Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Давлат активларини бошқариш агентлигининг 01/11-07/13-сон, Молия вазирлигининг 53-сон "Корпоратив буюртмачиларнинг харид комиссиялари томонидан дастлабки малака танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 13.09.2021 й. Қарори (АВ томонидан 09.10.2021 й. 3324-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.10.2021 й.

N 3324

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ

АГЕНТЛИГИНИНГ

13.09.2021 й.

N 01/11-07/13


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

13.09.2021 й.

N 53


ҚАРОРИ



Корпоратив буюртмачиларнинг харид

комиссиялари томонидан дастлабки малака

танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги

намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июлдаги ПҚ-5171-сон "Давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда 2021 йил 6 июлдаги ПҚ-5177-сон "Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Корпоратив буюртмачиларнинг харид комиссиялари томонидан дастлабки малака танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Давлат активларини бошқариш

агентлиги директори

А. Ортиқов

Молия вазири

Т. Ишметов

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 9 октябрь