилган кундан

бошлаб 5 кун муддатда








14-босқич


Ҳудудий бошқармалар


       

Ўрганиш натижасига кўра етказиб берилган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари учун тегишли ташкилотга маблағ ўтказиб бериш

         


5 кун муддатда





Низомга

2-ИЛОВА



Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация

қилишнинг техник воситалари

РЎЙХАТИ

Т/р

Турлари


Кафолат муддати


Фойдаланиш

муддати


I. ПРОТЕЗ-ОРТОПЕДИЯ МОСЛАМАЛАРИ

1.

Қўл протезлари:

елка протези, елкадан олиб ташлангандан кейинги қўл протези, билак протези, кафт протези


6 ой

24 ой

2.

Оёқ протезлари:

сон протези, сон олиб ташлангандан кейинги оёқ протези, болдир протези


6 ой

24 ой

3.

Қўл ва оёқ камари ортопед аппаратлари, пластик корсетлар


6 ой

24 ой

4.

Корсет


3 ой

24 ой

5.

Кўкрак бези экзопротези


6 ой

12 ой

6.

Қўл ва оёқ камари тутори


3 ой

12 ой

7.

Бандаж


3 ой

12 ой

8.

Мураккаб ортопед пойабзал ва протезга пойабзал


4 ой

12 ой

II. РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИ

9.

Эшитиш мосламаси


12 ой

48 ой

10.

Қўлтиқ таёқ


12 ой

24 ой

11.

Ҳасса


12 ой

24 ой

12.

Тирсакли қўлтиқ таёқ


12 ой

24 ой

13.

Кўзи ожизлар учун ҳасса


12 ой

24 ой

14.

Юриш мосламаси (ходунок)


12 ой

24 ой

15.

Пешоб қабул қилгич


5 кун

1 ой

16.

Нажас қабул қилгич


5 кун

1 ой

17.

Хонага мўлжалланган ўриндиқли аравача


12 ой

60 ой

18.

Сайр қилишга мўлжалланган ўриндиқли аравача


12 ой

60 ой

           





Низомга

3-ИЛОВА


Пенсия ёшдаги шахслар учун протез-ортопедия

мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник

воситаларига муҳтожлик тўғрисидаги

врачлик-маслаҳат комиссиянинг

ТИББИЙ ХУЛОСАСИ

       

N _______________

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):



Ф.И.Ш.



Манзили:



Туғилган санаси:



Телефон рақами:



Клиник ташхис (ХКТ-МКБ 10):



Врачлик-маслаҳат комиссиянинг хулосаси

        

Муҳтожликни аниқлаш бўйича тиббий кўрсатма:



Протез-ортопедия мосламаси ва реабилитатсия қилишнинг техник воситаси тури:



Маҳсулот коди:



Бирламчи, такроран:



Тиббий хулоса берилган сана:



Маҳсулотдан фойдаланиш муддати:



Тиббий хулосанинг амал қилиш муддати



Маҳсулот билан таъминланганлик сана:*



       

*) Муҳтожлик белгиланган шахс муқаддам протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситаси билан таъминланган сана кўрсатилади.

        


    

QR-код

(матрик

штрихли код)

      




         





Низомга

4-ИЛОВА



Протез-ортопедия мосламаларига муҳтожликни

аниқлаш бўйича тиббий кўрсатмалар


1. Протез мосламаларига:

қўлнинг чўлтоқлиги;

билакнинг чўлтоқлиги;

елканинг чўлтоқлиги;

соннинг чўлтоқлиги;

болдирнинг чўлтоқлиги;

оёқнинг ампутацион чўлтоқлиги.


2. Ортопедик аппаратларга:

полиомиелит (қоқшол) касаллиги асоратлари (шу жумладан, оёқ парези);

сон ва болдир соҳасидаги сохта бўғимлар;

туғма ёки орттирилган патологиялар натижасида оёқнинг 3 сантиметр ва ундан ортиқ калталиги;

болалар церебрал фалажлиги.


3. Кўкрак бези экзопротезларига:

онкологик ўсмалар ва бошқа сабаблар туфайли кўкрак безининг олиб ташланганлиги.


4. Туторларга:

полиомиелит асоратлари;

секин битадиган синиқлар ва сохта бўғимлар.


5. Корсетларга:

сколиоз;

остеохондроз асоратлари (диск чурраси, спондилолистез, орқа мия нерв толасининг эзилиши натижасида ривожланган сколиоз);

кифоз;

умуртқа канали стенози;

умуртқа поғонаси жароҳати асоратлари (умуртқалар ўйноқилиги, орқа мия фаолиятининг бузилиши, спондилолистез).


6. Бандажларга:

қайталанувчи ёки жарроҳлик амалиётини қўллаш имкони бўлмаган чурралар.


7. Мураккаб ортопед пойабзалига:

орттирилган, тизимли, ирсий ёки туғма патологиялар натижасида оёқнинг 3 сантиметрдан ортиқ анатомик калталиги;

товон юзасининг варус ёки вальгусли деформацияси натижасида оёқнинг ички томонга ёки ташқи томонига қийшайиши;

оёқ кафти ампутацияси ёки экзоартикуляциясидан (Шопар, Лисфранк, Горанжо, Шарп усулида ва бошқалар) кейинги чўлтоқлик;

ошиқ-товон бўғимини мустаҳкамлашни талаб этадиган оёқлар ярим фалажлиги (парези) ёки фалажлиги (параличи);

болалар церебрал фалажлиги;

оёқ панжасининг ривожланган эквинус-варус қийшиқлиги, оёқ панжаси фалажлиги (от туёғи);

оёқ кафти ясси вальгусли фалажлик деформацияси;

оёқ панжасининг куйиш, совуқ уриши, электр жароҳати ёки жарроҳлик муолажаси натижасидаги деформациялари;

оёқ панжасининг ривожланган ва турғун лимфастази (фил оёқлик) ва у билан боғлиқ бўлган трофик ўзгаришлар.






Низомга

5-ИЛОВА



Реабилитация қилишнинг техник воситаларига

муҳтожликни аниқлаш бўйича тиббий кўрсатмалар


1. Хонага мўлжалланган кресло-аравача қуйидаги исталган ҳолатларда ёки касаллик асоратларида тавсия этилади:

NYНA бўйича III даража/IV функционал классдаги сурункали юрак етишмовчилиги;

III даража нафас олиш етишмовчилиги билан асоратланган нафас олиш органлари касалликлари, ҳар қандай даражадаги қон айланиши етишмовчилиги билан уйғунликда;

жигар функцияларининг намоён бўлган бузилиши, портал гипертензия ва асцит билан биргаликдаги жигар касалликлари;

IV даража (терминал босқич)даги сурункали буйрак етишмовчилигига олиб келадиган буйрак касалликлари;

гемиплегия, намоён бўлган гемипарез, намоён бўлган пастки парапарез, параплегия, намоён бўлган трипарез, триплегия, намоён бўлган тетрапарез, тетраплегия;

акинетик-ригид синдроми; кескин намоён бўлган атаксия, шу жумладан, намоён бўлган вестибуляр-мияча бузилишлари; яққол намоён бўлган гиперкинетик бузилишлар;

иккала тиззадаги ва ундан юқоридаги ампутация чўлтоқлиги, оёқ функциялари сезиларли бузилган ҳолдаги иккинчи оёқнинг ампутация чўлтоқлиги;

иккала тизза ва билак-кафт бўғимларининг деформацияловчи IV даражали остеоартрози;

оёқлар ва тос суяклари дефекти, деформацияси ва туғма аномалияси (ривожланиш нуқсонлари) оқибатида юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари;

намоён бўлган оғриқ синдроми, кескин намоён бўлган контрактура, юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари билан бирга иккала оёқнинг III-IV даражали тос-бел ва (ёки) тизза бўғимларининг деформацияловчи артрози;

иккала тос-бел ва (ёки) тизза бўғимларини эндопротезлашдан кейинги оғир асоратлар;

иккала чаноқ-сон ва (ёки) тизза бўғимларини эндопротезлашдан кейинги оғир асоратлар.


2. Сайр қилиш кресло-аравачаси қуйидаги исталган ҳолатларда ёки касаллик асоратларида тавсия этилади:

гемиплегия, намоён бўлган гемипарез, намоён бўлган пастки парапарез, параплегия, намоён бўлган трипарез, триплегия, намоён бўлган тетрапарез, тетраплегия;

ақлий заифликнинг, руҳий касалликлар (деменция)нинг оғир даражаси оқибатида юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари;

иккала тиззадаги ва ундан юқоридаги ампутация чўлтоқлиги, оёқ функциялари сезиларли бузилган ҳолдаги иккинчи оёқнинг ампутация чўлтоқлиги;

иккала тизза ва билак-кафт бўғимларининг деформацияловчи IV даражали остеоартрози;

оёқлар ва тос суяклари дефекти, деформацияси ва туғма аномалияси (ривожланиш пороклари) оқибатида юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари;

иккала оёқнинг III-IV даражали тос-бел ва (ёки) тизза бўғимларининг деформацияловчи артрози, намоён бўлган оғриқ синдроми, кескин намоён бўлган контрактура, юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари билан бирга;

иккала чаноқ-сон ва (ёки) тизза бўғимларини эндопротезлашдан кейинги оғир асоратлар.

иккала тос-бел ва (ёки) тизза бўғимларини эндопротезлашдан кейинги оғир асоратлар.


3. Эшитиш мосламаси қуйидаги ҳолатларда тавсия этилади:

туғма, орттирилган ва аралаш кохлеар неврит;

эшитиш қобилияти пасайишининг III ва IV даражаси (сурдологнинг иккала қулоқнинг эшитиш қобилияти пасайганлиги тўғрисидаги хулосаси асосида).


4. Қўлтиқ таёқ, жумладан, тирсакли қўлтиқ таёқ қуйидаги ҳолатларда тавсия этилади:

битта оёқнинг таянч-ҳаракат фаолияти тўлиқ бузилган ҳолатлар ҳамда анатомик дефектларда.

сохта бўғим, суяклар дефекти, кескин намоён бўлган контрактура, оёқ камари суяклари ва бўғимларининг турғун қийшайиши ёки анкилози, юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари;

битта ёки иккала оёқнинг ампутацион чўлтоқлиги;

тизза ва чаноқ-сон бўғимини эндопротезлашдан кейинги ҳолат;

ўрта даражада ва намоён бўлган гемипарез, ўрта даражада ва намоён бўлган пастки парапарез.


5. Ҳасса, жумладан, кўзи ожизлар учун ҳасса қуйидаги ҳолатларда тавсия этилади:

бир оёқнинг таянч-ҳаракат фаолияти қисман бузилган ҳолатларда, шунингдек, мураккаб протез ва ортез билан таъминланган ҳолатларда;

тизза ва чаноқ-сон бўғимини эндопротезлашдан кейинги ҳолат;

кўзи ожизларга;


6. Юриш мосламаси (ходунок) қуйидаги ҳолатларда тавсия этилади:

иккала оёқ, чаноқ, умуртқа поғонасининг жароҳатлари асоратларидан кейинги юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари;


7. Пешоб қабул қилгич қуйидаги ҳолатларда тавсия этилади:

пешоб чиқариш аъзоларида стома мавжудлиги.


8. Нажас қабул қилгич қуйидаги ҳолатларда тавсия этилади:

ичакда стома мавжудлиги.






Низомга

6-ИЛОВА


Педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт

комиссияси, Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси

(Тиббий-маслаҳат комиссияси)да ногиронлик тўғрисидаги

маълумотнома ёки тиббий хулосаларни қайд этиш

ЖУРНАЛИ

        

Т/р

Ф.И.О.

Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулоса берилган сана

(кун, ой, йил)

  

Яшаш жойи

Ногиронлиги бўлган муҳтож шахс ёки пенсия ёшидаги муҳтож шахс

Ногиронлик гуруҳи, сабаби ва муддати

(ногиронлиги бўлган шахс бўлса)

  

Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари

тури

  

Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосанинг қайтарма қисми қабул қилинган сана

  

Берилган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник

воситаси

номи

   

Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосани қабул қилиб олувчи шахснинг

имзоси

   

1.

   










2.

   










...

   










    





Низомга

7-ИЛОВА



Протез-ортопедия мосламаларига муҳтож шахслар

РЎЙХАТИ

Т/р

Ф.И.О.

Туғилган

йили


Яшаш

ман-

зили


Ноги-

ронлиги

бўлган

муҳтож

шахс ёки

пенсия

ёшидаги

муҳтож

шахс


Ноги-

ронлик

гуруҳи,

сабаби ва

муддати

(агар

ноги-

ронлиги

бўлган

шахс

бўлса)


Ташхис


Муҳ-

тожлик

аниқлан-

ган протез-

ортопедия

мослама-

сининг

номи

ва коди


Протез-

ортопедия

мослама-

сини олиш

учун

сертификат

берила-

диганган

сана


Протез-

ортопедия

мосламаси

билан

охирги

марта

таъмин-

ланган

сана


Кейинги

марта

протез-

ортопедия

мослама-

сини олиш

учун

серти-

фикат

берила-

диган ой,

йил


1.












2.












...












          





Низомга

8-ИЛОВА



Реабилитация қилишнинг техник

воситаларига муҳтож шахслар

РЎЙХАТИ

Т/р

Ф.И.О.

Туғил-

ган

йили


Яшаш

ман-

зили


Ноги-

ронлиги

бўлган

муҳтож

шахс ёки

пенсия

ёшидаги

муҳтож

шахс


Ноги-

ронлик

гуруҳи,

сабаби ва

муддати

(агар

ноги-

ронлиги

бўлган

шахс

бўлса)


Ташхис

Муҳ-

тожлик

аниқлан-

ган реа-

билитация

қилишнинг

техник

воситалари

номи


Реаби-

литация

қилишнинг

техник

воситасини

олиш учун

сертификат

бериладиган

сана


Реаби-

литация

қилишнинг

техник

воситаси

билан

охирги

марта

таъмин-

ланган

сана


Кейинги

марта реаби-

литация

қилишнинг

техник

воситаси

олиш учун

сертификат

бериладиган

ой, йил


1












2












...












         





Низомга

9-ИЛОВА

Протез-ортопедия мосламаси ва

реабилитация қилишнинг техник

воситаларини олиш учун

СЕРТИФИКАТ



Протез-ортопедия мосламаси ва

реабилитация килишнинг техник

воситаларини олиш учун

СЕРТИФИКАТ



Протез-ортопедия мосламаси ва

реабилитация қилишнинг техник

воситаларини олиш учун

СЕРТИФИКАТ


А қисми

N _______________



В қисми

N _______________


С қисми

N _______________

1. Расмийлаштирилган сана ___________________



1. Расмийлаштирилган сана _________________



1. Расмийлаштирилган сана __________________


2. Туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлари маркази _________________

3. Муҳтож шахснинг Ф.И.О___________________


4. Яшаш манзили ва телефон рақами____________



2. Туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлари маркази _________________

3. Муҳтож шахснинг Ф.И.О__________________


4. Яшаш манзили ва телефон рақами___________



2. Туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлари маркази _________________

3. Муҳтож шахснинг Ф.И.О_________________


4.Яшаш манзили ва телефон рақами__________


5. Маҳсулот олувчинингТИЭК, ПТИЭК ва ТМК хулосаси (ташхис) _____________________________



5. Маҳсулот олувчининг ТИЭК, ПТИЭК ва ТМКхулосаси (ташхис) _____________________



5. Маҳсулот олувчининг ТИЭК, ПТИЭК ва ТМКхулосаси (ташхис) _____________________


6. Маҳсулот олувчинингногиронлик гуруҳи ва муддати

_________________________________


7. Маҳсулот тури ва коди_____________________



6. Маҳсулот олувчининг ногиронлик гуруҳи ва муддати

_________________________________


7. Маҳсулот тури ва коди____________



6. Маҳсулот олувчининг ногиронлик гуруҳи ва муддати

_________________________________


7. Маҳсулот тури ва коди___________________


8. Маҳсулот нархи __________



8. Маҳсулот нархи __________



8. Маҳсулот нархи ___________


9. Сертификат расмийлаштирган шахснингФ.И.О.

_________________________________


10. Туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими бошлиғи

_____________________



9. Сертификат расмийлаштирган шахснингФ.И.О.

_________________________________


10. Туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими бошлиғи

_____________________



9. Серитификат расмийлаштирган шахснингФ.И.О.

_________________________________


10. Туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими бошлғи

_____________________


11. Сертификатни қабул қилиб олган шахснинг Ф.И.О. ва имзоси ___________________________


11. Буюртма қабул қилинган сана _______


12.Маҳсулотни тайёрлаган корхона номи

_________________________________



11. Буюртма қабул қилинган сана ____________


12. Маҳсулотни тайёрлаган корхона номи

_________________________________




13. Корхонада тайёрланган маҳсулот коди ва нархи

_________________________________


Корхона раҳбарининг Ф.И.О. ва имзоси

_________________________________


14. Маҳсулот олувчининг Ф.И.О. ва имзоси

_________________________________


13. Корхонада тайёрланган маҳсулот коди ва нархи

_________________________________


Корхона раҳбарининг Ф.И.О. ва имзоси

_________________________________


14. Тайёрланган маҳсулотнинг сифати тўғрисида маҳсулот олувчининг фикри

_________________________________






15. Маҳсулот олувчининг Ф.И.О., имзоси ва қабул қилиб олинган сана

_________________________________


       





Низомга

10-ИЛОВА


Протез-ортопедия мосмалари

ва реабилитация қилишнинг техник

воситалари учун расмийлаштирилган

сертификатни қайд этиш

ЖУРНАЛИ

        

Т/р

Сертификат расмийлаш-

тирилган шахснинг Ф.И.О.

Туғилган вақти (кун, ой, йил)

Яшаш манзили

Шахсини тасдиқловчи ҳужжат серияси ва рақами (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома)

   

ПИЭК, ТИЭК ёки ТМК томонидан расмийлаш-

тирилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома

ёки тиббий

хулосанинг

берилган

санаси ва

рақами

   

Ногиронлиги бўлган муҳтож шахс ёки пенсия ёшидаги муҳтож

шахс

Ногиронлик гуруҳи, сабаби ва муддати

(ногиронлиги бўлган шахс бўлса)

   

Ташхис

Сертификат расмий-

лаштирилган сана, рақами, маҳсулотнинг номи, коди

      

Маҳсулот билан таъмин-

ланган

сана

1.

  











2.

  











...

   











     





Низомга

11-ИЛОВА



Ташкилот томонидан қабул

қилинган ва етказиб берилган буюртмалар

тўғрисида юритиладиган маълумотлар

ШАКЛИ

Т/р

Ф.И.О.

Туғил-

ган

йили


Яшаш

ман-

зили


Муҳтож

шахс

(ноги-

ронлиги

бўлган

шахс ёки

пенсия

ёшидаги

шахс)


Серти-

фикат

берил-

ган

сана


Серти-

фикатда

белги-

ланган

маҳсулот

нархи


Серти-

фикат

корхона

томони-

дан қабул

қилинган

сана


Муҳ-

тожлик

аниқланган

протез-

ортопедия

мосламаси

ва реаби-

литация

қилишнинг

техник

воситаси

тури ва

коди


Протез-

ортопедия

мосламаси

ва ребили-

тация

қилишнинг

техник

воситаси

билан

таъмин-

ланган

сана


Муҳ-

тож шахс

таъмин-

ланган

протез-

ортопедия

мосламаси

ва реаби-

литация

қилишнинг

техник

воситаси

нархи


Изоҳ


1.













2.













...













         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 1 июль