Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.08.2021 й. 503-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Кадрлар бўлими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.08.2021 й.

N 503




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИ АППАРАТИНИНГ КАДРЛАР

БЎЛИМИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5143-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Кадрлар бўлими тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Кадрлар бўлими мудири Ж.Б. Хайдаров ўн кун муддатда Бўлим мудири, унинг ўринбосари ва мутахассиснинг функционал вазифалари тақсимланишини қайта кўриб чиқиб, тасдиқланишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси Р.В. Абдуқодиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 6 августдаги

503-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Кадрлар бўлими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 16 мартдаги 221-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 22 январдаги ПҚ-4569-сон, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4612-сон, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасига Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимини киритиш тўғрисида" 2020 йил 10 мартдаги ПҚ-4635-сон ва "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 12 майдаги ПҚ-4710-сон қарорлари)" 2020 йил 26 июндаги 411-сон қарори 1-иловасининг 50-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 7 август