Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.01.2022 й. ПҚ-80-сон "Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.01.2022 й.

N ПҚ-80



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАГА

ҚЎШИЛИШ ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига мувофиқ:


1. Кўзи ожиз, кўришда нуқсони бўлган ва босма ахборотни идрок этишда бошқа жиҳатдан қобилияти чекланган шахсларнинг нашр этилган асарлардан фойдаланишини енгиллаштириш тўғрисидаги Марокаш шартномасига (2013 йил 27 июнь, Марокаш) қўшилинсин.


2. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгилансин.


3. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг мазкур халқаро шартномага қўшилиши ҳамда уни амалга ошириш учун масъул ваколатли орган ҳақидаги тегишли билдиришномани депозитарийга юборсин.


4. Вазирлар Маҳкамаси:

бир ой муддатда Марокаш шартномасини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси"ни тасдиқласин;

тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари билан биргаликда ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 январь