Т/р
|
Чора-тадбирлар
|
Амалга ошириш босқичлари
|
Муддати
|
Ижрочилар
|
I. ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИНИ
"ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ" ИНФРАТУЗИЛМАСИГА ИНТЕГРАЦИЯСИ ҚИЛИШ
|
1.
|
Ички ишлар органлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларининг камида 80 фоизини 2023 йилгача электрон шаклга ўтказиш.
|
1. Амалдаги давлат хизматларини соддалаштириш ва коррупциявий омилларни аниқлаш нуқтаи назаридан хатловдан ўтказиш.
|
2021 йил
декабрь
|
Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги
|
2. Хатлов натижасига кўра амалдаги давлат хизматларини электрон шаклга ўтказиш бўйича дастур ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
2022 йил
февраль
|
2.
|
2023 йилга қадар Ички ишлар вазирлиги таркибидаги соҳаларнинг барча ахборот тизимларива маълумот базаларини ўзаро интеграция қилиш.
|
Интеграция қилиш режа-графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
2021 йил
декабрь
|
Ички ишлар вазирлиги
|
3.
|
"Тезкор маълумотлар" ахборот тизимини "Электрон ҳукумат" платформаси билан интеграциясини таъминлаш ва мавжуд маълумотлар базасига жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақамини бириктириш.
|
1. Ички ишлар вазирлиги томонидан тегишли ахборот тизимини "Электрон ҳукумат" платформаси ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграция қилиш учун техник ҳужжатни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
2021 йил
декабрь
|
Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат персоналлаштириш маркази
|
2. Ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш ва хизматни Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграция қилиш.
|
2022 йил
февраль
|
4.
|
Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Ўзбекистон ҳудудига чет давлат фуқароларини хориждан таклиф қилишва Ўзбекистон фуқароларининг чет эл ҳудудида фуқароликни тасдиқлаш бўйича тегишли ҳужжатлар ва маълумотномаларнинг олинишини электрон шаклга ўтказиш.
|
1. Ички ишлар вазирлиги томонидан тегишли ахборот тизимини Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграция қилиш учун техник ҳужжатни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
2021 йил
декабрь
|
Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
|
2. Ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш ва хизматни Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ишга тушириш.
|
2022 йил
январь
|
5.
|
Фуқароларга судланганлик (судланмаганлик) ҳақидаги маълумотлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали реал вақт режимида автоматик тарзда тақдим этиш хизматини жорий этиш.
|
1. Ички ишлар вазирлиги томонидан тегишли ахборот тизимини Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграция қилиш учун техник ҳужжатни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
2021 йил
декабрь
|
Ички ишлар вазирлиги,
Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат персоналлаштириш маркази
|
2. Ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш ва хизматни Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ишга тушириш.
|
2022 йил
январь
|
6.
|
"Автомототранспорт ҳисоби" тизимининг фуқароларнинг идентификация ID-картаси маълумотлар базаси билан интеграциясини таъминлаш.
|
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини фуқароларнинг идентификация ID-картаси орқали аниқлаштириш учун зарур техник тадбирлар амалга ошириш.
|
2021 йил
декабрь
|
Ички ишлар вазирлиги
|
II. ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ МАРКАЗИЙ МАҲКАМАСИДА
ФАОЛИЯТИГА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШ
|
2.1. Рақамли инфратузилмани ривожлантириш
|
7.
|
Ички ишлар вазирлиги марказий маҳкамасида Маълумотларни қайта ишлаш ягона марказини яратиб, унга тарқоқ ҳолда жойлашган барча ахборот тизимлари ва маълумот базаларини ўтказиш ҳамда ягона интеграциялашган платформани жорий этиш.
|
1. Махсус хоналарга сервер қурилмаларини ўрнатиш учун давлат стандартлари асосида муҳандислик инфратузилмасини яратиш.
|
2022 йил
май
|
Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги
|
2. Тендер натижасига кўра сервер, тармоқ, маълумотларини сақлаш қурилмалари, виртуализация, маълумотлар базасинибошқариш ва бошқа дастурий таъминотларни харид қилиш.
|
2022 йил декабрь
|
3. Сервер ва тармоқ қурилмаларини монтаж қилиш, дастурий таъминотларни созлаш ва барча ички ишлар органлари хизмати учун зарур бўлган платформаларни жорий қилиш.
|
2023 йил
февраль
|
4. Мавжуд маълумотларни қайта ишлаш марказларини захиралаш, замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда интеграциялаш.
|
2023 йил
март
|
5. Ягона маълумотларни қайта ишлаш марказини синов тариқасида ишга тушириш.
|
2023 йил
март
|
8.
|
Барча ички ишлар органлари ўртасида ўзаро тезкор электрон ҳамкорликни амалга ошириш, шунингдек, бошқа идоралар билан юқори тезликда ҳимояланган электрон ахборот алмашиш имкониятини яратиш мақсадида ички ишлар органларида локал тармоқларини такомиллаштириш ва ягона ҳимояланган корпоратив тармоғини яратиш.
|
1. Тендер натижасига кўра локал тармоқ учун асосий ва бирламчи қурилмаларни харид қилиш.
|
2022 йил
март
|
Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги
|
2. Жойларда локал тармоқ технологиялари қурилмаларини ва кабелларни ўрнатиш, монтаж қилиш ҳамда оптик толали алоқа тармоқларини жорий қилиш.
|
2023 йил
март
|
3. Барча ички ишлар органлари маълумотлар узатиш тармоқларини ўзаро интеграция қилиш ва ягона ҳимояланган корпоратив тармоқни ташкил этиш.
|
2023 йил
март
|
9.
|
Маъмурий баённомани электрон тарзда шакллантириш, қидирувдаги шахслар ва олиб қочилган транспорт воситалари ҳақида маълумотни реал вақт режимида олишкаби қулайликлар яратиш учун Ички ишлар вазирлгининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматига 7 000 дона ва патруль-пост хизматига 4 000 дона мобил планшет воситаларини харид қилиш.
|
1. Тендер натижасига кўра мобил планшет воситаларини харид қилиш.
|
2021 йил
декабрь
|
Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги
|
2. Мобил планшетларни ички ишлар органларининг ахборот ресурсларига улаш.
Бунда барча маълумотлар ҳимояланган мобил тармоқ канали орқали узатилади.
|
2022 йил
март
|
3. Мобил планшет воситаларини тасдиқдан ўтган меъёр асосида фойдаланишга топшириш.
|
2022 йил
май
|
10.
|
Жамоат хавфсизлигини таъминлашда фуқаролар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларни, шу жумладан маҳкумлар ва вақтинча ушлаб турилган шахсларга нисбатан ходимлар ҳаракатларини назорат қилиш учун патруль-пост хизмати ходимларини қўшимча 3 000 дона бодикамера билан таъминлаш.
|
1. Тендер натижасига кўра бодикамера воситаларини харид қилиш.
|
2022 йил
январь
|
Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги
|
2. Бодикамераларни ички ишлар органларининг ахборот ресурсларига улаш.
Бунда барча маълумотлар ҳимояланган мобил тармоқ канали орқали узатилади.
|
2022 йил
март
|
3. Бодикамера воситаларини тасдиқдан ўтган меъёр асосида фойдаланишга топшириш.
|
2022 йил
июнь
|
11.
|
Жамоат тартибини сақлаш, профилактик ва тезкор тадбирлар давомида тезкор алоқани таъминлаш мақсадида ички ишлар органлари ходимларини қўшимча 16 000 дона рақамли радиоалоқа воситалари билан таъминлаш.
|
1. Ўрнатилган тартибда радиоалоқа тизимларини харид қилиш.
|
2022 йил
январь
|
Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги
|
2. Ҳудудлараро замонавий тармоқ технологияларини жорий қилиш ва соҳавий хизматлар фаолиятида зарур бўлган ягона радиоалоқа тармоғини шакллантириш.
|
2022 йил
май
|
3. Радиоалоқа тизимларини тақсимланган меъёрга кўра ҳудудлар кесимида фойдаланишга топшириш.
|
2022 йил
май
|
12.
|
Ички ишлар органлари Пробация хизмати назорати остидаги шахсларнинг хулқ-атвори устидан назорат қилиш учун электрон браслетдан фойдаланиш амалиётини жорий этиш.
|
1. Электрон браслет бўйича техник топшириқ лойиҳасини ишлаб чиқиш.
|
2021 йил
декабрь
|
Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги
|
2. Лойиҳани белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.
|
2022 йил
январь
|
3. Техник-иқтисодий ҳисобларни ишлаб чиқиш.
|
2022 йил
март
|
4. Тендерларни ўтказиш.
|
2022 йил
май
|
5. Электрон браслетларни харид қилиш ва хизмат фаолиятига татбиқ қилиш.
|
2022 йил
июнь
|
13.
|
Ички ишлар органлари Пробация хизматининг "Марказлашган электрон тизими"ни модернизация қилиш.
|
1. Ахборот тизимини такомиллаштиришни кўзда тутувчи техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказиш.
|
2022 йил
январь
|
Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
|
2. Тизимни такомиллаштиришни қўзда тутувчи техник топшириқлар асосида янги функцияларни ишлаб чиқиш.
|
2022 йил
май
|
3. Чекка ҳудудлардаги ходимлар учун ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича ўқув семинарларини ташкил қилиш.
|
2022 йил
май
|
4. Ахборот тизимларининг доимий равишда ишлашини таъминлаш мақсадида техник қўллаб-қувватлашни ташкил қилиш.
|
йил давомида
(доимий)
|
2.2. Ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базасини
жорий этиш ва мавжуд тизимларни модернизация қилиш
|
14.
|
Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Хоразм, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида жиноят ва ҳодисаларни рўйхатга олишнинг "102" автоматлаштирилган тизимини жорий этиш.
|
1. Тегишли ҳудудларда сервер ва оператор хоналари ажратилиб, муҳандислик ишларини ва қурилма монтажини амалга ошириш.
|
2022 йил
май
|
Ички ишлар вазирлиги Бош прокуратура, Кадастр агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
2. Ҳудудларда "102" тизимини ишга тушириш ишларини тўлиқ якунлаш.
|
2022 йил
август
|
15.
|
Ички ишлар органларининг"E-Kadr" марказлашган автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий қилиш.
|
1. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.
|
2022 йил
январь
|
Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги
|
2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказиш.
|
2022 йил
март
|
3. Тизимни синов тариқасида вазирликнинг марказий маҳкамасида ишга тушириш.
|
2022 йил
май
|
4. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва тизимни барча ҳудудларда жорий этиш.
|
2022 йил
август
|
16.
|
Электрон тиббий карталар жорий этиш механизмларини ишлаб чиқиш, дори воситалари айланишини назорат қилиш, касалликлар динамикасини реал вақт режимида кузатиш ва тиббий хизмат кўрсатиш жараёнларида шаффофликни таъминлаш мақсадида "E-Med" комплекс ахборот-таҳлилий тизимини жорий қилиш.
|
1. Дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи ташкилотлар ўртасида тендер савдоларини ўтказиш ва натижаларига кўра тизмини яратиш чораларини кўриш.
|
2022 йил
январь
|
Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги
|
2. Ахборот тизимини яратиш ва Тиббиёт бошқармаси, Стоматологик поликлиника ҳамда Марказий поликлиника фаолиятида синов тариқасида ишга тушириш.
|
2022 йил
март
|
3. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва ахборот тизимини тўлиқ ишга тушириш.
|
2022 йил
июнь
|
17.
|
Вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида маҳбуслар ҳаракатланиши, уларнинг ҳисобини реал вақт режимида юритиш ва олиб кирилиши/ чиқилишини назорат қилиш мақсадида ички ишлар органлари вақтинчалик сақлаш ҳибсхоналарининг назорат- мониторинги ахборот тизимини жорий қилиш ва манфаатдор идораларга улаш.
|
1. Лойиҳаолди муҳандислик-тадқиқот ишларини амалга ошириш.
|
2022 йил
январь
|
Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Молия вазирлиги
|
2. Ўтказилган муҳандислик-тадқиқот ишлари натижаларига кўра техник топшириқ лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
2022 йил
март
|
3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиб, синов тариқасида жорий қилиш.
|
2022 йил
июнь
|
4. Ходимларни тизимдан фойдаланиш бўйича ўқитиш ва тизимни тўлиқ ишга тушириш.
|
2022 йил
август
|
18.
|
Шахснинг геномига оид маълумотлари автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш.
|
1. Геном ахборот тизими бўйича ягона автоматлаштирилган маълумотлар базасига аппарат-дастурий таъминоти бўйича техник топшириқ ишлаб чиқиш.
|
2022 йил
январь
|
Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги
|
2. Одам ДНКсининг суд-биологик экспертизаси ўтказишга мўлжалланган лаборатория қурилмалари рўйхатини шакллантириш ва техник топшириқ тайёрлаш.
|
2022 йил
май
|
3. Одам ДНКсининг суд-биологик экспертизасини ўтказишга мўлжалланган лаборатория қурилмалари ва геном ахбороти бўйича ягона автоматлаштирилган маълумотлар базасига аппарат-дастурий таъминотини харид қилиш.
|
2022 йил
август
|
19.
|
Ички ишлар органларида ҳужжат алмашинувини автоматлаштириш, ҳужжатларнинг электрон архивини юритиш ва ижро ҳолатини назорат қилиш мақсадида ягона ҳимояланган электрон ҳужжат айланиш тизимини жорий қилиш.
|
1. Тендер натижаларига кўра комплекс дастурий таъминотларни харид қилиш.
|
2023 йил
феврал
|
Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
|
2. Сервер ва тармоқ қурилмаларини ўрнатиш, монтаж қилиш ва дастурий таъминотни созлаш.
|
2022 йил
июль
|
3. Жойлардаги ишчи компьютерларни ушбу тизимга улаш.
|
2022 йил
давомида
|
4. Ходимларни тизимдан фойдаланиш бўйича ўқитиш ва тизимни тўлиқ ишга тушириш.
|
2022 йил
давомида
|
2.3. Ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш
|
20.
|
Хизматга оид маълумотларни ички ишлар органларинингкорпоратив тармоғидан чиқиб кетишини олдини олиш ва ходимларнинг ҳаракатлари устидан ичкиназоратни амалга ошириш бўйича мониторинг тизимини жорий этиш.
|
1. Ички ишлар вазирлигининг марказий маҳкамасида дастурий таъминот ва тегишли қурилмаларни харид қилиш ва ўрнатиш.
|
2022 йил
май
|
Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги
|
2. Ҳудудий профилактика хизматининг бўлинмаларидаги мобил қурилмалар ва барча компьютерларни тизимга улаш.
|
2022 йил
июнь
|
21.
|
Ички ишлар органлари ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларини ахборот хавфсизлиги талаблари бўйича мониторинг қилиш тизимини жорий қилиш.
|
1. Техник топшириқ ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.
|
2022 йил
март
|
Ички ишлар вазирлиги, Киберхавфсизлик маркази ДУК, Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги
|
2. Дастурий таъминот яратиш ва мавжуд тизимлар билан интеграция қилиш.
|
2022 йил
август
|
3. Мониторинг тизимини тўлиқ ишга тушириш.
|
2023 йил
март
|
22.
|
Ички ишлар органлари маълумотлар базаларидаги шахсга доир маълумотлар ҳимоясини таъминлаш.
|
1. Техник топшириқ ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.
|
2022 йил
май
|
Ички ишлар вазирлиги, Киберхавфсизлик маркази ДУК, Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги
|
2. Дастурий таъминот яратиш ва жорий қилиш.
|
2022 йил
сентябрь
|
3. Маълумотларни ҳимоялаш воситаларини барча тегишли ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларида ишга тушириш.
|
2022 йил
декабр
|
23.
|
Ички ишлар органлари маълумотлар узатиш тармоқлари ва ахборот тизимларида ахборотни криптографик ҳимоялаш воситаларини жорий қилиш
|
1. Техник топшириқ ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.
|
2021 йил
декабрь
|
Ички ишлар вазирлиги, Киберхавфсизлик маркази ДУК, Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги
|
2. Дастурий таъминот яратиш, харид қилиш ва мавжуд тизимлар билан интеграция қилиш бўйича ташкилий ишларни амалга ошириш.
|
2022 йил
апрель
|
3. Маълумотлар узатиш тармоқларида ахборотларни криптографик ҳимоялаш воситаларини жорий қилиш.
|
2022 йил
июнь
|
4. Ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларида ахборотларни криптографик ҳимоялаш воситаларини жорий қилиш.
|
2022 йил
сентябрь
|
III. ТЕРГОВ ДЕПАРТАМЕНТИ ВА ҲУДУДИЙ ТЕРГОВ БЎЛИНМАЛАРИ
ФАОЛИЯТИГА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШ
|
3.1. Рақамли инфратузилмани ривожлантириш
|
24.
|
Ички ишлар органларининг ҳудудий тергов бўлинмаларини 300 та компьютер жамланмалари (принтер, UPS) ва 200 та ноутбук билан таъминлаш.
|
1. Зарур техника воситалари ўрнатилган тартибда харид қилиш ва тақсимлаш.
|
2022 йил
май
|
Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги
|
Ички ишлар органларининг барча ҳудудий тергов бўлинмаларида сўроқ қилиш жараёнининг стенографик ёзиб олиниши, видеокузатув, шунингдек, тергов ҳаракатларини аудио ва видеоқайд этиш тизимлари билан жиҳозланган махсус тергов хоналарини ташкил этиш.
|
2. Ҳудудий тергов бўлинмаларида махсус хоналарни ташкил этиш бўйича мавжуд имконият ва эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда, моддий техник воситалар, алоқа тизимлари ва қурилиш-таъмирлаш ҳисоб-китоблар юзасидан техник топшириқларини ишлаб чиқиш.
|
2022 йил
июль
|
Ички ишлар вазирлиги,
Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
Молия вазирлиги
|
3. Махсус тергов хоналарини ташкил этиш учун қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши зарур бўлган ҳудудий тергов бўлинмаларида смета харажатларини шакллантириш.
|
2022 йил
август
|
4. Махсус тергов хоналарини тўлиқ фойдаланишга топшириш ва амалга оширилган ишлар юзасидан кўргазмали ахборот тайёрлаш.
|
2023 йил
март
|
3.2. Ахборот тизимлари ва маълумотлар базасини жорий
этиш ва мавжуд тизимларни модернизация қилиш
|
25.
|
Ички ишлар органларининг барча тергов бўлинмаларига процессуал ҳаракатларни автоматик равишда тасвирга олиш имконини берувчи "E-Тергов" махсус дастурини босқичма-босқич жорий қилиш.
|
1. Ҳудудий тергов бўлинмаларида жиноят ишлари бўйича процессуал ҳаракатлар ёзиб олинган видеоматериалларни сақлаш имконини берувчи электрон архивларни яратиш.
|
2022 йил
март
|
Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура
|
2. Ички ишлар органларининг барча тергов бўлинмаларида "E-Tergov" махсус дастурини жорий этиш ишларини якунлаш.
|
2022 йил
июль
|
26.
|
"Терговчи" ахборот дастурий-таъминотини ишлаб чиқиш ва ички ишлар органларида жорий этиш.
|
1. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.
|
2022 йил
январь
|
Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги
|
2. Тизимни яратиш юзасидан ташкилий-техник ишларни амалга ошириш.
|
2022 йил
май
|
3. Тизимни синов тариқасида вазирлик ҳузуридаги Тергов департаменти ва Тошкент шаҳар тергов бўлинмаларида ишга тушириш.
|
2022 йил
июль
|
IV. ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИ БЎЛИНМАЛАРИ ФАОЛИЯТИГА
РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШ
|
4.1. Рақамли инфратузилмани ривожлантириш
|
27.
|
Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг (агрегат рақамларини текшириш хизматлари) ҳудудий бўлинмаларини 70 дона мобил планшет билан таъминлаш.
|
1. Мобил планшетларни ҳарид қилиш.
2. Мобил планшетлар ёрдамида "Автомотранспорт ҳисоби" ахборот тизими орқали агрегат рақамларини текшириш имкониятини жорий этиш.
|
2022 йил
январь
|
Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
|
28.
|
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг бўлинмаларида телекоммуникация хизматлари сифатини ошириш.
|
Телекоммуникация хизматлари учун тузилган мавжуд шартномаларни хатловдан ўтказиш, шунингдек, барча ҳудудий бўлинмаларини оптик толали алоқа линиясига улаш орқали корпоратив тармоқ тезлигини ошириш (камида 50-Мб/с).
|
2022 йил
февраль
|
Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
|
29.
|
Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий бўлинмалари учун 150 та компьютер жамланмалари ва 200 дона мобил планшет билан таъминлаш.
|
Рақамли воситалар ва техникаларни ҳарид қилиш.
|
2021-2022
йиллар
мобайнида
|
Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги
|
30.
|
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида автотранспорт воситасида таъқиқ мавжудлигини текшириш имкониятини жорий этиш.
|
1. Ахборот тизимларини интеграция қилиш бўйича технологик йўриқнома ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
2021 йил
декабрь
|
Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги
|
2. Техник ишларни якунлаш ва хизматни жорий этиш.
|
2022 йил
январь
|
31.
|
Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юридик шахслар томонидан янги автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун ишончнома, ариза юбориш ҳамда тўловларни электрон амалга ошириш имкониятини яратиш.
|
1. Портал орқали юридик шахслар томонидан янги автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун ишончнома, ариза юбориш ҳамда тўловларни электрон амалга ошириш бўйича қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
2022 йил
сентябрь
|
Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
|
2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва "Автомотранспорт ҳисоби" ахборот тизимини интеграция қилиш бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
2022 йил
октябрь
|
3. Хизматни Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ишга тушириш.
|
2022 йил
ноябрь
|
32.
|
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ва ҳудудий бошқармаларида сервер хоналари ва техник таъминотни такомиллаштириш ҳамда сақлаш функциясига эга бўлган маълумотларни қайта ишлаш ягона марказини яратиш.
|
1. Муҳандислик тадқиқот ишларини ўтказиш.
|
2022 йил
сентябрь
|
Ички ишлар вазирлиги
|
2. Хоналарни тайёрлаш, сервер жиҳозлари ва таъминот дастурларини харид қилиш.
|
2022 йил
декабрь
|
3. Монтаж ишларини тугаллаш ва фойдаланишга топшириш.
|
33.
|
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳудудий бўлинмаларида тармоқлараро экран аппарат-дастурий таъминоти ва антивирус дастурий таъминотларини жорий қилиш.
|
1. Техник топшириқни тасдиқлаш.
|
2022 йил
май
|
Ички ишлар вазирлиги, "Киберхавфсизлик маркази" ДУК
|
2. Лойиҳани босқичма-босқич жорий қилиш бўйича тармоқ графигини тасдиқлаш.
|
2022 йил
июнь
|
3. Лойиҳа доирасидаги воситаларни харид қилиш ва ўрнатиш.
|
2022 йил
сентябрь
|
34.
|
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида электрон навбат қурилмавий дастурий автоматлаштирилган тизимини жорий этиш.
|
1. Техник ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.
|
2022 йил
август
|
Ички ишлар вазирлиги
|
2. Электрон навбат тизимини босқичма-босқич ўрнатиш бўйича шартнома тузиш.
|
2022 йил
сентябрь
|
3. Электрон навбат тизимини ўрнатиш бўйича тармоқ графигини тасдиқлаш.
|
2022 йил
октябрь
|
4. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва ахборот тизимини бўлимларда ишга тушириш.
|
2022 йил
давомида
|
4.2. Янги ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини
жорий этиш ва мавжуд тизимларни модернизация қилиш
|
35.
|
Амалдаги ахборот тизимларини ягона платформага ўзаро интеграция қилиш орқали Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ягона автоматлаштирилган ахборот-таҳлил тизимини жорий этиш.
|
1. Тасдиқланган техник топшириқ асосида тендер савдоларини ўтказиш.
|
2022 йил
май
|
Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги
|
2. Ўтказилган тендер савдолари натижасига асосий ва бирламчи қурилмаларни харид қилиш.
|
2022 йил
июнь
|
3. Дастурий таъминотни синов тариқасида босқичма-босқич ишга тушириш.
|
2022 йил
сентябрь
|
4. Тизимни тўлиқ ишга тушириш.
|
2022 йил
декабрь
|
36.
|
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг "Автомотранспорт ҳисоби" ахборот тизимини қуйидагиларни инобатга олган ҳолда такомиллаштириш:
аризани шакллантириш ва ҳисоб варақалари билан чоп этиш имкониятини жорий этиш;
агрегат рақамларини текшириб, электрон тасдиқлаш имкониятини яратиш.
электрон тўловларни амалга ошириш ва улар ҳақидаги маълумотларни реал вақт режимида кўзатиб бориш;
хизмат якунида аризачи томонидан биометрик маълумотлар асосида идентификациялаш ёки электрон имзо орқали тасдиқлаш имкониятини жорий этиш.
|
Техник талабларни шакллантириш ва тасдиқлаш ҳамда тасдиқланган техник талаблар асосида "Автомотранспорт ҳисоби" ахборот тизимини такомиллаштириш.
|
2022 йил
январь
|
Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
|
37.
|
"Ўзавтосаноат" АЖ томонидан автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ихтисослаштирилган савдо корхонаси томонидан бериладиган ҳисоб-маълумотномани (шу жумладан ўрнатилган газ балон тўғрисидаги маълумотлар) идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда автоматик тарзда олиш механизмини йўлга қўйиш.
|
Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш, ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш орқали электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.
|
2022 йил
февраль
|
"Ўзавтосаноат" АЖ, Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
|
38.
|
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан жорий этилиши режалаштирилган Ягона ахборот тизимида махсус савдо ташкилотлари томонидан (ишлаб чиқарувчининг вакили, воситачи дистрибьюторлик) бериладиган ҳисоб- маълумотномаларни электрон юритиш модулини жорий этиш.
|
Хусусий савдо ташкилотлари (ишлаб чиқарувчининг вакили, дистрибьютор) томонидан бериладиган маълумотномаларни Ягона ахборот тизимида электрон ҳисоб- маълумотномаларни рўйхатдан ўтказиш ва юбориш имкониятларига эга модулни жорий этиш.
|
2022 йил
февраль
|
Ички ишлар вазирлиги
|
39.
|
Нотариуслар томонидан расмийлаштирилган ишончномалар, олди-сотди, ҳадя ва мерос маълумотларни жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини бириктирган ҳолда ўзаро интеграция қилиш.
|
1. "Нотариус" ахборот тизимида автотранспорт воситасини бошқариш, тасарруф этиш, олди-сотди, ҳадя ва мерос бўйича расмийлаштириладиган ҳужжатларни шакллантиришда фуқаронинг ЖШШИРни бириктиришни жорий этиш.
|
2022 йил
февраль
|
Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги
|
2. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
2022 йил
март
|
3. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш, ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш орқали электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.
|
2022 йил
апрель
|
40.
|
Тергов органлари ва кредит бюролари томонидан автотранспорт воситасига таъқиқни электрон тарзда қўйиш ҳамда ечиш амалиётини жорий этиш.
|
1. Автотранспорт воситасига таъқиқни фақатгина Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг "Автомотранспорт ҳисоби" ахборот тизими орқали қўйиш ҳамда ечиш бўйича регаламент ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2. Тасдиқланган регламент асосида автотранспорт воситасига таъқиқни "Автомотранспорт ҳисоби" ахборот тизими орқали қўйиш ҳамда ечиш амалиётини жорий этиш.
|
2022 йил
январь
|
Ички ишлар вазирлиги, Банклар ассоциацияси, "Кредит ахборот-таҳлилий маркази" кредит бюроси
|
41.
|
"Нотариус" ахборот тизимида гаровга қўйилган автотранспорт воситаси (кўчмас мулк) бўйича таъқиқни электрон ҳамкорлик орқали ечиш механизмини йўлга қўйиш.
|
Гаровга қўйилган автотранспорт воситаси (кўчмас мулк) бўйича таъқиқ тижорат банклари томонидан ечилганда "Нотариус" ахборот тизимида гаров эгасининг маълумотлари асосида электрон ҳамкорлик орқали автоматик ечиш амалиётини жорий этиш .
|
2022 йил
апрель
|
Адлия вазирлиги, Марказий банк, Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
|
42.
|
Автотранспорт воситаларининг картотека маълумотномаларини рақамлаштириш орқали рўйхатга олиш жараёнларини автоматлаштириш ҳамда экстерриториал тамойили асосида хизмат кўрсатиш имкониятини кенгайтириш.
|
1. Автотранспорт воситаларига тегишли мавжуд картотека маълумотномаларини рақамлаштиришорқали электрон маълумотлар базасини шакллантириш.
2. Шакллантирилган маълумотлар базаси асосида автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш хизматини экстерриториал тамойили асосида олиш имкониятини жорий этиш.
|
2022 йил
март
|
Ички ишлар вазирлиги
|
43.
|
Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни ташиш фаолияти билан боғлиқ лицензиялар маълумотлар базаси билан ДЙҲХХнинг тегишли ахборот тизимларини интеграция қилиш.
|
1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-хизмат) яратиш, ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш орқали электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.
|
2022 йил
февраль
|
Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги
|
44.
|
Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларинин гмалака оширгани тўғрисидаги сертификатларнинг электрон реестрини шакллантириш.
|
1. Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширгани тўғрисидаги сертификатларнинг электрон реестрини яратиш бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказиш.
|
2022 йил
январь
|
Ички ишлар вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
|
2. Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширгани тўғрисидаги сертификатларнинг электрон реестрини ишга тушириш.
|
2022 йил
февраль
|
45.
|
Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун давлат рақами белгисини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришни ва ҳисоб-китобларни ўтказишни таъминлайдиган биржанинг дастурий мажмуини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот тизими билан интеграция қилиш.
|
1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
2021 йил
декабрь
|
Ички ишлар вазирлиги, "Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси" АЖ
|
2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш, ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш орқали электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.
|
2022 йил
январь
|
46.
|
Ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш, алмаштириш ва йўқолганлари ўрнига янгисини бериш хизматларини фақатгина фуқаро аризасига мувофиқ олиш тартибини жорий этиш ҳамда электрон кўринишга ўтказиш.
Бунда, оҳирги 12 ойда авторанспорт воситасини хайдаганлик ва хайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топширганлигини тасдиқловчи ҳужжатни электрон кўринишга ўтказиш ва қоғоз кўринишда талаб қилиш амалиётини бекор қилиш.
|
1. Давлат хизматини кўрсатиш учун ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларини такомиллаштириш ҳамда ташкилий-техник тадбирлар белгилаш.
|
2022 йил
август
|
Ички ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
2. Қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.
|
2022 йил
октябрь
|
47.
|
Йўл-патруль хизмати ходимининг дислокациясининг (бириктирилган ҳудуд) рақамли харитасини яратиш.
|
1. Рақамли харитани яратиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш ҳамда ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш.
|
2022 йил
март
|
Ички ишлар вазирлиги
|
2. Тасдиқланган техник топшириқ асосида Йўл-патруль хизмати ходимининг дислокациясининг (бириктирилган ҳудуд) рақамли харитасини ишга тушириш.
|
2022 йил
август
|
48.
|
Автотранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш, двигатель ўрнатиш ҳамда алмаштириш учун рухсатнома бериш фаолиятини электрон шаклга тўлиқ ўтказиш.
|
1. Давлат хизматларини кўрсатишнинг бизнес жараёнларини ўрганиш ва оптималлаштириш юзасидан таклифларни шакллантириш.
|
2022 йил
май
|
Ички ишлар вазирлиги
|
2. Қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.
|
2022 йил
август
|
49.
|
Чет давлат дипломатик корпус ходимлари ва ишчиларига, чет давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳайдовчилик ҳужжатларини бериш, чиқариш давлат хизматини электрон шаклга ўтказиш.
|
1. Давлат хизматларини кўрсатишнинг бизнес жараёнларини ўрганиш ва оптималлаштириш юзасидан таклифларни шакллантириш.
|
2022 йил
май
|
Ички ишлар вазирлиги
|
2. Қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.
|
2022 йил
август
|
4.3. Интерактив давлат хизматлари
|
50.
|
Транспорт воситалари эгалари фуқаролик жавобгарлигининг мажбурий суғурта қилиш бўйича ягона ахборот тизимига суғурта ташкилотлари томонидан расмийлаштирилган суғурта шартномалари тўғрисидаги маъмотларни реал вақт режимида киритилишини таъминлаш ва ушбу маълумотларни "Электрон ҳукумат" платформасига тақдим этиш.
|
1. Тегишли суғурта ташкилотлари ягона ахборот тизимига расмийлаштирилган барча суғурта шартномалари (суғурта полиси), суғурта даъволари тўғрисидаги маъмотларни реал вақт режимида тўлиқ киритилишини таъминлаш.
Бунда суғурта ташкилотлари учун ягона ахборот тизимида шахсий кабинетлар яратиш ёки уларнинг ахборот тизимларини ягона ахборот тизим билан интеграция қилиш.
|
2021 йил
декабрь,
кейинчалик
доимий
|
Суғурта тўловларни кафолатлаш жамғармаси, Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, тегишли суғурта ташкилотлари, "UZINFOCOM" МЧЖ
|
2. Мажбурий суғурта бўйича тўлиқ Е-полисга ўтиш, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига тегишли ўзгартиришларни киритиш.
|
2023 йил
1 январдан
бошлаб
|
3. Ягона ахборот тизимини Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот тизимлари ва "Электрон ҳукуматнинг" платформасига интеграцияқилиш бўйича технологик йўриқнома ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
2021 йил
ноябрь
|
4. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш, ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш орақли электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.
|
2021 йил
декабрь
|
5. Мазкур ахборот тизимларни тўлиқ, узлуксиз ва барқарор ишлашини таъминлаш.
|
доимий
|
51.
|
Қуйидагиларни назарда тутувчи автотранспорт воситаларини ички ишлар органларида қайта рўйхатдан ўтказиш амалиётини жорий этиш:
автотранспорт воситаси билан боғлиқ битимларни (олди-сотди, алмаштириш, ҳадя, мерос) асл нусхасини қоғоз кўринишида сақлаш амалиётини қайта кўриб чиқиш;
автотранспорт воситасини қайта рўйхатдан ўтказишда харидор томонидан фақатгина шахсини тасдиқловчи ҳужжатни (тегишли ҳолларда давлат рақам белгиси ва қайд этиш гувоҳномасини) тақдим этиш орқали олди-сотди шартномасини реал вақт режимида электрон олишни йўлга қўйиш.
|
1. Ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш.
2. Қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.
|
2022 йил
июль
|
Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
|
52.
|
Атотранспорт воситаларига ўрнатилган газ балон ускуналари ва уларнинг апрресофка муддатлари реестрини шакллантириш ҳамда ускуналарни ўрнатиш билан шуғулланувчи фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига ахборот хавфсизлиги талабларини инобатга олган ҳолда, ушбу реестрга маълумотларни киритиш имкониятини яратиш.
|
1. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказиш.
|
2021 йил
декабрь
|
Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдантартибга солиш агентлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси
|
2. Реестрни ишга тушириш.
|
2022 йил
май
|
3. Реестрдаги маълумотларни реал вақт режимида тўлдириб борилишини таъминлаш.
|
доимий
|
53.
|
Юридик шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза юбориш ва тўловларни электрон амалга ошириш ҳамда автотранспорт воситасининг давлат рақами белгиси ёрдамида қайд этиш орқали электрон қайд варағини автоматик тўлдирилишини таъминлаш.
|
1. Юридик шахслар томонидан техник кўрик кунини белгилаб, транспорт воситаларининг давлат рақами орқали тоифасини аниқлаб ариза юбориш имкониятини яратиш.
|
2022 йил
апрель
|
Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
|
2. Тўлов суммасини транспорт воситалари тоифасидан келиб чиқиб, автоматик тарзда шакллантириш ва инвойс асосида тўловни амалга ошириш.
|
2022 йил
май
|
3. Қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.
|
2022 йил
август
|
54.
|
Жисмоний шахслар томонидан техник кўрикдан ўтиш учун электрон тўловларни амалга ошириш (М1 тоифадаги автотранспорт воситалари бундан мустасно).
|
1. Автотранспорт воситасининг қайд этиш гувоҳномаси рақамлари орқали унинг тоифасини аниқлаш ва тўлов учун инвойс шакллантириш.
|
2022 йил
март
|
Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
|
2. Тўловни амалга оширгандан сўнг инвойс рақами орқали тўловни тасдиқлаш имкониятини яратиш.
|
2022 йил
апрель
|
55.
|
Файзиобод рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлимлари намунасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатишнинг янги тизимини жорий қилиш.
|
1. Бўлимни аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари электрон шаклда кўрсатиш соҳасида намунавий рақамли масканга айлантириш концепциясини ишлаб чиқиш ва Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш.
|
2022 йил
март
|
Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги
|
2. Концепцияни амалга ошириш учун зарур қурилиш ишларини амалга ошириш ҳамда техник воситаларни харид қилиш.
|
2022 йил
май
|
3. Файзиобод бўлими тажрибасини бошқа бўлинмаларда татбиқ этиш ва қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчлалар киритиш бўйича таклифларни киритиш.
|
2022 йил август
|
56.
|
Юридик шахслар томонидан транспорт воситалари гуруҳини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш далолатномаси тақдим этиш амалиётини бекор қилиш бўйича таклиф тайёрлаш.
|
Қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.
|
2022 йил
август
|
Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги
|
57.
|
Автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасида фуқароларнинг рўйхатдан ўтган манзилини чоп этиш амалиётини қайта қўриб чиқиш.
|
Қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.
|
2022 йил
август
|
Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги
|
58.
|
Ваколатли давлат органлари томонидан ушланган транспорт воситаларини сақлаш жойлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш орқали кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш.
|
Транспорт воситаларини сақлаш жойлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
2022 йил
август
|
Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
|
V. МИГРАЦИЯ ВА ФУҚАРОЛИКНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ БОШ БОШҚАРМАСИ
ФАОЛИЯТИГА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШ
|
5.1. Рақамли инфратузилмани ривожлантириш
|
59.
|
Ҳудудий миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларини 120 дона жамланма компьютер ҳамда 250 дона мобил планшет қурилмалари билан таъминлаш.
|
Рақамли воситалар ва техникаларни ҳарид қилиш.
|
2022 йил
май
|
Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги
|
60.
|
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларини электрон навбат тизими қурилмалари билан босқичма-босқич таъминлаш.
|
1. Техник ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.
|
2022 йил
май
|
Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги
|
2. Қурилмаларни харид қилиш ҳамда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига босқичма-босқич ўрнатиш.
|
2022 йил
давомида
|
61.
|
Инсон омилисиз идентификация ID-картаси ёрдамида аҳолига давлат хизматларини кўрсатувчи "Ақлли инфокиоск" тизимини яратиш.
|
1. Техник ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
2022 йил
июнь
|
Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги
|
2. Қурилмаларни харид қилиш ва бўлинмаларга босқичма-босқич ўрнатиш.
|
2022 йил декабрь
|
5.2. Интерактив давлат хизматлари
|
62.
|
Чет давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистонда виза муддатларини узайтириш ва доимий яшашга қолиш билан боғлиқ мурожаатларини интерактив тарзда қабул қилиш ва кўриб чиқиш.
|
Ҳар бир давлат хизмати учун ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларини яратиш юзасидан ташкилий-техник тадбирларни белгилаш.
|
2022 йил
март
|
Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
VI. ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ ДЕПАРТАМЕНТИ ФАОЛИЯТИГА
РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШ
|
6.1. Рақамли инфратузилмани ривожлантириш:
|
63.
|
Манзил колонияларга оптик толали алоқа кабелларини ётқизиш.
|
1. Манзил колонияларга оптик толали алоқага улаш ва локал тармоқни яратиш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқиш.
|
2021 йил
декабрь
|
Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги
|
2. Локал тармоқ учун зарур бўлган қурилмаларни харид қилиш, локал тармоқни қўриш учун кабелларни ётқазиш, тармоқ қурилмаларини монтаж қилиш ва созлаш.
|
2022 йил
май
|
3. Оптик тола алоқа кабеллари етиб бормаган манзил колонияларга оптик толали алоқа кабелларини ётқизиш режа-график ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
2022 йил
апрель
|
64.
|
Жазони ижро этиш хизмати ходимларини 467 дона радиоалоқа воситалари ва 342 дона бодикамералар билан таъминлаш. 200 та компьютер жамланмалари (принтер, UPS), 5000 дона веб-камералар билан таъминлаш.
|
Рақамли воситалар, техникалар ва дастурий таъминотни харид қилиш.
|
2021-2022
йиллар
мобайнида
|
Ички ишлар вазирлиги
|
65.
|
Жазони ижро этиш муассасаларининг назорат ўтиш жойларида хизмат олиб бориш жараёнини янги тартибда ташкил этиш учун 29 дона рентген сканер қурилмаларини жорий этиш.
|
1. Техник ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.
|
2022 йил
январь
|
Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси
|
2. Тасдиқланган техник топшириқ асосида тендер савдоларини ўтказиш.
|
2022 йил
июнь
|
3. Рентген сканер воситаларини харид қилиш учун танлов ўтказиш.
|
2022 йил
август
|
4. Рентген сканерларини ўрнатиш ва хизмат фаолиятига жорий этиш.
|
2022 йил
сентябрь
|