Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 12.10.2004 й. 374-сон "Маълумотларни узатиш тармоқларида Интернет-провайдерларнинг тармоқлараро ўзаро ҳамкорлигини тартибга солиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.11.2004 й. 1423-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
18.11.2004 й.
N 1423
ЎЗБЕКИСТОН
АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ
АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
12.10.2004 й.
N 374
БУЙРУҒИ
Маълумотларни узатиш тармоқларида
Интернет-провайдерларнинг тармоқлараро
ўзаро ҳамкорлигини тартибга солиш тартиби
тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
(2004 йил 28 ноябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Маълумотларни узатиш тармоқларида Интернет-провайдерларнинг, телекоммуникациялар операторларининг, шу жумладан маълумотлар узатиш тармоқлари операторларининг тармоқлараро ўзаро ҳамкорлигини тартибга солиш, Ўзбекистон Республикасининг "Телекоммуникациялар тўғрисида"ги Қонуни асосида белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилишларининг ягона тартибини белгилаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 215-сон қарорининг бажарилишини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН:
1. Маълумотларни узатиш тармоқларида Интернет-провайдерларнинг тармоқлараро ўзаро ҳамкорлигини тартибга солиш тартиби тўғрисида низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинганидан ўн кун ўтганидан кейин кучга кириши белгилансин.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш
агентлигининг Бош директори А. Арипов
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 45-46-сон, 480-модда.