Тижорат банкларининг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 27.11.2021 й. 3337-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг 18.11.2021 й. 20/3-сон қарори билан тасдиқланган)
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2021 йил 27 ноябрда 3337-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки бошқарувининг
2021 йил 18 ноябрдаги
1-ИЛОВА
Тижорат банкларининг ҳисоб сиёсати ва молиявий
ҳисоботларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ тижорат банклари (бундан буён матнда банк деб юритилади) томонидан ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шунингдек банкларнинг молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талабларни белгилайди.
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (International Financial Reporting Standards) (бундан буён матнда МҲХС деб юритилади) - Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари фонди томонидан қабул қилинган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун белгиланган тартибда тан олинган стандартлар ва унга тушунтиришлар;
ҳисоб сиёсати - банк томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишда, молиявий ҳисоботларни тайёрлашда ва тақдим этишда қўлланиладиган тамойиллар, қоидалар ва усуллар мажмуи;
молиявий ҳисобот - банкнинг ҳисобот санасидаги молиявий ҳолати, ҳисобот давридаги фаолиятининг молиявий натижаси ва пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги тизимлаштирилган ахборот.
2. Банклар ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботларни Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни, МҲХС ва ушбу Низомга мувофиқ ишлаб чиқадилар.
2-БОБ. БАНКЛАРНИНГ ҲИСОБ СИЁСАТИ
3. Банкнинг ҳисоб сиёсати банк бошқаруви томонидан ишлаб чиқилади ҳамда банкнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади.
4. Банкларда бухгалтерия ҳисобини юритиш жараёни имкон қадар автоматлаштирилган тарзда (инсон омилисиз) амалга оширилиши лозим.
5. Банкларнинг ҳисоб сиёсатига ўзгартиришлар киритилмайди, бундан мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳоллар мустасно.
Қонунчилик ҳужжатлари ёки МҲХСга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан банклар ҳисоб сиёсатининг фақатгина ушбу ўзгартиришлар тааллуқли бўлган қисмини ўзгартиришга йўл қўйилади.
ҲИСОБОТИ
6. Банк бошқаруви молиявий ҳисоботларни тузади ҳамда тасдиқлаш учун банкнинг кузатув кенгашига тақдим этади.
7. Молиявий ҳисоботлар банкнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади.
Банк бошқаруви ва кузатув кенгаши молиявий ҳисоботларнинг қонунчилик ҳужжатлари ва МҲХСга мувофиқ ҳолда бўлиши учун жавобгар ҳисобланади.
8. Банкларнинг молиявий ҳисоботлари қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот;
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот;
мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисобот;
мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;
молиявий ҳисоботларни тушунтирувчи изоҳлар.
Молиявий ҳисоботларда очиб бериладиган ахборотларнинг тузилиши МҲХСга мувофиқ бўлиши лозим.
9. Банклар томонидан МҲХСдан келиб чиқиб, мазкур Низомнинг 8-бандида келтирилган ҳисоботлар номлари ўзгартирилган ҳолда тузилиши, шунингдек ҳисоботларда қўшимча маълумотлар киритилиши мумкин. Масалан, "фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот" номи ўрнига "умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот" номидан фойдаланилиши мумкин.
10. Мазкур низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
1-ИЛОВА
МОЛИЯВИЙ ҲОЛАТ ТЎҒРИСИДАГИ
ҲИСОБОТ
______ йил 31 декабрь ҳолатига кўра |
банк |
|
|
(банкнинг тўлиқ номи) |
|
Банк рўйхатга олинган рақам ____________________________________________
(минг сўмда)
Активлар |
Ўтган ҳисобот даври
|
Жорий ҳисобот даври |
Пул маблағлари ва пул маблағлари эквивалентлари
|
||
Бошқа банклардаги маблағлар
|
||
Қарз қимматли қоғозларига киритилган инвестициялар
|
||
Улушли қимматли қоғозларга киритилган инвестициялар
|
||
Ҳосилавий қимматли қоғозларга киритилган инвестициялар
|
||
Мижозларга берилган кредитлар, шу жумладан молиявий ижара
|
||
Асосий воситалар
|
||
Номоддий активлар
|
||
Фойдаланиш хуқуқи билан олинган активлар
|
||
Солиқ мажбуриятлари бўйича бўнак тўловлари
|
||
Бошқа молиявий активлар
|
||
Бошқа активлар
|
||
Жами активлар
|
||
Мажбуриятлар
|
||
Бошқа банкларнинг маблағлари
|
||
Мижозларнинг маблағлари
|
||
Тақдим этилган қарз қимматли қоғозлари
|
||
Бошқа қарз маблағлари
|
||
Субординар қарз маблағлари
|
||
Ижара бўйича мажбуриятлар
|
||
Бошқа молиявий мажбуриятлар
|
||
Фойда солиғи бўйича жорий мажбуриятлар
|
||
Кечиктирилган солиқ мажбуриятлари
|
||
Бошқа мажбуриятлар
|
||
Жами мажбуриятлар
|
||
Хусусий капитал
|
||
Акциядорлик капитали
|
||
Эмиссион даромад
|
||
Тақсимланмаган фойда
|
||
Жами хусусий капитал
|
||
Жами хусусий капитал ва мажбуриятлар
|
2-ИЛОВА
______ йил 31 декабрь ҳолатига кўра |
|
банк |
|
(банкнинг тўлиқ номи) |
|
ФОЙДА ЁКИ ЗАРАР ВА БОШҚА УМУМЛАШГАН
ДАРОМАД ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ
Банк рўйхатга олинган рақам _________________________________________
(минг сўмда)
Моддалар |
Ўтган ҳисобот даври
|
Жорий ҳисобот даври |
Самарали фоиз ставкаси усулида ҳисобланган фоизли даромадлар
|
||
Бошқа фоизли даромадлар
|
||
Самарали фоиз ставкаси усулида ҳисобланган фоизли харажатлар
|
||
Бошқа фоизли харажатлар
|
||
Соф фоизли маржа ва бошқа даромадлар
|
||
Кредит операциялари бўйича эҳтимолий йўқотишлар захираси
|
||
Эҳтимолий йўқотишлар бўйича захира шакллантирилгандан сўнг соф фоизли маржа ва бошқа даромадлар
|
||
Комиссион даромадлар
|
||
Комиссион харажатлар
|
||
Соф қиймати фойда ва зарарлар орқали тан олинадиган қимматли қоғозларга оид харажатларни чегирилган ҳолдаги даромадлар
|
||
Хорижий валюта операцияларидан харажатлар чегирилган ҳолдаги даромадлар
|
||
Ҳосилавий қимматли қоғозлардан харажатларни чегирган ҳолдаги даромадлар
|
||
Хорижий валютани қайта бахолашдан харажатларни чегирган ҳолдаги даромадлар
|
||
Бошқа операцион даромадлар
|
||
Маъмурий ва бошқа операцион даромадлар
|
||
Солиқ тўлангунча фойда/зарар
|
||
Фойда солиғи харажати/даромади
|
||
Жорий йилдаги фойда/зарар
|
||
Жорий йилдаги жами фойда
|
||
Банк акциядорлари учун хисобланадиган, ҳар бир акцияга тўғри келадиган фойда (ҳар бир акция учун сўмда)
|
3-ИЛОВА
|
банки учун йиллик |
(банкнинг тўлиқ номи) |
ХУСУСИЙ КАПИТАЛДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ
__________ йил 31 декабрь ҳолатига кўра
(минг сўмда)
Моддалар |
Банк муассислари учун ҳисобланадиган
|
|||
Акциядорлик капитали |
Эмиссион даромад |
Тақсимланмаган фойда
|
Жами |
|
1 январь 20__ йил ҳолатига қолдиқ
|
||||
Йилдаги фойда
|
||||
20__ йил учун жами даромад
|
||||
Эълон қилинган дивидендлар
|
||||
Акциялар эмиссияси
|
||||
31 декабрь 20__ йил ҳолатига қолдиқ |
||||
Йилдаги фойда
|
||||
20__ йил учун жами даромад
|
||||
Эълон қилинган дивидендлар
|
||||
31 декабрь 20__ йил ҳолатига қолдиқ
|
4-ИЛОВА
Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот
(бевосита усул*)
|
банк |
_______ йил 31 декабрь ҳолатига кўра |
(банкнинг тўлиқ номи) |
Банк рўйхатга олинган рақам ______________________________
(минг сўмда)
Моддалар
|
31 декабрь 20__ йил |
Операцион фаолиятдаги пул оқимлари
|
|
Самарали фоиз ставкаси усулида олинган фоизли даромадлар
|
|
Самарали фоиз ставкаси усулида тўланган фоизли харажатлар
|
|
Олинган комиссион даромадлар
|
|
Тўланган комиссион даромадлар
|
|
Хорижий валютадаги операциялардан олинган даромадлар
|
|
Ҳосилавий қимматли қоғозлар билан операциялардан олинган даромадлар
|
|
Бошқа олинган операцион даромадлар
|
|
Ходимларни сақлаш учун қилинган харажатлар
|
|
Тўланган маъмурий ва бошқа операцион харажатлар
|
|
Тўланган фойда солиғи
|
|
Операцион активлар ва мажбуриятлардаги ўзгаришларга қадар операцион фаолиятдаги пул оқимлари
|
|
Соф ўсиш/камайиш:
|
|
Бошқа банклардаги маблағлар
|
|
Мижозларга ажратилган кредитлар
|
|
Фойда ва зарар орқали баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларига киритилган инвестициялар
|
|
Фойда ва зарар орқали баҳоланадиган улушли қимматли қоғозларга киритилган инвестициялар
|
|
Бошқа активлар
|
|
Соф ўсиш/камайиш:
|
|
Бошқа банкларнинг маблағлари
|
|
Мижозларнинг маблағлари
|
|
Бошқа молиявий мажбуриятлар
|
|
Операцион фаолиятда фойдаланилган соф пул маблағлари
|
|
Инвестицион фаолиятдаги пул оқимлари
|
|
Асосий воситаларнинг сотиб олиниши
|
|
Номоддий активларнинг сотиб олиниши
|
|
Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши
|
|
Инвестицион фаолиятда фойдаланилган соф пул маблағлари
|
|
Молиявий фаолиятдаги пул оқимлари
|
|
Қарз қимматли қоғозларини чиқариш
|
|
Қарз қимматли қоғозларини сўндириш
|
|
Бошқа қарз маблағларини жалб қилиш
|
|
Бошқа қарз маблағларини сўндириш
|
|
Ижара бўйича асосий суммани сўндириш
|
|
Тўланган дивидендлар
|
|
Молиявий фаолиятдан олинган (фойдаланилган) соф пул маблағлари
|
|
Пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларига курс фарқларининг таъсири
|
|
Пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларига эхтимолий йўқотишлар захирасининг таъсири
|
|
Пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларининг соф ўсиши
|
|
Пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларининг йил бошига қолдиғи
|
|
Пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларининг йил охирига қолдиғи
|
*) Изоҳ: банклар пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботни МҲХСга мувофиқ билвосита усулда ҳам тузишлари мумкин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 27 ноябрь