Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Марказий банк Бошқарувининг 19.11.2021 й. 27/5-сон "Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 10.12.2021 й. 2693-8-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.12.2021 й.

N 2693-8




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

19.11.2021 й.

N 27/5


ҚАРОРИ



Тижорат банклари капиталининг монандлигига

қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/3-сон қарори (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 360-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ойдан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                    М.Б. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банклари капиталининг монандлигига

қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 2-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"стандарт активларга яратиладиган захиралар - банк фаолияти давомида умуман ёки бирор-бир фаолият тури натижасида эҳтимолий йўқотишларни қоплаш мақсадида ташкил қилинадиган захиралар;".


2. 14-банднинг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) чегирмалардан сўнг таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активлар суммасининг 1,25 фоизидан юқори бўлмаган миқдордаги стандарт активларга яратиладиган захиралар;".


3. 1-илованинг учинчи позицияси "Тавсифи" устунидаги "қимматли қоғозлар" деган сўзлардан кейин "ҳамда ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари томонидан чиқарилган таъминланган қарз муносабатларини тасдиқловчи қимматли қоғозлар" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


4. 3-6-иловалардаги "Ўстирмаслик" мақоми берилган, суд жараёнидаги" деган сўзлар "Суд жараёнидаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 10 декабрь