Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Адлия вазирлигининг 08.02.2022 й. 2-сон, Бош прокуратуранинг 30.01.2022 й. 3-ҚҚ-сон, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 31.01.2022 й. 31/1-сон, Ички ишлар вазирлигининг 08.02.2022 й. 5ҚҚ180222-сон, Миллий гвардиясининг 03.02.2022 й. 5-сон, Давлат божхона қўмитасининг 02.02.2022 й. 3/02-22-00036-сон "Прокуратура органлари, адлия органлари (муассасалари), давлат божхона хизмати органлари, Миллий гвардия органлари, давлат фельдъегерлик хизмати ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига, шунингдек, прокуратура органларининг пенсионерлари ҳамда давлат божхона хизмати органларининг пенсионерлари, Миллий гвардия органларининг собиқ ходимлардан бўлган пенсионерлари ва давлат фельдъегерлик хизмати пенсионерларига ва уларнинг оила аъзоларига Ички ишлар вазирлигининг даволаш-профилактика муассасаларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳамда санаторий-курорт таъминоти ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 09.02.2022 й. 3349-сонбилан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.02.2022 й.

N 3349

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

08.02.2022 й.

N 2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИНИНГ

30.01.2022 й.

N 3-ҚҚ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.01.2022 й.

N 31/1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

08.02.2022 й.

N 5ҚҚ180222

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИНИНГ

03.02.2022 й.

N 5

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

02.02.2022 й.

N 3/02-22-00036

ҚАРОРИ



Прокуратура органлари, адлия органлари

(муассасалари), давлат божхона хизмати органлари,

Миллий гвардия органлари, давлат фельдъегерлик хизмати

ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига, шунингдек, прокуратура

органларининг пенсионерлари ҳамда давлат божхона хизмати

органларининг пенсионерлари, Миллий гвардия органларининг

собиқ ходимлардан бўлган пенсионерлари ва давлат фельдъегерлик

хизмати пенсионерларига ва уларнинг оила аъзоларига Ички

ишлар вазирлигининг даволаш-профилактика муассасаларида

тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш

ҳамда санаторий-курорт таъминоти ҳақидаги

низомни тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 522-сон "Ички ишлар органларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминоти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратураси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Прокуратура органлари, адлия органлари (муассасалари), давлат божхона хизмати органлари, Миллий гвардия органлари, давлат фельдъегерлик хизмати ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига, шунингдек, прокуратура органларининг пенсионерлари ҳамда давлат божхона хизмати органларининг пенсионерлари, Миллий гвардия органларининг собиқ ходимлардан бўлган пенсионерлари ва давлат фельдъегерлик хизмати пенсионерларига ва уларнинг оила аъзоларига Ички ишлар вазирлигининг даволаш-профилактика муассасаларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳамда санаторий-курорт таъминоти ҳақидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Адлия вазири



Р.К. Давлетов

Ўзбекистон Республикаси

Бош прокурори



Н.Т. Йўлдошев

Вазир

С.Х. Шерматов

Ички ишлар вазири

П.Р. Бобожонов

Ўзбекистон Республикаси

Миллий гвардияси қўмондони



Р.М. Джураев

Давлат божхона қўмитаси раиси

А.Ю. Мавлонов

   

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 9 февраль