Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.11.2021 й. 698-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий сиёсий жамғармаси тўғрисида" 1996 йил 8 ноябрдаги 394-сон қарорини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
19.11.2021 й.
N 698
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
"ЎЗБЕКИСТОН ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИ
ДЕМОКРАТЛАШТИРИШ ВА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ
ИЖТИМОИЙ СИЁСИЙ ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДА"
1996 ЙИЛ 8 НОЯБРДАГИ 394-СОН ҚАРОРИНИ ЎЗ
КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини демократиялаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий сиёсий жамғармаси тўғрисида" 1996 йил 8 ноябрдаги 394-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 19 ноябрь